[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
[
ТСЗ:
1.
Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Адлия органлари. Нотариат. Юридик хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Адлия органларининг роли ва масъулиятини ошириш, қонун чиқариш фаолиятини кучайтириш, аҳолига ҳуқуқий хизматни яхшилаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида:
[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.
18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.05.00.00 Адлия органлари / 18.05.01.00 Адлия органларининг тизими ва ташкилий тузилмаси]
1. Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин. Қарорда қуйидагиларни тузиш кўзда тутилсин:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 7 майдаги ПФ-3243-сон
Фармони
билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 69-модда)
[
ОКОЗ:
1.
18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.05.00.00 Адлия органлари / 18.05.02.00 Адлия органлари ҳузуридаги ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ҳузурида ихтисослаштирилган «Адолат» нашриёти ҳамда «Ҳаёт ва қонун» юридик журналини чиқариш.
[
ОКОЗ:
1.
18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.05.00.00 Адлия органлари / 18.05.01.00 Адлия органларининг тизими ва ташкилий тузилмаси]
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуққа доир сиёсатини ўтказишда республика давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
республика органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳамда унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
тегишли ҳуқуқий масалаларни ечиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш чоғида Президент манфаатларининг ифодачиси бўлади;
бошқа давлатларнинг судларида томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низоларни кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикасидан вакиллик қилади.
[
ОКОЗ:
1.
03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.
03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги мана шу вазифаларни амалга ошириш учун бошқа республикалар ҳамда ажнабий давлатларнинг тегишли давлат органлари ва юридик муассасалари билан, шунингдек халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда музокаралар олиб боришга ҳамда шартномалар ва битимлар тузишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги икки ой муддат ичида ҳуқуқий муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг иштирокида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий сиёсатини мувофиқлаштирувчи Кенгаш тўғрисидаги Низомни тайёрлаши зарур.
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.
05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
4. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
давлат ва хўжалик органларининг ҳуқуқий хизмат ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек фуқароларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятига лицензия бериш;
вазирликлар, давлат комитетлари ва идоралар ўзларининг ҳуқуқ доирасида қабул қиладиган ҳамма учун мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларни ҳуқуқий жиҳатдан экспертиза қилиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтиёрига ўтказилган масалаларга доир қонун ҳужжатларини ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиб, уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсатига тақдим этиш;
Бухоро вилоят судининг доимий сессиясига, республика ҳудудида алоҳида тартиб билан ишлайдиган объектларга хизмат кўрсатувчи давлат нотариал идораси ва ҳуқуқий маслаҳат бериш хоналарига ташкилий раҳбарликни амалга ошириш.
5. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат комитетлари ва идоралари зиммасига ўзларининг ҳуқуқ доирасида меъёрий ҳужжатларни чиқариш чоғида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ягона ҳуқуқий сиёсатни ўтказиш мажбурияти юклансин.
6. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ижроия комитетлари уч ой муддат ичида судларни, нотариал идораларни, ЗАГС органларини ва адвокатларнинг ҳуқуқий маслаҳат бериш хоналарини бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ҳамда ташкилий техника билан таъминлашга ёрдам берсинлар.
7. Адлия вазирлигига қонун чиқариш ташаббуси ҳуқуқини бериш масаласини муҳокама қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига таклиф киритилсин.
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 8 январь,
ПФ-314-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 98-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 69-модда)