LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодексининг 87-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда вояга етмаганларга нисбатан мажбурлов чораларини қўллаган ҳолда уларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласига етарли эътибор қаратилмаяпти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш вақтида судлар айбланувчига нисбатан қўлланилган қамоққа олиш сифатидаги эҳтиёт чорасининг асосли эканлигини синчиклаб текширишлари, айни вақтда ЖПКнинг 242, 243-моддаларига ва Олий суд Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган тушунтиришларга мувофиқ бундай эҳтиёт чораси судланувчининг шахси, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шуни тақозо этган ҳоллардагина қўлланишини назарда тутишлари лозим.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 14 ноябрдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят процессуал кодексининг 51-моддасига мувофиқ, суриштирув, дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси даврида вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноят ишлари бўйича адвокатнинг иштирок этиши шарт. Мазкур қоида ЖПКнинг 52-моддаси талабига кўра вояга етмаган шахс ҳимоячидан воз кечганда ҳам татбиқ этилади. Ушбу процессуал қонун талабларига риоя қилмаслик ЖПК 49722-моддасига асосан, ҳукмнинг бекор қилинишига асос бўладиган жиноят процессуал қонуннинг жиддий бузилиши деб қаралиши керак.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жиноят-процессуал кодексининг 551 ва 562-моддаларига мувофиқ суд вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноят ишлари кўриладиган вақт ва жой ҳақида уларнинг ота-онасини, ота-она ўрнини босувчи шахсларни, васийлик ёки ҳомийлик органи вакилларини, вояга етмаганлар ўқиган ёки ишлаган корхона, муассаса, ташкилотни, болалар масалалари бўйича комиссияни, зарур бўлса бошқа ташкилотларни ҳам хабардор қилади. Суд бу ташкилотларнинг вакилларини, судланувчининг васий ёки ҳомийсини, болалар масалалари бўйича комиссиянинг вакилларини гувоҳ сифатида сўроқ қилиш учун суд мажлисига чақиришга ҳақлидир.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Вояга етмаган судланувчининг қонуний вакили масаласи ҳал этилаётганда шуни назарда тутиш керакки, ЖПКнинг 60-моддасининг 2-қисмида келтирилган қонуний вакил бўлиши мумкин бўлган шахсларнинг рўйхати қатъий берилган.
5. Судлар ЖПКнинг 548-моддасига кўра вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар қаторига ёшини ва шахсини аниқлашлик ҳам киришини назарда тутишлари зарур. Айни вақтда, шу нарсани эътиборда тутиш керакки, шахс туғилган кунидан бошлаб эмас, балки туғилган куни ўтганидан сўнг, яъни эртаси куннинг нол соатидан бошлаб жиноят учун жавобгарлик бошланадиган ёшга тўлган деб ҳисобланади.
6. Шуни назарда тутиш лозимки, ЖКнинг 87-моддаси 3-қисмига кўра, вояга етмаган шахс ривожланишда ўз ёшига нисбатан анча орқада қолган бўлса ва содир этган қилмишининг аҳамиятини тўла равишда англаб етмаса, суд жазо ўрнига мажбурлов чораси қўллаш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларга ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахсларга ҳамда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсларга нисбатан ЖК 88-моддасида кўрсатиб ўтилган мажбурлов чораларини кенгроқ қўлланиши уқтирилсин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодексининг 87-моддасининг 2-қисмида кўрсатилган асослар билан вояга етмаганни жазодан озод этиш ва унга нисбатан шу кодекснинг 88-моддасида кўрсатилган мажбурлов чораларини қўллаш юзасидан суд жазо тайинламасдан туриб жазодан озод этиш ҳақида ҳукм чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Судларга 18 ёшга тўлган ва жиноятни қасддан содир этган шахсларгина вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эканлиги тушунтирилсин. Шунингдек, катта ёшдаги киши ўз ҳаракатлари билан вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилаётганини билгани ҳолда ёки шундай фикрга йўл қўйганини ҳам аниқлаш лозим. Агарда катта ёшдаги киши шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилсаю, унинг вояга етмаганлигини билмаса ёки билиши мумкин бўлмаса, бу ҳолда ЖКнинг 127-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортиш мумкин эмас.
Жиноят кодексининг 55-моддаси «г» бандига кўра жиноятнинг жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилиши натижасида содир этилиши, ёхуд вояга етмаган шахснинг моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан қарамлилиги сабабли содир этилиши жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат эканлигини ҳам назарда тутиш керак. Шу муносабат билан судлар вояга етмаган шахсга нисбатан айнан қандай жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилганлигини аниқлашлари шарт.
10. Вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноят ишлари юзасидан ҳукм чиқаришда уларнинг жиноий қилмишларига холисона баҳо берилиши, уларга нисбатан ЖКнинг 72, 87-моддаларини қўллаш масаласини судлар атрофлича, ҳар томонлама муҳокама қилишлари лозим.
Судлар вояга етмаганларга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаганларида судланганга синов муддати даврида қандай муайян мажбуриятлар юклатилишини (ўқишни якунлаши, ишга жойлашиши ва ҳоказолар) ҳукмда аниқ кўрсатишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлаётганда ЖК 82-86-моддалари талабларидан келиб чиқиш лозим бўлиб, бунда ЖК 57-моддасини қўллаш талаб этилмайди. Судланувчига у айбдор деб топилган ЖК Махсус қисмининг моддасида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазоларнинг тайинланиш ҳоллари бундан мустаснодир.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда шу Кодекснинг 560-моддасига мувофиқ, вояга етмаганлар жиноятлари тўғрисидаги иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Суд вояга етмаган шахсни шартли ҳукм қилса ёки унга озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо тайинласа, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 339-сонли қарорига асосан вояга етмаган шахсга нисбатан жамоат тарбиячиси тайинлаш зарурлигини муҳокама қилиши шарт.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан киритилган)
11. Агар дастлабки тергов органлари, асос бўла туриб, Фуқаролик кодексининг 993 ва 994-моддаларида кўрсатилган шахслар ва ташкилотларни фуқаровий жавобгар деб эътироф этмаган бўлса, суд бу масала юзасидан тегишли ажрим чиқариши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.