LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунлари, ер, сув, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
Бунда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси ифлосланишдан, бузилишдан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, оқилона фойдаланмасликдан муҳофаза этилишини назарда тутмоқ лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Махсус билимларни талаб қилувчи масалаларни тўғри ҳал қилиш мақсадида судлар тегишли экспертизаларни гидрометеорологлар, санитария-эпидемия хизмати ходимлари, зоологлар, ихтиоллоглар, ботаниклар, овшунос, ўрмоншунос, тупроқшунос ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда тайинлашлари керак. Бунда экология экспертизаси атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг мажбурий чораси ҳисобланишини ва уни ўтказиш «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 24-25-моддаларида белгиланганлигини эътиборга олмоқ зарур. Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига мувофиқ экология экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади.
Тушунтирилсинки, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига биноан жамоатчилик асосидаги экология экспертизаси жамоат бирлашмаларининг ташаббусига кўра уларнинг маблағлари ҳисобидан ёки жамоатчилик асосида мутахассисларнинг мустақил гуруҳлари томонидан амалга оширилади. Жамоатчилик асосидаги экология экспертизасининг хулосалари тавсия тамойилига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддасига мувофиқ, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ушбу Кодекснинг 66, 67-моддаларида, 701-моддасининг иккинчи қисмида, 702-моддасининг иккинчи қисмида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 79-моддасининг иккинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи, тўртинчи қисмларида, 901-моддасида, 911-моддасининг тўртинчи қисмида, 94-моддасида жавобгарлик назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судларга тааллуқлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 202-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасида жавобгарлик назарда тутилган ҳайвонот ёки ўсимликлар дунёсидан фойдаланиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланади ва у ҳам доимий, ҳам вақтинчалик (мавсумий) характерга эга бўлиши мумкин. Бундан ташқари ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ҳамда ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қарорида белгиланган. Хусусан, ушбу қарорда Қизил китобга киритилган ўсимликлар ва ҳайвонларни табиатдан ҳар қандай кўринишда олиш фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида, овланадиган ҳайвон турлари (шу жумладан балиқлар) эса Ўзбекистон Республикаси Экология ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилиши назарда тутилган.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят кодекси 202-моддаси 3-қисмининг «ж» банди бўйича жавобгарлик ҳам Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига, ҳам Халқаро Қизил китобга киритилгани ҳайвонлар, паррандалар, балиқлар, ҳайвонот дунёси ёки ўсимликларнинг бошқа турлари йўқ қилинган ҳолларда вужудга келади. Бунда етказилган зиённинг ҳажми аҳамиятга эга эмас.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
9. Жиноят кодексининг 194-моддасида жавобгарлик белгиланган атроф муҳитни ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яширганлик деганда, айбдор шахс экологик вазиятнинг аҳволи тўғрисида умуман ёхуд ўз вақтида маълумот бермаганлик ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) тушунмоқ лозим. Бундай маълумотлар ҳақиқатга мувофиқ келмаса (атроф муҳитнинг ифлослаганлиги кўрсаткичларини камайтириб кўрсатиш ва ҳоказолар), улар бузилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар жиноий йўл билан топилганини била туриб (балиқларни, ёввойи ҳайвонларни, паррандаларни, дарахтларни ва ҳоказоларни) олган ёки ўтказган шахсларни аниқлаш чораларини кўришлари ва муайян ҳолатлардан келиб чиқиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 171-моддаси аломатлари билан жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари лозим
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 09-сонли қарори таҳририда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қонунга кўра, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қоплашга оид суммалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 290-сонли қарори ва 2017 йил 15 июндаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 375-сонли қарорларида назарда тутилган тартибда ундирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 46-сонли қарори таҳририда)
14. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш ҳақидаги жиноят ишлари бўйича судланувчига тегишли жиноят қуроллари, шу жумладан, автомашина, мотоцикл ва қайиқлар, агар жиноий ҳаракат улар ёрдамида амалга оширилса ёки содир этилиши осонлаштирилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ мусодара қилиниши лозим.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатини содир этиш қуроли ва ашёларини мусодара қилиш масаласи Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ ҳал қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.