Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.12.2019
|
LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 24-сонли, 2002 йил 14 июндаги 11-сонли ва 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли «Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устилан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонун фуқароларнинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларни фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга мурожаат қилиш имкониятини анча кенгайтирди.
1. Судларнинг эътибори Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига ва «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 1, 3-моддаларига мувофиқ, фуқаролар текширилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлақ ваколатлари доирасига киритилган ёхуд судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган хатти-ҳаракатлар (қарорлар)дан бошқа давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан судга шикоят қилишлари мумкинлигига қаратилсин.
Суд, судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришга ваколатли бўлган органлар учун Жиноят-процессуал ва Фуқаролик процессуал қонунда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунда судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ҳарбий бошқарув органлари ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлар ва қарорлари устидан ҳарбий судга шикоят қилишга ҳақли.
4. «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган тартибда ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоят қилиниши мумкин бўлган давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга ошириш учун ташкил қилинган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари киради.
Ҳаракатлари ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш мумкин бўлган ўзини ўзи бошқариш органларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ҳудудларда ўз ваколатларига кирадиган масалаларни мустақил ҳал этишни таъминлаш учун тузиладиган ҳар қандай органлар киради.
6. «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг қуйидаги:
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг қарори юзасидан суд тартибида шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни кўришда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли қарори 1-иловасига мувофиқ «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом» талабларидан келиб чиқиб, ҳал қилиш лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
7. Фуқаро ўзининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, ҳамда қонунларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, шикоят билан ўз хоҳишига кўра бевосита судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Фуқаронинг ўз бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш ҳақида дастлаб юқори турувчи орган ёки мансабдор шахсга мурожаат қилмаганлиги, шикоятни суд томонидан қабул қилмаслик учун асос бўлмайди.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Шикоят ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузилган деб ҳисоблаган фуқаронинг ўзи ёки унинг вакили томонидан ҳам, шунингдек, фуқаронинг илтимосига кўра, жамоат ташкилоти, меҳнат жамоасининг ваколат берилган вакили томонидан ҳам берилиши мумкин. ФПКнинг 46-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш талаб қилинганда прокурор ҳам тегишли ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Вакилнинг фуқаро номидан шикоят беришга бўлган ваколати ФПКнинг 54-моддасига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши лозим. Жамоат ташкилоти, меҳнат жамоаси вакилининг ваколати, бундан ташқари, жамоат ташкилоти ёки меҳнат жамоаси умумий мажлисининг ёхуд сайлаб қўйиладиган органнинг қароридан кўчирма билан ҳам тасдиқланган бўлиши керак.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
8. Фуқаронинг илгари тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга шикоят билан мурожаат қилганлиги ва тобелик тартибида юқори турувчи орган ёки мансабдор шахс томонидан шикоят қисман ёки тўлиқ рад қилинганлиги ёки фуқаронинг шикоят берилган кундан бошлаб бир ой мобайнида юқори турувчи органдан ёки мансабдор шахсдан жавоб олмаганлиги, уни худди шундай шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлари устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 2-қисми).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
11. Фуқаро ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бевосита судга ёки бўйсинув тартибида юқори органга, мансабдор шахсга Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 269-270-моддаларида белгиланган тартиб ва муддатда шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли.
12. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. Бериладиган аризанинг шакли ва мазмуни бўйича ФПКнинг 148, 149-моддаларида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 14-сонли қарори таҳририда)
Бериладиган аризанинг формаси ва мазмуни бўйича ФПКнинг 149-моддасида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
ФПКнинг 154-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья шикоятни ҳаракатсиз қолдиришга ҳақли.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд давлат бошқаруви органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилганда, айбдор тарафдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.1994 йилдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги 533-сонли қарорининг 1-моддаси «б»-бандида кўрсатилган миқдорда давлат божини ундиради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан сўзлар билан тўлдирилган)
13. Шикоят Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг умумий қоидаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунида ва ФПКнинг 27-бобида белгиланган истисно ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан у берилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши лозим.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
(15-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
(15-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
17. Ишларни кўриш чоғида давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахслар фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланса, бу камчиликларни бартараф этиш учун хусусий ажримлар чиқариб, жойларга юбориш, мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, бу ҳақда прокурорга хабар юбориши шарт эканлигига судларнинг алоҳида эътибори қаратилсин (ФПКнинг 19-моддаси).