Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Сайт янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Миллий базаси – LexUz тизимини модернизация қилиш бўйича танлов


 

 
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланган ҳолда, юридик ва жисмоний шахсларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, бундан ташқари LexUZ тизимини ривожлантириш, имкониятларини ва қулайликларини кенгайтириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Миллий базаси – LexUz тизимининг дастурий таъминотини модернизация қилиш бўйича танлов эълон қилади.
 
LexUZ тизимини модернизация қилиш ишлари қуйидагилардан иборат:
-         модернизация қилиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
-         норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга юридик ишлов бериш тизимини янгилаш;
-         “Халқаро ҳужжатлар” дастурий модулини ишлаб чиқиш;
-         “Маҳалий ҳокимликлар қарорлари” дастурий модулини ишлаб чиқиш;
-         “Суд амалиёти” дастурий модулини ишлаб чиқиш;
-         Тизимнинг мобил кўриниши янгилаш;
-         “LexUZ for Android” дастурини ишлаб чиқиш;
-         “LexUZ for iOS” дастурини ишлаб чиқиш;
-         қидирув тизимини такомиллаштириш;
-         бошқа тизимлар билан интеграциялаш модулини ишлаб чиқиш;
-         сайтнинг дизайнини ўзгартириш ва ҳ.к.
Таклиф берувчиларга асосий талаблар: веб-технологиялар ва ORACLE маълумотлар базаси асосида ахборот тизимларини яратиш ва жорий қилиш бўйича тажрибага эга бўлиш.
 
Таклифлар 2013 йил 22 апрель санасига қадар қабул қилинади. 
 
Қўшимча маълумотларни учун:
Телефон: (998 71) 236-17-33
Электрон почта манзили: cpi-info@minjust.gov.uz
Веб-сайт: www.lex.uz
           
Марказ маъмурияти