«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва унга киритилган ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
Бунда, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонига мувофиқ фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилади, ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига эса — кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.
7. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси ажратиш бўйича материалларни мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ваколатли ташкилотлар билан келишиш туман (шаҳар) ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
15. Ушбу Низомнинг 14-бандида қайд этилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқача масштабда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги давлат корхонасининг филиалига, Тошкент шаҳар давлат корхонасига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан ҳужжатлар йиғма жилдини қайта тайёрлаш учун юборади. Бунда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилади.
16. Туман (шаҳар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга ҳужжатлар йиғма жилдини олгандан сўнг, уни беш иш куни давомида ўрганади ва хулоса олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига (кейинги ўринларда қурилиш бўлими деб аталади), Тошкент шаҳрида эса — Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига (кейинги ўринларда қурилиш Бош бошқармаси деб аталади) юборади.
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ер участкаси ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар йиғма жилди;
35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари ушбу Низом 31-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган қарорни чиқарганда ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси розилик бермаган ҳолатларда, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш куни давомида ер участкасининг жойлашган жойини қайта кўриб чиқади ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини ваколатли ташкилотлар билан ушбу Низомнинг
16 ― 27-банларида белгиланган тартибда келишиш (хулоса олиш) учун такроран юборади.