Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамиятининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПП-3239-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли қарори 4-бандининг иккинчи — олтинчи хатбошилари ва 5-бандининг биринчи хатбоши, шунингдек, қарорга 3- ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.