14.07.2017 йилдаги 497-сон
а) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори асосида фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинларда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади;
б) 2015 йил 16 сентябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 267-сон қарори қабул қилинган, унга мувофиқ сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади;
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сон қарори кучга киргунгача даврда пул бадалларини тўлаган, лекин вафоти (ҳалок бўлиши) муносабати билан ҳарбий йиғинларни ўтамаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг яқин қариндошлари, меросхўрлари, васийлари ёки ҳомийларининг мурожаатлари бўйича тўланган пул бадаллари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда қайтарилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг яқин қариндошлари, меросхўрлари, васийлари ёки ҳомийларига ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ қайтарилган пул бадаллари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда ахборот киритсин.
91-банднинг учинчи хатбошидаги «I ёки II гуруҳ ногиронлиги» сўзлари «I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
92-банднинг биринчи хатбошидаги «I ёки II гуруҳ ногирони (лаёқатсиз)» сўзлари «I, II ёки III гуруҳ ногирони (лаёқатсиз)» сўзлари билан алмаштирилсин.