ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
«Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2664-1]
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 264-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/7-сон «Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2664, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 184-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 апрель,
237/2-сон
Келишилган:
Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2017 йил 4 апрель
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. ҚОСИМОВ
2017 йил 5 апрель
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2017 йил 5 апрель
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
2017 йил 7 апрель
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2017 йил 7 апрель
Маданият вазири М. МУРАТОВ
2017 йил 7 апрель
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А. ВАХАБОВ
2017 йил 6 апрель
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. ҚУРБОНОВ
2017 йил 7 апрель
Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О. ПАРПИЕВ
2017 йил 4 апрель