Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 69-модда)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида:
1. Қуйидагилар маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;
жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;
ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва фуқаролар йиғинларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларни (кейинги ўринларда ҳудудий кенгашлар деб аталади) Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш;
Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг (кейинги ўринларда «Маҳалла» фонди деб аталади) тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қилишлари;
Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритиш.
3. Қуйидагилар:
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган ҳудудлар, туманлар ва шаҳарлар рўйхатлари 5 ва 6-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари, Республика кенгаши, «Маҳалла» фонди ва маҳаллалар фаолларининг таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
«Маҳалла» фонди ва фуқаролар йиғинларининг таклифига биноан Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратлари «Маҳалла» фондининг тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмалари, шунингдек шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларининг қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшайдиган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади;
Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратларининг штатдаги ходимларини таъминлаш ва моддий рағбатлантириш «Маҳалла» фонди ҳисобидан амалга оширилади, ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағларнинг етмаган қисми эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматчиларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида»ги 1997 йил 13 майдаги ПФ–1778-сонли Фармонининг меҳнат ҳақи бўйича Ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ рағбатлантириш коэффициенти сифатида маошларга 20 фоизли устама ҳақ ўрнатилишини назарда тутадиган 1-бандининг амал қилиши Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар ижро аппаратлари ходимларига нисбатан қўлланилади;
Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари лавозимларида ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўла миқдорда тўлаш, бунда пенсияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан қоплаш тартиби жорий этилади;
Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра — вазирга, Республика кенгаши раисининг ўринбосари — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони таъсис этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика кенгаши, «Маҳалла» фонди:
2018 йилнинг 1 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини, 2021 йилнинг 1 декабригача фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш;
«Маҳалла маркази» мажмуаларида ҳудудий кенгашлар ҳамда «Маҳалла» фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларини жойлаштириш чораларини кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Маҳалла» фонди, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмоилов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 февраль,
ПФ-4944-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ижро аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига
4-ИЛОВА
Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига
5-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган ҳудудлар
РЎЙХАТИ

Ҳудудлар

1-тоифа

2-тоифа

3-тоифа

Қорақалпоғистон Республикаси

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Андижон вилояти

Навоий вилояти

Сирдарё вилояти

Қашқадарё вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Хоразм вилояти

Фарғона вилояти

Тошкент шаҳри

7

5

2

1-тоифа — ижро аппарати учун 13 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, шўъба мудири — 1, бош мутахассис — 5, етакчи мутахассис — 2, бухгалтер — 1);
2-тоифа — ижро аппарати учун 12 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, шўъба мудири — 1, бош мутахассис — 5, етакчи мутахассис — 1, бухгалтер — 1);
3-тоифа — ижро аппарати учун 11 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, шўъба мудири — 1, бош мутахассис — 5, бухгалтер — 1).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига
6-ИЛОВА
Туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлар ижро аппаратлари ходимларининг чекланган сонига нисбатан тоифаланган туманлар ва шаҳарлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар

Туманлар ва шаҳарлар

1-тоифа

2-тоифа

3-тоифа

4-тоифа

5-тоифа

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

Амударё тумани

Беруний тумани

Қўнғирот тумани

Тўрткўл тумани

Хўжайли тумани

Элликқальа тумани

Қораўзак тумани

Кегейли тумани

Чимбой тумани

Қонликўл тумани

Муйноқ тумани

Нукус тумани

Тахтакўпир тумани

Шуманай тумани

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

Асака тумани

Андижон тумани

Избоскан тумани Қўрғонтепа тумани

Шахриҳон тумани

Олтинкўл тумани

Балиқчи тумани

Булоқбоши тумани

Жалақудуқ тумани

Марҳамат тумани

Пахтаобод тумани

Хўжаобод тумани

Бўз тумани

Улуғнор тумани

Хонобод шаҳри

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

Ғиждувон тумани

Олот тумани

Бухоро тумани

Вобкент тумани

Қоракўл тумани

Пешку тумани

Ромитан тумани

Жондор тумани

Шофиркор тумани

Когон тумани

Когон шаҳри

Қоровулбозор тумани

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

Бахмал тумани

Ғаллаорол тумани

Жиззах тумани

Зомин тумани

Пахтакор тумани

Фориш тумани

Дўстлик тумани

Зарбдор тумани

Арнасой тумани

Мирзачўл тумани

Зафаробод тумани

Янгиобод тумани

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

Чироқчи тумани

Шахрисабз тумани

Ғузор тумани

Қамаши тумани

Қарши тумани

Косон тумани

Китоб тумани

Нишон тумани

Касби тумани

Яккабоғ тумани

Деҳқонобод тумани

Миришкор тумани

Муборак тумани

6.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

Қизилтепа тумани

Хатирчи тумани

Кармана тумани

Навбаҳор тумани

Зарафшон шаҳри

Конимех тумани

Нурота тумани

Томди тумани

Учқудуқ тумани

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

Чуст тумани

Косонсой тумани

Наманган тумани

Норин тумани

Поп тумани

Тўрақўрғон тумани

Уйчи тумани

Учқўрғон тумани

Чортоқ тумани

Янгиқўрғон тумани

Мингбулоқ тумани

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

Пастдарғом тумани

Ургут тумани

Булунғур тумани

Иштихон тумани

Каттақўрғон тумани

Пайариқ тумани

Самарқанд тумани

Жомбой тумани

Нарпай тумани

Тайлоқ тумани

Оқдарё тумани

Қўшработ тумани

Пахтачи тумани

Нуробод тумани

Каттақўрғон шаҳри

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

Боёвут тумани

Сайхунобод тумани

Мирзаобод тумани

Сирдарё тумани

Ховос тумани

Ширин шаҳри

Янгиер шаҳри

Оқолтин тумани

Гулистон тумани

Сардоба тумани

10.

Сурхондарё вилояти

Денов шаҳри

Термиз шаҳри

Олтинсой тумани

Жарқўрғон тумани

Қумқўрғон тумани

Қизириқ тумани

Сариосиё тумани

Узун тумани

Шеробод тумани

Шўрчи тумани

Ангор тумани

Бойсун тумани

Музработ тумани

Термиз тумани

11.

Тошкент вилояти

Зангиота тумани

Ўртачирчиқ тумани

Қибрай тумани

Янгийўл тумани

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри

Бекобод тумани

Бўстонлиқ тумани

Юқоричирчиқ тумани

Паркент тумани

Чиноз тумани

Олмалиқ шаҳри

Бекобод шаҳри

Оққўрғон тумани

Охангарон тумани

Бўка тумани

Қуйичирчиқ тумани

Пискент тумани

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

Қўқон шаҳри

Марғилон шаҳри

Бувайда тумани

Бешариқ тумани

Қува тумани

Учкўприк тумани

Ўзбекистон тумани

Олтиариқ тумани

Қўштепа тумани

Бағдод тумани

Риштон тумани

Тошлоқ тумани

Фарғона тумани

Данғара тумани

Қувасой шаҳри

Сўх тумани

Фурқат тумани

Ёзёвон тумани

13.

Хоразм вилояти

Хазорасп тумани

Хива тумани

Урганч шаҳри

Боғот тумани

Гурлан тумани

Қўшкўпир тумани

Урганч тумани

Хонқа тумани

Шовот тумани

Янгиариқ тумани

Янгибозор тумани

14.

Тошкент шаҳри

Юнусобод тумани

Шайхонтоҳур тумани

Олмазор тумани

М.Улуғбек тумани Учтепа тумани

Миробод тумани

Сергели тумани

Яшнобод тумани

Чилонзор тумани

Яккасарой тумани

Бектемир тумани

Жами

14

29

84

43

23

1-тоифа — ижро аппарати учун 10 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 4, 1-тоифали мутахассис — 2);
2-тоифа — ижро аппарати учун 9 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 4, 1-тоифали мутахассис — 1);
3-тоифа — ижро аппарати учун 8 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 4);
4-тоифа — ижро аппарати учун 7 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 3);
5-тоифа — ижро аппарати учун 5 та штат бирликларига қадар миқдор белгиланади (ҳудудий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари — 1, раис ўринбосари — 3, бош мутахассис — 1).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли Фармонига
7-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар
ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва тегишли қонун ҳужжатларига Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, ушбу йўналишдаги тузилмаларнинг вазифа ва жавобгарлигини аниқ белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

1 апрель

М.Икрамов (Адлия вазирлиги),

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги)

2.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан судларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни давлат божи тўламасдан тақдим этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил

1 апрель

Қ.Тоғаев (Олий суд),

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),
Э.Гадоев (Давлат солиқ қўмитаси)

3.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг:

– аҳоли, биринчи навбатда ёшлар
ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари билан;

– тегишли ҳудудда жамоат тартибини
ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан;

– ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари
ва академик лицейлардаги ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш, таълим-тарбия сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари билан;

– ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган
оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш
ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июль


Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди)


М.Азимов (Бош прокуратура),
С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

Д.Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),

У.Салимов (Ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими маркази),

З.Рузиев («Маҳалла» фонди)


Д.Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),

У.Салимов (Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази),

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди)


Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги), А.Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги),
Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

4.

Эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июль

Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),

А.Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги),

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

5.

«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

15 март

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),

Н.Қосимов (Маънавият тарғибот маркази)

6.

Аҳоли томонидан коммунал хизматлар ва электр энергияси ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлашга кўмаклашгани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини рағбатлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

1 апрель

Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),

И.Махкамов («Ўзкоммунхизмат» агентлиги),

Ф.Саломов («Ўзбекэнерго» АК),

Э.Шаисматов («Ўзтрансгаз» АК)

7.

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 октябрь

С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

М.Азимов (Бош прокуратура),

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги)

8.

Олий таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши доирасида таълим дастурларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ўрганиш бўйича махсус курсни киритиш масаласини ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича таклиф киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

1 сентябрь

И.Маджидов (Олий ва ўрта
махсус таълим вазирлиги),

М.Алиев (Давлат бошқаруви академияси),

З.Рузиев («Маҳалла» фонди)

9.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш
ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 октябрь

Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Қ.Рафиков (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси),

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)

10.

Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинлари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси разрядлари?и маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг рзрядларига тенглаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 апрель

Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Ш.Исмоилов (Иқтисодиёт вазирлиги),

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

11.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июль

М.Икрамов (Адлия вазирлиги),

У.Суннатов (Бош прокуратура), Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)

12.

Жамоатчилик асосида фаолият кўрсатаётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини оптималлаштириш, уларда зарур штат бирликларини жорий этиш ҳамда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

1 ноябрь

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди), Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

13.

Ҳудудида 2000 ва ундан ортиқ оилалар мавжуд бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими бўйича қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳамда тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

1 ноябрь

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Д.Мирзажанова («Маҳалла» фонди),

Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

14.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун дам олиш масканини ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг

қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июнь

Ш.Бабаев (Тошкент вилояти ҳокимлиги),

Д.Хидоятов (Давлат рақобат қўмитаси),

Қ.Рафиков (Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси),

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

15.

Шаҳарчалар, қишлоқ ва овулларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва номини ўзгартириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси

2017 йил

1 октябрь

С.Арабов (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси),

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),

Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),

Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар

16.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларнинг ташкилий йиғилишларини ҳамда Республика Конференциясини ўтказиш. Бунда Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар коллегиал органлари таркибига тегишинча давлат ҳокимияти вакиллик органлари аъзолари, Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбар ходимларини жамоатчилик асосида киритишни назарда тутиш.

Республика кенгаши устави ва ҳудудий кенгашларнинг низомларини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

1 май

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Н.Жўраев (Адлия вазирлиги)

17.

«Маҳалла зиёси» республика ўқув-услубий маркази ҳамда «Маҳалла» газетаси таҳририятини белгиланган тартибда «Маҳалла» фондидан Республика кенгаши тасарруфига ўтказиш ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақлашни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)

18.

«Маҳалла зиёси» республика ўқув-услубий маркази фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил
1 апрель

Д.Аллаев («Махалла» фонди)

19.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, уларни қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштирган ҳолда Фонд ва унинг ҳудудий тузилмаларини адлия органларида қайта рўйхатдан ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

1 май

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди),

Н.Жўраев (Адлия вазирлиги)

20.

Мавжуд фуқаролар йиғинларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказган ҳолда, таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этиш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,

халқ депутатлари вилоят Кенгашлари,

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги), Д.Аллаев («Маҳалла» фонди), Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси)

21.

Таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғинларининг қайта ташкил этилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходимлар штат бирликларини ушбу ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Ш.Норматов (Мудофаа вазирлиги),

Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди)

22.

Шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини қайта ташкил этиш муносабати билан ишдан бўшатилган ходимларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июль

Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Янги ташкил этиладиган маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь

С.Артикова (Олий Мажлис Сенати Кенгаши),

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари,

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)

24.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳафталик, ойлик, чораклик иш фаолиятлари бўйича намунавий иш режаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди)

25.

«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими жорий этилмаган чегара ҳудудлардаги фуқаролар йиғинларида ушбу штат бирликларини жорий этиш ҳамда малакали ходимлар билан тўлдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 ноябрь

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),

С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини ҳар томонлама муносиб шахслар билан тўлдиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь

З.Рузиев («Маҳалла» фонди)

27.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш мезонларини танқидий ўрганиб чиқиб, бу соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича таклифлар тайёрлаш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 декабрь

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),

Н.Бакиров (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси),

Ж.Қўчқоров (Молия вазирлиги),

Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

Фуқаролар йиғини Кенгаши таркибига фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини), ҳудуддаги профилактика инспекторларини, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш ва улар томонидан ўз фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот тақдим қилиш амалиётини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июнь

Ш.Жавлонов («Маҳалла» фонди),

С.Нишанбаев (Ички ишлар вазирлиги),

Д.Кенжаев (Халқ таълими вазирлиги),

У.Салимов (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази),

А.Хаджибаев (Соғлиқни сақлаш вазирлиги)

29.

Аҳолини янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, бўш иш ўринлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида фуқаролар йиғинлари биноларида ахборотлар пешлавҳалари яратиш ва маълумотларни мунтазам янгилаб бориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 июль

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),

Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Н.Жўраев (Адлия вазирлиги),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

30.

«Маҳалла кўзгуси» илмий-оммабоп журналини таъсис этиш ва йилнинг ҳар чорагида бир марта нашр этилишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 сентябрь

З.Рузиев («Маҳалла» фонди),

К.Мансуров (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги)

31.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тегишли дастурий маҳсулотни ўрнатиш ва унда «Ишга жойлаштириш инспекторининг чақируви», «Ишга жойлаштириш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш учун талабнома» интерактив хизматлари ҳамда бўш иш ўринлари банки «ish.mehnat.uz» билан ишлаш дастуридан фойдаланиш тизимини босқичма-босқич шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил

1 декабрь

Б.Низомов (Меҳнат вазирлиги),

Ш.Шерматов (Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги),

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

32.

Маъмурий-ҳудудий бирликларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг чегараларини аниқлаш ва хариталарини тузиш ишларини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил

1 декабрь

С.Арабов (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси),

Ё.Турсунов (Молия вазирлиги),

Д.Аллаев («Маҳалла» фонди),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

33.

«Ўзбекистон маҳаллалари» номли энциклопедия тайёрлаш ва чоп этиш.

Чора-тадбирлар

2018 йил

1 сентябрь

З.Рузиев («Маҳалла» фонди), К.Мансуров (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги),

Ф.Джалалов (Маданият ва спорт ишлари вазирлиги),

Б.Мирусманов (Давлат статистика қўмитаси),

Н.Қосимов (Маънавият тарғибот маркази),

А.Маврулов (Миллий ғоя ва мафкура маркази)

34.

Фуқаролар йиғинлари идоралари бинолари ҳамда «Маҳалла маркази» мажмуаларининг намунавий лойиҳаларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

«Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини лойиҳалаштиришда ҳудудий кенгашлар ҳамда «Маҳалла» фондининг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларини жойлаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат марказлари, кутубхона учун алоҳида хоналар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун зал бўлишини назарда тутиш.

Чора-тадбирлар

2017 йил

1 апрель

А.Тохтаев (Давлат архитектура
ва қурилиш қўмитаси),

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

35.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш чораларини амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил
1 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

36.

2017 — 2021 йиллар мобайнида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш.

Ҳудудий дастурлар

2017 йил

1 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

37.

Ҳудудий дастурларга мувофиқ фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2021 йил

1 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Д.Усмонов («Маҳалла» фонди)

Изоҳ: Масъул ижрочилар бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган (сайланган) шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар белгиланган чора-тадбирларнинг ижросига масъул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига
ШАРҲ

Юртимизда азал-азалдан маҳалла тарбия ўчоғи ҳисобланади. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг нуфузини ошириш нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий, тарбиявий ва улкан маънавий аҳамиятга эга бўлган устувор вазифа сифатида белгиланиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда унинг ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилди.

Хусусан, миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор шаҳарча, қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг ҳудудий бирликлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида мустаҳкамлаб қўйилди. Юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётининг муайян соҳасидаги иштироки ўз аксини топди.

Биргина сўнгги беш йилда янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, маҳаллалар ҳамда улардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид 20 га яқин низом қабул қилиниб, ижтимоий ҳаётга татбиқ этилди. Шунингдек, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ҳамда «Маҳалла» маърифий телерадиоканали ташкил этилди.

Ҳозирги кунда юртимизда 10 мингга яқин фуқаролар йиғинлари томонидан илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан зиёд ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик вазифалар муваффақиятли бажариб келинмоқда.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида охирги беш йил мобайнида фуқаролар йиғинларининг 1600 га яқин хизмат бинолари жорий, 367 таси капитал таъмирланди ва 350 дан зиёди реконструкция қилинди, намунавий лойиҳалар асосида 216 та бино янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар натижасида маҳалла ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган тузилмага айланди, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида фаол иштирок этиши учун мустаҳкам замин яратилди.

Шу билан бирга, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг замонавий талаблари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаб берди.

Хусусан, Фармонда маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;

жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;

ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарларда тузилган кенгашларни эса Республика кенгашининг таркибий тузилмалари сифатида ташкил этиш белгиланди.

Кенгашларнинг нуфузи ва мақомини ошириш, жойларда аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларни ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари эътиборига етказиш ва мазкур масалаларни ҳал этиш бўйича уларнинг бевосита иштирокини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари зиммасига тегишинча Республика кенгаши, ҳудудий кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифаси юклатилди.

Кенгашлар зиммасига юклатилган вазифалар ижросини самарали таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиялаштириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида «Маҳалла» фондининг тегишинча республика бошқаруви ҳамда ҳудудий бўлим ва бўлинмаларига раислик қилишлари ҳақидаги ташаббус қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, Фармонда ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш назарда тутилди.

Бундан ташқари, ижтимоий муҳим масалаларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида кенгашлар коллегиал органлари таркибига тегишинча давлат ҳокимияти вакиллик органлари вакиллари, молия, ички ишлар, меҳнат, халқ таълими, соғлиқни сақлаш вазирликлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Нуроний» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбар ходимларини киритиш мўлжалланмоқда.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаши таркибига фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини), ҳудуддаги профилактика инспекторларини, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш ва уларнинг ўз фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот тақдим қилишлари амалиётини жорий этиш белгилаб қўйилди.

Қайд этилган асосий вазифалар ва янги нормаларни ҳаётга татбиқ этиш учун Фармон билан кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш борасида 37 та аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Фармонни ижро этиш доирасида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Шунингдек, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар зиммасига фуқаролар йиғинларининг бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ҳамда молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш бўйича мустақиллигини таъминлаш, ўзини ўзи бошқариш тизимида ортиқча бўғинлардан воз кечиш мақсадида таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болалар спорт майдончалари, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш мақсадида 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади. Шунингдек, 2018 йилнинг 1 декабрига қадар туманлар ва шаҳарлар марказларида «Маҳалла маркази» мажмуалари биноларини намунавий лойиҳалар асосида барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шу билан бирга, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакилларига тақдим этиладиган «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишонини таъсис этиш назарда тутилмоқда.

Фармонда ҳамда у билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасидаги вазифаларни самарали бажариш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш имконини беради.