Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 62-модда, 27-сон, 608-модда, 37-сон, 982-модда)
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида:
1. 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Давлат дастурига киритилган тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.
2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Маълумот учун қабул қилинсинки, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.
3. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлари барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилсин.
4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларни тузсин ва уларнинг фаолиятини ташкил этсин.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссияларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари бошчилик қилиши белгилаб қўйилсин.
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги Давлат дастурининг амалга оширилиши юзасидан ахборотнинг оммавий ахборот воситаларида ҳар томонлама ва тизимли равишда ёритилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 февраль,
ПҚ-2752-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарорига
1-ИЛОВА
2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича
ДАВЛАТ ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш

1.

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2017 йил

1 апрель

Бош прокуратура (У. Суннатов),

МХХ (Р. Гулямов),

ИИВ (Д. Назармухамедов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

2.

Давлат хизмати тизимини яратиш ва унинг фаолияти асосий тамойилларини, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантиришга, давлат хизматига ишга киришга бўлган талабларни, уни ўташни ва якунлашни тартибга солувчи «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил

1 октябрь

Олий Мажлис палаталари (Н. Исмоилов,
Н. Йўлдошев)
,

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
Меҳнат вазирлиги (Б. Низомов)

3.

Давлат ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаат келтирувчи ҳамкорликнинг қонуний асосларини назарда тутувчи «Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ш. Исмаилов),

Молия вазирлиги (М. Мирзаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзахидов),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Аминов),

Олий хўжалик суди (Б. Исаков),

Савдо-саноат палатаси (А. Шайхов)

4.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

— давлат харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизми, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш чоралари;

— давлат харидларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш;

— давлат харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартибини яратиш;

— электрон харидларни янада ривожлантириш ва бошқалар.

2017 йил

1 июль

Молия вазирлиги (Д. Сатторов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ш. Файзуллаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Аминов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзахидов)

5.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

— норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатишнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларини, шунингдек концепцияларни ва уларга тушунтириш хатларини чоп этишни, қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларига шарҳлар тайёрлаш ва чоп этиш амалиётини кенг жорий этиш;

— аҳолига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва мақсадларини тушунтириш ва улардан кенг хабардор қилиш бўйича чоралар;

— Олий Мажлис палаталарининг, Вазирлар Маҳкамасининг, бошқа давлат органларининг аҳоли ва ижрочиларга қонун ва қонуности ҳужжатларини етказиш бўйича аниқ ваколатларини белгилаш.

2017 йил

1 июль

Олий Мажлис палаталари
(Н. Исмоилов, Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Олий суд (С. Арипов)

6.

Давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти устидан жамоат назоратини амалга ошириш бўйича муносабатларини тартибга солувчи «Жамоат назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил

1 июль

Олий Мажлис палаталари (Н. Исмоилов,
Н. Йўлдошев),
АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),
ФЖШМҚМИ (Ғ. Абдукаримов),
Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

«Камолот» ЁИҲ (С. Ашуров),

«Маҳалла» фонди (С. Рузиев)

7.

Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот берувчи шахсларнинг жисмоний ва ижтимоий ҳимоясининг давлат томонидан кафолатларини назарда тутувчи «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2018 йил

1 январь

Олий суд (К. Тогаев),

Олий хўжалик суди (Б. Исаков),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Ички ишлар вазирлиги (Б. Жалолов),

Бош прокуратура (М. Азимов)

8.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

— давлат органларининг бошқарув фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш;

— асосли ва тезкор қарорларни қабул қилиш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишнинг самарасини таъминлаш;

— жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширишнинг замонавий тартиб-таомилларини жорий этиш.

2017 йил

1 июль

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Ш. Исмаилов),

ДСҚ (Э. Гадоев), ДБҚ (Б. Раимов)

9.

Мамлакатда ҳуқуқий таълим ва маърифатни тубдан яхшилашга, ҳуқуқий билимларни жамиятда тарғиб этишга қаратилган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг лойиҳасини тайёрлаш.

2017 йил

1 октябрь

Олий Мажлис палаталари
(Н. Исмоилов, Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий
марказ (А. Саидов), ДБА (М.Алиев),
ТДЮУ (Е. Каньязов),
МТРК (Н. Хикматуллаев),
«Маҳалла» фонди (С. Рузиев),
Ёшлар иттифоқи (К Куранбаев)

10.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш:

— давлат органлари ходимларининг уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарларини ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилиш шарт бўлган тартиб;

— коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳақида хабар бериш тартибини, шунингдек манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни тартибга солиш бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

2018 йил

1 октябрь

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

ИИВ (А. Азизов),

Олий суд (К. Тогаев),

Меҳнат вазирлиги (А. Абдухакимов)

II. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан
муросасиз муносабатни шакллантириш

11.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил

1 апрель

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

ИИВ (А. Азизов),

ФЖШМҚМИ (Ғ. Абдукаримов),

«Маҳалла» фонди (С. Рузиев), «Камолот»
ЁИҲ (С. Ашуров),
МТРК (Н. Хикматуллаев),
МАА (М. Ҳазратқулов)

12.

Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклиги самарадорлигини қуйидаги чора-тадбирлар ёрдамида ошириш:

— коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда ижтимоий шериклик механизмларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида келишувлар ва шартномалар тузишни назарда тутадиган механизмлардан кенг фойдаланиш;

— давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017-2018 йй.

давомида

Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) (И. Абдуллаев),

ЎзННТМА (А.Каримов)

13.

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ахборот маълумотларини тайёрлаш ва кенг тарқатиш, шу жумладан мавзуга оид видеороликлар яратиш, босма материалларни чоп этиш (плакатлар, рисолалар, буклетлар).

2017-2018 йй.

давомида

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
ЎзМАА (К. Мансуров),

МТРК (Н. Хикматуллаев),
ЭОАВМА (Х. Шамсиев)

14.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият натижаларини телевидение, радио, босма ва электрон ОАВ орқали, шу жумладан мавзуга бағишланган дастурларни, интервьюларни, муҳокамаларни, пресс-конференцияларни ва бошқа тадбирларни доимий равишда ташкил этиш йўли билан ёритиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 апрель,

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

МАА (М. Ҳазратқулов),

МТРК (Н. Хикматуллаев),
ЭОАВМА (Х. Шамсиев)

15.

Давлат органлари ходимларини, тадбиркорлик субъектларини ва бошқа мақсадли гуруҳларни жалб қилган ҳолда коррупцияга қарши курашиш мавзусида ўқув семинарлари, конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 апрель,
2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

ИИВ (А. Азизов), ССП (А. Шайхов)

16.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташкилотлар мансабдор шахслари ва ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 апрель,

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

ДБА (М. Алиев)

17.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бўйича махсус ўқув дастурини ишлаб чиқишни ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзуларни янада кучайтиришни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат таълим стандартларига киритиш.

2017 йил

1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (Р. Касимов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Данияров),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

18.

Давлат органлари мутахассислари ва таълим муассасалари ўқитувчиларини ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларига коррупцияга қарши курашиш соҳасида махсус ўқув дастурлари ва машғулотларини олиб боришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2017 йил

1 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (И. Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Данияров),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

19.

Коррупцияга қарши курашиш масаласига доир ўқув-методик ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш.

2017-2018 йй.

давомида

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

ИИВ (А. Мирзаев),

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (М. Каримов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Данияров),

ДБҚ (Б. Раимов),
ДСҚ (Э. Гадоев),

МХХ (Р. Гулямов)

III. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар

20.

«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун талабларининг ижроси ҳолатини ўрганиш, қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2017 йил

1 июль

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши (И. Абдуллаев)

21.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини ҳар чоракда мониторинг қилиш ва баҳолаш.

2017-2018 йй.

давомида

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши (И. Абдуллаев)

22.

Мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар томонидан ўз мансаб ва хизмат вазифаларини бажариш сифатини баҳолаш тизимини ва стандартларини, самарадорлик мезонларини белгиловчи идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 апрель

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Вазирлик ва идоралар

23.

Давлат органлари томонидан ўз фаолиятининг тизимли таҳлили, коррупция хавфига дучор бўлган соҳа ва йўналишларни аниқлаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг таъсирчан чораларини кўриш асосида коррупциянинг олдини олиш бўйича чораларни амалга ошириш.

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Вазирлик ва идоралар

24.

Қуйидагиларни назарда тутувчи идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

— ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича, шу жумладан илғор илмий-техник воситаларни, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан олдини олиш бўйича идоравий назорат механизмларини такомиллаштириш;

— одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар.

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Вазирлик ва идоралар

25.

Давлат органлари ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидалари нормалари ва талабларини, шу жумладан тренинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш йўли билан тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 июль,

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

вазирлик ва идоралар

26.

Давлат органлари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши мониторингини ўтказиш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш борасида таклифлар тайёрлаш.

2018 йил

1 апрель

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Меҳнат вазирлиги (Б. Низомов)

27.

Давлат органлари ходимларининг манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил

1 апрель

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Меҳнат вазирлиги (Б. Низомов)

28.

«Парламент назорати тўғрисида»ги Қонун доирасида, парламент назоратининг шаклларини кенг қўллаган ҳолда коррупцияга қарши қонунчиликни рўёбга чиқариш бўйича назорат-таҳлил чораларини кўриш.

2017-2018 йй.

давомида

Олий Мажлис палаталари
(Н. Исмоилов, Н. Йўлдошев)

29.

Бюджет маблағларини шакллантириш ва сарфлаш жараёнларининг шаффофлигини, шунингдек уларнинг тақсимоти бўйича маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш борасида коррупцияга қарши қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 июль,

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров),
Ҳисоб палатаси (Қ. Акмалов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Ш. Исмаилов)

30.

Молиявий назорат институтларини, ташқи ва ички аудитни янада мустаҳкамлаш, уларнинг коррупцияга қарши тадбирлардаги иштирокини жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Ҳисоб палатаси (Қ. Акмалов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

МХХ (Р. Гулямов),
ИИВ (С. Нишанбаев)

31.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил

1 апрель

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов)

32

Давлат хизматларини кўрсатишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга, интерактив давлат хизматларининг кўламини янада кенгайтиришга ва бу борадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини электрон ҳукумат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлаштиришга қаратилган ўрганишни ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш.

2018 йил

1 апрель

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзахидов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

33.

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш:

— маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда уларнинг тезкорлигини ошириш;

— давлат органларининг назорат-текширув вазифаларини мақбуллаштириш, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик;

— давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш;

— тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик.

2017-2018 йй.

давомида

Иқтисодиёт вазирлиги (Ш. Исмаилов),

Молия вазирлиги (М. Мирзаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзахидов),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Аминов),
ДСҚ (Э. Гадоев),
ДБҚ (Б. Раимов),
ССП (А. Шайхов)

34.

Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бошқа соҳаларида аҳоли учун адолатли шарт-шароитларни ҳамда тенг имкониятларни яратиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликка қаратилган идоравий коррупцияга қарши комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 апрель,

2017-2018 йй.

давомида

Вазирлар Маҳкамаси (Д. Набиев,
Б. Юсупалиев, Н. Максумов, Ф. Боқиев),

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (Р. Касимов),

Халқ таълими вазирлиги (Б. Данияров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),

Меҳнат вазирлиги (Б. Низомов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров),

Иқтисодиёт вазирлиги (Д. Турдиев)

35.

Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

ФЖШМҚМИ (Ғ. Абдукаримов),

ЎзННТМА (А. Каримов)

36.

Бизнес-уюшмалар ва нодавлат ташкилотларнинг бошқа бирлашмалари томонидан коррупцияга қарши қонунчиликка риоя этишни таъминлайдиган ички назоратнинг тегишли механизмларини ташкил этиш, иш одоби қоидалари кодексларини қабул қилиш ва бошқа чораларни ўз ичига қамраб оладиган коррупцияга қарши чора-тадбирларни қабул қилиш йўли орқали нодавлат ташкилотларда коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш.

2017-2018 йй.

давомида

ССП (А. Шайхов),
Банклар уюшмаси (С. Абдуллаев),
Касаба уюшмалари Федерацияси
Кенгаши (Б. Махмадалиев),

Давлат рақобат қўмитаси (Р. Аминов)

IV. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини,
уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш

37.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек бу борада жазонинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017-2018 йй.

давомида

Бош прокуратура (И. Эргашходжаев),

ИИВ (Д. Назармухамедов),

МХХ (Р. Гулямов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

38.

Коррупциянинг ҳолати ва тенденцияларини тизимли таҳлил қилишга ҳамда самарали идоралараро ҳамкорлик ва маълумотлар алмашинувига асосланган коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ишини самарали ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 апрель,

2017-2018 йй.

давомида

Бош прокуратура (И. Эргашходжаев),

МХХ (Р. Гулямов),
ИИВ (Д. Назармухамедов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
Бош прокуратура ҳузуридаги
департамент (З. Дусанов)

39.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг таъсирчан чораларини назарда тутувчи идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2017 йил

1 июль

Бош прокуратура (У. Суннатов),

ИИВ (А. Азизов),
МХХ (Р. Гулямов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)

40.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг техник таъминоти даражасини ошириш, уларнинг фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш.

2017-2018 йй.

давомида

Бош прокуратура (И. Эргашходжаев),

ИИВ (С. Нишанбаев),
МХХ (Р. Гулямов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзахидов)

41.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимлар тайёрлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017 йил

1 апрель,

2017-2018 йй.

давомида

Бош прокуратура (У. Суннатов),

ИИВ (А. Мирзаев),
МХХ (Р. Гулямов),

ДБҚ (Б. Раимов),
ДСҚ (Э. Гадоев),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
Олий суд (Ф. Абдуазимов)

42.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатларини ўз вақтида қабул қилишда «ишонч телефонлари» ва расмий веб-сайтлардан фойдаланиши устидан мониторинг ўтказиш, шунингдек:

— «ишонч телефонлари» ва расмий веб-сайтларнинг ишлашини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чораларнинг таҳлилини ўтказиш;

— «ишонч телефонлари» орқали ва расмий веб-сайтларга келиб тушган мурожаатларнинг таҳлилини амалга ошириш;

— мазкур соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини баҳолаш, шунингдек унинг натижаларини чоп этиш.

2017-2018 йй.

давомида

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзахидов),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

ИИВ (А. Азизов),
Адлия вазирлиги (Н.Жўраев)

43.

Судларнинг одил судловни амалга ошириш фаолияти самарадорлиги ва очиқлигини таъминлаш, шу жумладан қабул қилинаётган суд қарорларининг оммабоплигини таъминлаш, суд қарорлари базаси ва банкларини ташкил этиш ва уларни суд органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш йўли билан таъминлаш.

2018 йил

1 январь

Олий суд (Ф. Абдуазимов),

Олий хўжалик суди (К. Камилов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Х. Мирзахидов)

44.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ва ўзгартириш ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликлар оқибатида етказилган зарарларни қоплашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, якуни бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил

1 январь

Фан ва техника давлат қўмитаси
(О. Парпиев),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (М. Каримов),
Олий суд (Ш. Газиев), Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази (С. Арипов),

Олий хўжалик суди (Б. Исаков),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Бош прокуратура (У. Суннатов)

45.

Юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун жавобгарлигининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, якуни бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил

1 октябрь

Фан ва техника давлат қўмитаси
(О. Парпиев),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги (М. Каримов),
АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Бош прокуратура (У. Суннатов)

V. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чоралар, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро ҳамкорлик

46.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар низомларини ва уларнинг таркибларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил

1 апрель

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев)

47.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича чораларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш, ушбу соҳада ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш услубиётларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2017 йил

1 июль

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев)

48.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолатини, унинг жиҳатларини, кўламини, ўсиш суръатларини ҳамда тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини миллий, ҳудудий ва соҳалар кесимида ўрганишни назарда тутувчи ижтимоий, махсус, илмий ва бошқа тадқиқотларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2017 йил

1 октябрь,

2017-2018 йй.

давомида

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик
маркази (Р. Убайдуллаева),
ССП (А. Шайхов),
ФЖШМҚМИ (Ғ. Абдукаримов)

49.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича инвентаризациядан ўтказиш.

2017 йил

1 июль

Идоралараро комиссия (И. Абдуллаев),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),

Бош прокуратура (У. Суннатов),

АҚҲМИ (Ф. Мухамедов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Хакимов)

50.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни (БМТНЖҚКБ, БМТТД, ИҲТТ, ЕХҲТ, ШҲТ, ЖДЛТМҚКЕГ ва бошқалар), шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек республикада коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида жадаллаштириш.

2017-2018 йй.

давомида

Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Хакимов),

Бош прокуратура (М. Азимов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
ИИВ (А. Азизов), МХХ (Р. Гулямов)

51.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама халқаро ҳамкорликни ошириб бориш.

2017-2018 йй.

давомида

Бош прокуратура (М. Азимов),

Адлия вазирлиги (Н. Жўраев),
ИИВ (А.Азизов), МХХ (Р. Гулямов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Хакимов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарорига
2-ИЛОВА
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Абдуллаев И.Б.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, комиссия раиси

2.

Икрамов М.М.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, комиссия раиси ўринбосари

3.

Гулямов Р.Х.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

4.

Азизов А.А.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

5.

Газиев Ш.А.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

6.

Камилов К.Ф.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси

7.

Абдукадиров Д.Х.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг раиси

8.

Матмуратов Б.Д.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг раиси

9.

Мухамедов Ф.Э.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори

10.

Абдукаримов Ғ.О.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

11.

Мухаммадиев У.Н.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

12.

Саидов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори

13.

Жавлонов Ш.С.

«Маҳалла» фонди раиси

14.

Куранбаев К.К.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

15.

Каримов А.М.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

16.

Абдуҳолиқов Ф.Ф.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси

17.

Убайдуллаева Р.А.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

18.

Маъруфова Г.М.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари

19.

Рафиков К.М.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

20.

Жалилов Ш.И.

«Нуроний» жамғармаси раиси

21.

Ахмедов Р.Т.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси

22.

Хакимов С.

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси

23.

Шайхов А.Э.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

24.

Ходжаев Б.А.

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

25.

Саидова Г.К.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

26.

Камилов А.Х.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

27.

Абдухакимов А.А.

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири

28.

Касимов Р.С.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

29.

Иноятов У.И.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

30.

Мирзахидов Х.М.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

31.

Акмалов Қ.В.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари

32.

Парпиев Б.Р.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

33.

Тохирий М.В.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

34.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси

35.

Хидоятов Д.А.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

36.

Хаджибаев А.М.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

37.

Дусанов З.А.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи

38.

Хаджаев А.Д.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

39.

Ҳазратқулов М.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

40.

Мансуров К.Т.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари

41.

Юлдашев Б.С.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

42.

Алиев М.Г.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори

43.

Каньязов Е.С.

Тошкент давлат юридик университети ректори.

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги ПФ-5191-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 982-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарорига
3-ИЛОВА
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.
Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорларга барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Комиссия ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
II. Комиссиянинг асосий вазифалари
4. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан Комиссия ваколатига тааллуқли бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
тегишли давлат органларига коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини ва маърузаларини эшитиш;
Комиссия фаолиятининг муҳим масалалари юзасидан ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлари тузиш, шунингдек ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига мутахассисларни жалб этиш.
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Комиссия қуйидагиларга мажбур:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг коррупцияга қарши курашишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича қарорларини ижро этиш;
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ва мониторингни амалга ошириш.
Комиссиянинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
IV. Комиссия ишини ташкил этиш
7. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
8. Комиссия фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз мажлисларини заруратга қараб, аммо чоракда камида бир марта ўтказади.
Комиссиянинг қарорлари мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган, Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Протоколни имзолашда Комиссия аъзолари алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга.
9. Комиссия мажлисларига давлат органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
10. Комиссиянинг ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бажаради.
Ишчи орган қуйидагиларни амалга оширади:
Комиссия фаолиятини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш;
Комиссия иш режасини ишлаб чиқиш, унинг ижросини назорат қилиш, шунингдек Комиссиянинг кундалик фаолиятини тасдиқланган режага мувофиқ ташкил этиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Комиссиянинг қабул қилинган қарорлари ижросини назорат ва мониторинг қилиш, Комиссия раисига тегишли ахборот ва таклифларни киритиш;
келиб тушаётган хат ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига коррупцияга қарши курашишга имкон берадиган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланишини ва киритилишини ташкил этиш.
Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.