Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 3-сон, 48-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 20 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2854]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 94, 2017-34-сонли «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2854-1, 11.07.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 8 январдаги 1, 2016-1-сон «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2751, 2016 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 22-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 январь,
2-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 январь,
2017-02-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 13 январдаги 2 ва 2017-02-сон қарорига
ИЛОВА
Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг
МИНИМАЛ МИҚДОРЛАРИ

I. Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг минимал миқдорлари

сўм

Т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов бирлиги

Тошкент шаҳри

Вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар

Туманлар

1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:

1.1.

Мевалар:
Ҳўл мевалар:

олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

3 400

2 300

1 250

цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар.

1 ўрин/кунга

9 200

6 500

3 200

Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:
туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

9 300

6 600

3 200

1.2.

Сабзавотлар:
картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг (шу жумладан, иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг) ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори

1 ўрин/кунга

3 400

2 300

1 250

1.3.

Полиз маҳсулотлари:
ҳандалак,қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

9 300

6 600

3 200

1.4.

Дон маҳсулотлари:
гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 300

3 200

1 600

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:
мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

4 400

3 200

1 600

1.6.

Сут маҳсулотлари:
сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

3 400

2 300

1 250

1.7.

Тузламалар:
карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

5 600

3 200

2 400

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал

1 ўрин/кунга

5 600

3 200

2 400

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар)

1 ўрин/кунга

3 400

2 300

1 300

1.10.

Тухум

1 ўрин/кунга

5 600

3 200

2 400

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

5 200

2 400

1 700

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к)

1 ўрин/кунга

3 350

2 400

1 250

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

1 ўрин/кунга

5 600

3 200

2 400

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар

1 ўрин/кунга

8 300

5 200

3 000

1.15.

Миллий таомлар

1 ўрин/кунга

10 000

6 800

3 800

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар

1 ўрин/кунга

4 500

3 000

1 400

1.17.

Супурги

1 ўрин/кунга

3 400

2 300

1 400

1.18.

Тирик балиқ

1 ўрин/кунга

8 200

4 900

3 200

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

1 700

1 700

1 700

2.

Гўшт маҳсулотлари:
мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к.

1 ўрин/кунга

8 500

5 200

3 200

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:

енгил автомашиналардан

1 машина

10 000

5 200

3 800

юк автомашиналардан

1 машина

15 000

8 900

5 100

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

1 машина

28 800

9 100

5 200

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

6 000

4 400

2 100

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):
шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.

1 машина

9 900

6 000

3 800

5.

Қурилиш материалларини сотиш:

5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

6 кв. метргача

1 ўрин/кунга

4 700

3 000

2 100

6 кв. метрдан — 15 кв. метргача

1 ўрин/кунга

7 600

4 500

2 900

15 кв. метрдан — 30 кв. метргача

1 ўрин/кунга

10 800

6 200

4 500

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)

1 ўрин/кунга

4 500

2 900

2 100

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

1 ўрин/кунга

6 700

4 100

3 600

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

1 ўрин/кунга

3 900

3 000

2 300

7.

Автотранспорт воситаларини сотиш:

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар

1 дона

23 500

8 400

8 400

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари

1 дона

33 000

9 800

9 800

мотоцикл, мотореллер ва мопедлар

1 дона

3 200

3 200

3 200

велосипедлар

1 дона

2 450

2 500

2 500

8.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

8.1.

От, той, туя

1 бош

11 100

7 600

3 300

бўталоқ, эшак

1 бош

5 500

4 000

2 400

8.2.

Йирик шохли қорамол:

йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

1 бош

11 100

7 500

3 300

бузоқ

1 бош

5 500

3 900

2 700

8.3.

Майда шохли қорамол:

қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

1 бош

4 400

3 900

1 700

қўзи, улоқ

1 бош

2 350

1 800

1 200

8.4.

Чўчқалар ва чўчқа болалари

1 бош

4 400

4 000

1 700

9.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

1 бош

1 250

1 000

1 000

товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

10 бош

1 250

1 000

1 000

10.

Итлар ва мушуклар

1 ўрин/кунга

4 400

4 000

1 700

11.

Манзарали қушлар ва балиқлар

1 ўрин/кунга

4 400

4 000

1 700

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

1 ўрин/кунга

1 600

1 200

1 000

13.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

1 ўрин/кунга

4 600

4 100

1 900

14.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

1 ўрин/кунга

4 000

1 600

1 200

II. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоотлар ва инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг минимал миқдорлари

сўм

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

Ўлчов
бирлиги

Тошкент
шаҳри

Вилоятлар марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар

Туманлар

1.

Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови:

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

34 650

16 500

8 100

Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш

1 кв. м./ойига

30 700

13 800

6 800

Умумий овқатланиш

1 кв. м./ойига

34 650

16 500

8 100

Маиший хизмат кўрсатиш

1 кв. м./ойига

12 650

6 200

4 050

Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к.)

1 кв. м./ойига

13 900

6 800

4 000

2.

Инвентарларни ижарага бериш:

2.1.

Тош-тарозилар учун

1 кунга

1 700

1 100

700

2.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун

150 кг.гача

1 кунга

3 300

1 700

1 200

150 кг.дан 1500 кг.гача

1 кунга

11 700

8 500

6 500

2.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

1 700

1 200

700

2.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун, бунда тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)

1 кунга

400

300

200

2.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш

1 кунга

1 800

1 300

700

2.6.

Аравачалар учун

1 кунга

1 800

1 300

700

2.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 кв метр)

1 кунга

1 700

1 200

700

3.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:

3.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:

совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

2 700

2 400

2 400

омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)

1 кунга

1 750

1 800

1 800

бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)

1 кунга

1 700

1 700

1 700

3.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50х50х100 ўлчамдаги жой учун)

1 кунга

2 450

1 600

1 200

3.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:

катта юк тарозида

1 марта тортиш

1 600

1 000

700

йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш

1 700

1 700

1 200

3.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:

юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

12 500

3 100

2 200

юксиз

1 марта ўлчаш

7 900

2 300

1 700

юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:

юк билан

1 марта ўлчаш

5 400

1 800

1 400

юксиз

1 марта ўлчаш

4 000

1 600

1 200

енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

4 600

1 600

1 200

юксиз

1 марта ўлчаш

2 400

1 200

900

тиркамали енгил автомашиналардан:

юк билан

1 марта ўлчаш

5 400

1 800

1 400

юксиз

1 марта ўлчаш

3 000

1 600

1 200

3.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)

1 кунга

8 400

5 100

5 000

3.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун:

енгил автомашиналар учун

1 соатга

1 500

800

600

юк автомашиналари учун

1 соатга

1 950

1 000

700

3.7.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш

1 марта

400

300

200

3.8.

Телефондан фойдаланиш

1 марта

220

100

100

3.9.

Радиоузел орқали эълон бериш

3 марта такрор

450

300

200

3.10.

Умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари, ички ва ташқи ёритиш тармоқлари ва иншоотлари, ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий ҳудудни қўриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш, ташқи муҳандислик-коммуникация иншоотлари)*

1 кв. м./ойига

4 800

4 000

2 800

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб, бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан бино ва иншоотлар мулкдорлари ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ ҳақ тўланади. Бунда маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун бино ва иншоотлар мулкдорлари томонидан мазкур турдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотларга қўшимча тўловлар амалга оширилмайди.
Изоҳ:
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.