Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 32-модда)
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 52 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 январь,
ПҚ-2723-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2723-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сонли қарорининг 5-банди ва 2-иловаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1530-сонли қарори.