Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига 1-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 31 декабрь,
ПФ-4910-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотаётган айрим ҳужжатлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПП-1836-сонли Қарорининг 1-банди ва 3-иловаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 25 октябрдаги ПП-1840-сонли қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2058-сонли қарори.