Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 17-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 14 декабрдаги ПҚ-2679-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек республика ҳудудларини комплекс ва жадал ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислари тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда ваколатли вакиллар деб аталади) ҳисобланадилар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўн кун муддатда ваколатли вакилларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маъмурий биноларида зарур мебель, компьютер техникаси ва бошқа техника, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси (А.Ж. Раматов):
ваколатли вакиллар фаолиятининг ташкилий, моддий-техник ва транспорт таъминоти, уларни уй-жой билан таъминлаш, шунингдек ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан чора-тадбирлар кўрсин;
ваколатли вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилинишини таъминласин;
бир ҳафта муддатда Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг раҳбарлари мутахассислари функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 январь,
1-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 январдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департамент фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ушбу Низомга мувофиқ Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларни Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида амалга ошириш Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислари томонидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг тегишли ахборот-таҳлил гуруҳлари ва бошқа таркибий бўлинмалари орқали амалга оширилади.
6. Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига чуқур иқтисодий билимларга эга бўлган, ушбу ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини пухта биладиган, ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни юқори профессионал савияда бажаришни таъминлашга қодир бўлган тажрибали ва малакали кадрлар тайинланади.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида тасдиқланади ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланади.
7. Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислари тегишли ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда ваколатли вакиллар деб аталади) ҳисобланади.
8. Ваколатли вакиллар Нукус шаҳрида, вилоятлар марказларида ва Тошкент шаҳрида доимий равишда жойлаштирилади.
Ваколатли вакиллар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биноларида зарур мебель, компьютер техникаси ва бошқа техника, алоқа воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилади.
Ваколатли вакилларнинг фаолиятини моддий-техник ва транспорт, уй-жой билан таъминлаш, шунингдек уларга тиббий ва ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан ташкил этилади.
Ваколатли вакиллар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш ва мувофиқлаштириш Департамент мудири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан амалга оширилади.
9. Ваколатли вакиллар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширадилар.
Ваколатли вакиллар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳолатини ўрганиш бўйича ўзларига юкланган функционал вазифаларни бевосита туманлар, аҳоли пунктлари, маҳаллалар, корхоналар ва ташкилотлар ҳудудига борган ҳолда, шунингдек тегишли шаҳар ва туманнинг бевосита аҳолиси, тадбиркорлик субъектлари, жамоатчилик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда фаоллари билан учрашувлар ўтказиш йўли билан амалга оширадилар.
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатли вакилларга уларга юкланган функционал вазифаларни амалга оширишда кўмаклашадилар.
10. Ваколатли вакилларнинг ўз функционал вазифаларига кирадиган вазифалар бўйича кўрсатмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига масалаларни ваколатли вакиллар билан келишган ҳолда киритадилар.
11. Ваколатли вакиллар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида шахсан жавоб берадилар.
Ваколатли вакиллар ўзларига юкланган функционал вазифалар бажарилиши натижалари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳолати, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолияти тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Департамент мудири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири олдида ҳисобот берадилар.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг ахборот-таҳлил гуруҳлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларига ва Департаментга ҳисобот берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбари лавозимга Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тайинланади.
2-боб. Департаментнинг тузилмаси
13. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, шунингдек:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош ва етакчи мутахассислар;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича бош мутахассис;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича етакчи мутахассис киради.
Департаментнинг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
14. Департамент ишига Департамент мудири раҳбарлик қилади.
15. Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
3-боб. Департаментнинг устувор вазифалари
16. Қуйидагилар Департаментнинг устувор вазифалари ҳисобланади:
а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлил қилиш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва даражасини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликлар, захираларни ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;
асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришларнинг, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритган ҳолда улар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, бошқа ҳудудий дастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методикалари ва индикаторларини жорий этиш;
ҳудудларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг ҳолати бўйича комплекс таҳлилий материаллар, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;
б) ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ишлаб чиқиладиган иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ва қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, савдо айланмаси, экспорт, истеъмол нархлари индекси, бандлик кўрсаткичлари асосланганлигини эксперт жиҳатидан баҳолаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни комплекс ва жадал ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
ҳудудлар иқтисодиётининг барқарорлигини ва мувозанатли фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни барпо этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг, таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва минтақа иқтисодиётини диверсификациялашнинг жорий, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини, шу жумладан минтақавий инвестиция дастурларини, саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини, маҳаллийлаштириш дастурини, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурларини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, айниқса пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича дастурларни, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини ҳамда бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;
шаҳарлар, туманлар, вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари параметрлари билан боғлиқликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ишлаб чиқилаётган дастурларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, давлатнинг мақсадли дастурлари, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, Тошкент шаҳрида, шаҳарлар ва туманларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодиётдаги, энг аввало саноат ва қишлоқ хўжалигидаги таркибий қайта ўзгартиришлар бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва кафолатлари таъминланиши учун ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва улар амалга оширилишини ташкил этиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини ташкил этиш;
в) аҳоли ҳаёти сифати ва даражасини ошириш соҳасида:
демографик жараёнларни ва ҳудудлар аҳолиси жинс ва ёш таркибини, аҳоли бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларининг даражаси ва тузилмасини, аҳоли ҳаёти даражасини, шунингдек маданий-маърифий ишлар соҳасида ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;
жойларда, айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг бандлиги ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳолининг айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, аҳолининг айрим қатламларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассислар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек олий маълумотли мутахассисларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини ривожлантириш дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, арзон ва қулай уй-жой қуриш дастурлари амалга оширилиши, шунингдек демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёти даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;
аҳолининг электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан таъминланганлигини узлуксиз таъминлашнинг ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;
г) аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот қилиш соҳасида:
муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари бўйича аҳолининг фикрлари ва қонуний талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
аҳолининг фикрини ва қонуний талабларини таҳлил қилиш асосида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирларни, шунингдек қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурларни қабул қилиш ёхуд амалдаги дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини таҳлил қилиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш.
4-боб. Департаментнинг функциялари
17. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ижро этиш, ижро интизомини назорат қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ижроси мунтазам равишда ўрганилиши ва назорат қилинишини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилади, таҳлил натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри манфаатларига дахл қилувчи бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва келишади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларни ҳимоя қилишни ташкил этади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб этадиган масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг таклифлари кўриб чиқилишини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқади;
в) ахборот-таҳлилий ишлар масалалари бўйича:
ўз юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига киритиш учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари, ҳудудий мақсадли дастурлар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиши, юритилиши ва мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган мажлисларни тайёрлаш, шунингдек республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижросини назорат қилишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда олдинга қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
г) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича:
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини, жамоатчилик томонидан муҳокама қилинишини, улар бўйича таклифлар ва хулосалар умумлаштирилишини ташкил этади, уларнинг пухта ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун киритилишини таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва кўрсатмаларидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларидан келиб чиқиб, шунингдек улар амалга оширилиши натижадорлигини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олиб ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қабул қилинган дастурларига зарур тузатишлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
д) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши масалалари бўйича:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш бўйича назорат режалари, тармоқ жадваллари ва бошқа ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалда рўёбга чиқарилиши мувофиқлаштирилишини ва мунтазам равишда назорат қилинишини ташкил этади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тадбирлари сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган олдини олувчи чора-тадбирлар кўради;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, натижалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун зарур таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
е) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича улар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади;
таҳлил натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ушбу раҳбарлар бўйича таклифлар киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари фаолиятини таҳлил қилади, тегишли таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига киритади.
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
5-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари
18. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлар ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакиллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари ва бошқа масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
6-боб. Ваколатли вакилларнинг функционал вазифалари ва ҳуқуқлари
19. Ваколатли вакил:
тегишли ҳудудда Департаментга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини таъминлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини ижро этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифларни тайёрлаган ҳолда уларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўрганиш ва назорат қилишни таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган масалаларни олдиндан келишади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлайди;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари доимий мониторинги олиб борилишини ташкил этади, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий даражаси бўйича тасдиқланган дастурлар бажарилиши бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини ташкил этади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда республикани ривожлантириш мақсадлари ва устуворликларидан келиб чиқиб ҳудуд иқтисодиётини янада барқарор ва мувозанатли ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва ҳудудлар иқтисодиётини диверсификациялаш бўйича қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва унда иштирок этади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан дастурлар тадбирлари сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган олдини олувчи чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалда рўёбга чиқарилишини мувофиқлаштиришни ва мунтазам назорат қилишни ташкил этади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши натижалари бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудга сафари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг хизмат сафарлари материалларини тайёрлашда ва уларни ташкил этишда иштирок этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туман халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга юборади, улар ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашувларни ташкил этади, уларнинг фикри ва қонуний талабларини ўрганади ва умумлаштиради, муаммоли масалаларни ва талабларни ҳал этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, бошқа органлар ва ташкилотларга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига таклифлар киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари фаолиятини таҳлил қилади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига киритади;
уларга юкланган вазифаларни бажариш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари иши самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолайди ва ушбу раҳбарлар бўйича, шу жумладан уларни рағбатлантириш ёки жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига таклифлар киритади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
20.Ўзига юкланган функционал вазифаларни бажариш учун ваколатли вакил қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ўз функционал вазифаларига кирадиган масалалар бўйича зарур материаллар ва маълумотларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот-таҳлилий ва прогнозлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига ўзининг функционал вазифаларига кирувчи масалалар бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида Департамент мудирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига таклифлар киритиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғи бўйича эса — ўзининг функционал вазифаларига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа органлар ва ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
зарурат бўлганда ўзининг функционал вазифаларига кирадиган масалаларни пухта ишлаб чиқиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш.
21. Ваколатли вакиллар ўзларига юкланган функционал вазифалар зарур даражада бажарилиши учун жавоб берадилар.
7-боб. Функционал масалалар бўйича Департаментнинг мутахассислари
22. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис:
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режаларини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқлари ижроси устидан тизимли назоратни амалга оширади;
ваколатли вакиллар, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосалар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ улар бўйича зарур келишишни таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари ишлаб чиқилиши, келишилиши ва Департамент мудири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун киритилишини таъминлайди, улар бўйича зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши тизимли назорат қилинишини таъминлайди, туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, у мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини ташкил этади;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Департамент мудири (унинг ўринбосари) билан келишган ҳолда ўзига биркитилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек ижро этишда турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
23. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлил қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс ва тизимли таҳлил қилинишини, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижроси мониторинги олиб борилишини таъминлайди;
ваколатли вакиллар, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосалар тайёрлайди, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ улар бўйича зарур келишишни таъминлайди;
ҳудудларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаси ривожланишининг ҳолати бўйича таҳлилий ва маълумотнома материаллар, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрланишини, қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритилишини таъминлайди;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни аниқлайди;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажаришда юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмаларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини доимий асосда таҳлил қилади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини ташкил этади;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар йиғилишларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Департамент мудири (унинг ўринбосари) билан келишган ҳолда ўзига биркитилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек ижро этишда турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
24. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри манфаатларига дахл этувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва келишади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни келишиш ва кўриб чиқиш учун Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига киритиш бўйича режалар ва ташкилий чора-тадбирларни тайёрлайди ва тасдиқлаш учун киритади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилиши ва келишилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини ташкил этади;
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Департамент мудири (унинг ўринбосари) билан келишган ҳолда ўзига биркитилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек ижро этишда турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис ўз функционал вазифаларини бажаришда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
25. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича етакчи мутахассис:
жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Департамент мудири ва унинг ўринбосари томонидан шу жумладан жойларда қабул қилинишини ташкил этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганади ва уларда олдинга қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига таклифлар тайёрлайди;
мурожаатлар кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга юборилишини ташкил этади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири номига, шунингдек «халқ қабулхоналари» орқали тушган мурожаатлари кўриб чиқилиши ва чора-тадбирлар кўрилиши алоҳида назорат қилинишини таъминлайди;
ваколатли вакиллар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан амалга ошириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни умумлаштиради ва таҳлил қилади, таҳлил натижаларини таклифлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини ташкил этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар йиғилишларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Департамент мудири (унинг ўринбосари) билан келишган ҳолда ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан муҳокама қилади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
8-боб. Департаментнинг жавобгарлиги
26. Департамент:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатларнинг лойиҳалари, таклифлар ва масалалар сифатли эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилиши ташкил этилиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукуматнинг қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат таъминланиши;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
9-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
27. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ваколатли вакилларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мудирнинг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилиши тизимли мониторинги бўйича фаолияти ваколатли вакиллар томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс, Департамент мажлисларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказиладиган йиғилишларда ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
28. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосари ва мутахассислар ишларини ташкил этади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига рухсат белгиси (виза) қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
республиканинг тегишли ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;
ўринбосар ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Департамент мудири ўринбосари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департаментнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Департамент кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
29. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини ўринбосар бажаради.
30. Департамент мудирининг ўринбосари:
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;
тегишли даврга Вазирлар Маҳкамаси, Департаментнинг иш режаларида, шунингдек мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Департамент мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифлар киритади;
мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида Департамент мудирига таклифлар тақдим этади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
31. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.