Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 11 апрелдаги ПФ–1096-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 4-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга келтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1995 йил 11 апрелдаги ПФ-1096-сонли Фармонининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
«4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 1, 2 ва 4-иловаларида назарда тутилган товарларга экспорт контрактлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим».
2. Мазкур Фармон 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 декабрь,
ПФ-4902-сон