Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 3-модда)
Туризм фаолиятини барқарор ва мутаносиб тарзда ривожлантириш ҳамда зарур моддий-техник базани яратиш, чет эллик туристлар ва республика фуқароларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан тенг ҳуқуқли ташқи иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 декабрь,
ПФ-4895-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПФ-4895-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861-сонли Фармонига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармони:
а) 5-бандида:
биринчи хатбошидаги «2017 йил 1 апрелдан бошлаб» сўзлари «2021 йил 1 январдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кейинчалик рўйхати қайта кўриб чиқилиши мумкин бўлган муайян давлатлар билан виза тартибини соддалаштириш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикасининг улар билан икки томонлама муносабатларининг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик соҳасида содир бўлаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилади»;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «2017 йил 1 апрелдан» ва «2017 йил 1 мартгача» сўзлари тегишли равишда «2021 йил 1 январдан» ва «2020 йил 1 декабргача» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
а) 2017 йилнинг 1 январига қадар муддатда:
барча мамлакатлар учун 30 кун муддатга бериладиган ягона туризм визаларини жорий этиш;
хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олиш тартиб-таомилини соддалаштириш ҳамда уларга жисмоний шахсларнинг даромадларидан солиқ тўлаш бўйича имтиёзлар бериш;
б) 2021 йилнинг 1 январига қадар муддатда:
халқаро аэропортларда ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида визалар олиш, шу жумладан транзит визалари олиш тартибини сезиларли равишда соддалаштириш;
визаларни расмийлаштириш ва бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни, шу жумладан, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармасига ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ташриф буюрмасдан виза олишга ҳужжатларни топшириш ва сўровномаларни тўлдиришда «он-лайн» тизимдан фойдаланиш, шунингдек 2021 йилдан бошлаб жорий этиладиган электрон визалар тизимидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.»;
в) 8-банднинг:
иккинчи хатбошидаги «2017 йил 1 апрелгача» сўзлари «2021 йилнинг 1 январигача» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «республика» сўзидан олдин «2021 йилнинг 1 январидан» сўзлари қўшилсин.