Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 609-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2852]
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
1. Қуйидагилар:
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли 1-иловага мувофиқ;
Нодавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий бўлинмасининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли 2-иловага мувофиқ;
Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхонаси ва филиалининг фаолияти тўғрисида ҳисобот шакли 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур ҳисобот шакллари 2017 йил 1 мартдан эътиборан кучга кириши белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 178-мҳ-сон «Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2680, 2015 йил 4 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 298-модда) 2017 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳисоботларни ўз танловларига кўра электрон шаклда — электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тегишли адлия органининг расмий сайти орқали тақдим этишлари мумкин.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
6. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (Х. Мелиев) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
7. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 декабрь,
308-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 26 декабрдаги 308-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилотининг 20__ йилдаги фаолияти тўғрисида
ҲИСОБОТ

(Нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) номи)

1. ННТнинг адлия органида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилган сана ва гувоҳнома рақами

2. ДСИда рўйхатдан ўтказилган сана ва СТИР

3. ННТнинг статистика кодлари тўғрисида маълумот:

а) Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди (ТҲШТ)

б) Мулкчилик шакли коди (МШТ)

в) Маъмурий ҳудудий объектларни белгилаш тизими (МҲОБТ) коди

г) КТУТ коди

д) Фаолиятининг асосий тури (ХХТУТ)

4. Банк реквизитлари:

а) банк номи, МФО

б) банк ҳисобварағи
(миллий ва чет эл валюта ҳисобварағи кўрсатилади)

5. ННТ раҳбари ҳақида маълумот:

а) Ф.И.О. ва туғилган йили

б) асосий иш жойи ва телефон рақами

в) сайланган (тайинланган) санаси

6. Олий раҳбар органининг (конференция, қурултой, умумий йиғилиш ва бошқалар) номи ва охирги марта йиғилиши ўтказилган сана

7. Доимий асосда ишловчи раҳбар органи — ____________________________ (номи кўрсатилади)нинг таркиби

Ф.И.О.

Лавозими

Телефон рақами

Яшаш жойи

Сайланган санаси


8. Тафтиш комиссияси таркиби

Ф.И.О.

Лавозими

Телефон рақами

Яшаш жойи

Сайланган санаси


9. ННТ ходимлари сони

а) штат жадвали бўйича жами ходимлар сони

шундан:

асосий иш жойи бўйича ходимлар сони

ўриндошлик бўйича ходимлар сони

б) жамоатчилик асосида ишловчи ходимлар сони

в) шартнома асосида маълум лойиҳа (дастур)га ёки ишни вақтинча бажариш учун жалб қилинган ходимлар сони (йил давомида)

г) чет эл фуқаролари бўлган ходимлар сони

шундан:

аккредитациядан ўтган ходимлар сони

10. Аъзолари сони (ННТ уставига мувофиқ аъзо бўлганлар сони кўрсатилади. Ҳудудий бўлинмалар бўйича, аъзолар сони алоҳида
кўрсатилади. Жамоат фондлари бундан мустасно)

11. ННТнинг жойлашган ери (почта манзили) ва ундан фойдаланиш учун асос (ижара, текинга, ўз мулкида ва бошқа асослар кўрсатилади)

12. ННТ рамзи адлия органида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтган сана (йил, ой, кун) ва гувоҳнома рақами

13. ННТнинг веб-сайти ва электрон почта манзили

14. ННТ билан йил давомида ҳамкорлик қилган ташкилотлар (шартнома тузилган бўлса илова қилинади):

а) маҳаллий ташкилотлар номи

б) чет эл (халқаро) ташкилотлар номи

15. Халқаро ва чет эл ҳамда маҳаллий ташкилотларга аъзолиги (аъзо бўлган ташкилот номи кўрсатилади)

16. ННТ ваколатхона ва филиал (ҳудудий бўлинма)лари ҳақида маълумот:

а) вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) кесимида давлат рўйхатидан ўтган ҳудудий бўлинмалар сони

б) вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) кесимида ҳисобга олинган ҳудудий бўлинмалар сони

в) бошланғич ташкилотлари сони

17. Ҳисобот даврида тайёрланган босма, аудиовизуал ва бошқа маҳсулотлар (номи ва адади кўрсатилади)

18. Таъсис этилган оммавий ахборот воситалари (ОАВ) бўйича маълумот (ОАВ номи, рўйхатдан ўтган сана ва рақами, манзили кўрсатилади)

19. Тегишли лицензия (рухсатнома) асосида шуғулланадиган фаолияти ҳақида маълумот (фаолият тури, лицензия рақами,
санаси ва муддати кўрсатилади)

20. ННТ таъсисчилигида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари бўйича маълумот:

а) тадбиркорлик субъекти номи ва рўйхатдан ўтган санаси

б) таъсисчилари (номи) ва ННТнинг улуши (фоиз миқдорида)

в) раҳбари (Ф.И.О.)

г) жойлашган ери (почта манзили)

21. ННТ уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни бажариш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган ишлари тўғрисида батафсил маълумот


22. ННТнинг ҳисобот даври бошига қолдиқ маблағлари

Ҳисобварақ кўрсатилади

Сумма(миллий ёки чет эл валютада кўрсатилади) рақам билан

Сумма сўз билан

м.ҳ/в:

в.ҳ/в:

23. Ҳисобот даврида ННТнинг миллий валюта ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг манбалари

Ҳомийлардан

Ҳомийлик қилувчи юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Суммаси


Асосий воситаларни сотишдан

Асосий воситалар номи

Суммаси


Тадбиркорлик фаолиятидан

Тадбиркорлик фаолиятининг тури

Суммаси


Ноширлик фаолиятидан

Нашр этилган маҳсулот номи

Суммаси


Грантлардан

Грант берувчининг тўлиқ номи

Суммаси


Давлат ижтимоий буюртмасидан

Лойиҳа номи

Суммаси


Давлат субсидиясидан

Давлат субсидиясининг мақсади

Суммаси


Кириш ва аъзолик бадалларидан

Кириш ва/ёки аъзолик бадаллари алоҳида кўрсатилади

Суммаси


Бошқа манбалардан

Манба номлари кўрсатилади

Суммаси


24. Ҳисобот даврида ННТнинг чет эл валюта ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг манбалари

Ҳомийлардан

Ҳомийлик қилувчи юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Сумма ва валюта номи


Асосий воситаларни сотишдан

Асосий воситалар номи

Сумма ва валюта номи


Грантлардан

Грант берувчининг тўлиқ номи

Сумма ва валюта номи


Тадбиркорлик фаолиятидан

Тадбиркорлик фаолиятининг тури

Сумма ва валюта номи


Ноширлик фаолиятидан

Нашр этилган маҳсулот номи

Сумма ва валюта номи


Бошқа манбалардан

Манба номлари кўрсатилади

Сумма ва валюта номи


25. Ҳисобот даврида ННТ ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг сарфланиши бўйича маълумот

Амалга оширилган харажатлар(сумма ва валюта номи кўрсатилади):

а) ходимларнинг иш ҳақига

б) асосий воситаларни харид қилишга

в) коммунал тўловларга

г) солиқларга (солиқ тури кўрсатилади)

д) ўтказилган тадбирларга

е) ҳомийлик фаолиятига (кимга ёки қайси ташкилотга ҳомийлик қилинганлиги)

ё) хизмат сафарига

ж) ижара ҳақи, интернет, алоқа, банк хизматига

з) бошқа харажатларга

26. ННТнинг ҳисобот даври охирида қолган маблағлари

Ҳисобварақ кўрсатилади

Сумма(миллий ёки чет эл валютада кўрсатилади) рақам билан

Сумма сўз билан

м.ҳ/в:

в.ҳ/в:

27. ННТ томонидан ҳисобот даврида чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан олинган мол-мулклар ва улардан фойдаланиши бўйича маълумот

Чет давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлар, чет давлатларнинг фуқаролари томонидан ажратилган мол-мулклар бўйича:

а) мол-мулк ажратган юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

б) олинган мол-мулк номлари

в) мол-мулкдан фойдаланиш мақсади

г) ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органга юборган мурожаат хати сана ва рақами

28. ННТ томонидан амалга оширилган лойиҳалар (дастурлар) ҳақида маълумот

Лойиҳа (дастур) номи

Лойиҳа амалга оширилган ҳудуд номи ва лойиҳа муддати

Ажратилган маблағ миқдори

(тўлиқ кўрсатилади)

Лойиҳа (дастур) юзасидан амалга оширилган ишлар

(илова қилиниши мумкин)

Донор ташкилотнинг тўлиқ номи


29. ННТ ходимлари (аъзолари)нинг чет эл давлатларига хизмат сафарлари юзасидан маълумот

Ф.И.О.

Чет эл давлати номи

Таклиф этган халқаро ва чет эл ташкилоти номи

Хизмат сафати мавзуси

Хизмат сафари санаси


30. Ўтказилган тадбирлар (конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум, спорт мусобақалари ва бошқа шаклларда шахсларни тўплаш) тўғрисида маълумот

Тадбир мавзуси

Тадбир ўтказилган жой

Тадбир ўтказилган сана (йил, кун, ой)

Тадбир ҳамкорлари (тўлиқ номи ўрсатилади)

Рўйхатдан ўтказувчи (адлия) органга берилган хабарнома

(санаси ва рақами)


31. Ҳисобот даврида ННТни текшириш (мониторинг қилиш) натижалари тўғрисида маълумот

Текшириш (мониторинг) ўтказган ташкилот номи (адлия, прокуратура, солиқ, молия ёки бошқа ташкилотлар номи кўрсатилади)

Текшириш (мониторинг) ўтказилган сана

Текшириш (мониторинг) давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари


32. Текшириш (мониторинг) якунлари бўйича кўрилган чора (жиноят иши қўзғатилганлиги, маъмурий
жазо чораси қўлланилганлиги, камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида
тақдимнома киритилганлиги ёки бошқа таъсир чоралари тўлиқ кўрсатилади)

33. Аудиторлик текшируви ўтказилган сана (фақат жамоат фондлари учун, бунда аудиторлик
ташкилотининг хулосаси нусхаси илова қилинади)

34. Фаолияти бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳисобот санаси (фақат
жамоат фондлари учун, бунда нусхаси илова қилинади)

35. Ҳисобот даврида ННТ фаолиятида вужудга келган муаммолар (мавжуд бўлса)

36. ННТлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар (мавжуд бўлса)

Мазкур ҳисобот шаклида келтирилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман.

ННТ раҳбари:

(имзо)

(М.Ў.)

(Ф.И.О.)

Ҳисобот тузувчи:

(имзо)

(М.Ў.)

(Ф.И.О.)

Тел:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 26 декабрдаги 308-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Нодавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий бўлинмасининг 20__ йилдаги фаолияти тўғрисида
ҲИСОБОТ

(Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳудудий бўлинмаси (ННТ)нинг номи)

1. ННТ ҳудудий адлия органида:

а) давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилган сана ва гувоҳнома рақами

б) ҳисобга олинган сана ва гувоҳнома рақами

2. Давлат солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказилган сана ва СТИР

3. ННТнинг статистика кодлари тўғрисида маълумот:

а) Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди (ТҲШТ)

б) Мулкчилик шакли коди (МШТ)

в) Маъмурий ҳудудий объектларни белгилаш тизими (МҲОБТ) коди

г) КТУТ коди

д) Фаолиятининг асосий тури (ХХТУТ)

4. Банк реквизитлари:

а) банк номи, МФО

б) банк ҳисобварағи (миллий ва чет эл валюта ҳисобварағи кўрсатилади)

5. ННТ раҳбари ҳақида маълумот:

а) Ф.И.О. ва туғилган йили

б) асосий иш жойи ва телефон рақами

в) сайланган (тайинланган) санаси

6. Олий раҳбар органининг (конференция, қурултой, умумий йиғилиш ва бошқалар) номи ва охирги марта йиғилиши ўтказилган сана

7. Доимий асосда ишловчи раҳбар органи — ______________________ (номи кўрсатилади)нинг таркиби

Ф.И.О.

Лавозими

Телефон рақами

Яшаш жойи

Сайланган санаси


8. Тафтиш комиссияси таркиби

Ф.И.О.

Лавозими

Телефон рақами

Яшаш жойи

Сайланган санаси


9. ННТ ходимлари сони

а) штат жадвали бўйича жами ходимлар сони

шундан:

асосий иш жойи бўйича ходимлар сони

ўриндошлик бўйича ходимлар сони

б) жамоатчилик асосида ишловчи ходимлар сони

в) шартнома асосида маълум лойиҳа (дастур)га ёки ишни вақтинча бажариш учун жалб қилинган ходимлар сони (йил давомида)

г) чет эл фуқаролари бўлган ходимлар сони

шундан:

аккредитациядан ўтган ходимлар сони

10. Аъзолари сони (ННТ уставига мувофиқ аъзо бўлганлар сони кўрсатилади. Ҳудудий бўлинмалар бўйича, аъзолар сони алоҳида кўрсатилади. Жамоат фондлари бундан мустасно)

11. ННТнинг жойлашган ери (почта манзили) ва ундан фойдаланиш учун асос (ижара, текинга, ўз мулкида ва бошқа асослар кўрсатилади)

12. ННТ рамзи адлия органида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтган сана (йил, ой, кун) ва гувоҳнома рақами (ҳудудий бўлинмалар учун Бош ташкилотининг рамзи бўйича маълумотлар кўрсатилади)

13. ННТнинг веб-сайти ва электрон почта манзили

14. ННТ билан йил давомида ҳамкорлик қилган ташкилотлар (шартнома тузилган бўлса илова қилинади):

а) маҳаллий ташкилотлар номи

б) чет эл (халқаро) ташкилотлар номи

15. Халқаро ва чет эл ҳамда маҳаллий ташкилотларга аъзолиги (аъзо бўлган ташкилот номи кўрсатилади)

16. ННТ ваколатхона ва филиал (ҳудудий бўлинма)лари ҳақида маълумот:

а) туман (шаҳар) кесимида давлат рўйхатидан ўтган ҳудудий бўлинмалар сони

б) туман (шаҳар) кесимида ҳисобга олинган ҳудудий
бўлинмалар сони

в) бошланғич ташкилотлари сони

17. Ҳисобот даврида тайёрланган босма, аудиовизуал ва бошқа маҳсулотлар (номи ва адади кўрсатилади)

18. Таъсис этилган оммавий ахб�рот воситалари (ОАВ) бўйича маълумот (ОАВ номи, рўйхатдан ўтган сана ва рақами, манзили кўрсатилади)

19. Тегишли лицензия (рухсатнома) асосида шуғулланадиган фаолияти ҳақида маълумот (фаолият тури, лицензия рақами, санаси ва муддати кўрсатилади)

20. ННТ таъсисчилигида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари бўйича маълумот:

а) тадбиркорлик субъекти номи ва рўйхатдан ўтган санаси

б) таъсисчилари (номи) ва ННТнинг улуши (фоиз миқдорида)

в) раҳбари (Ф.И.О.)

г) жойлашган ери (почта манзили)

21. ННТ уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни бажариш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган ишлари тўғрисида батафсил маълумот

22. ННТнинг ҳисобот даври бошига қолдиқ маблағлари

Ҳисобварақ кўрсатилади

Сумма(миллий ёки чет эл валютада кўрсатилади)
рақам билан

Сумма сўз билан

м.ҳ/в:

в.ҳ/в:

23. Ҳисобот даврида ННТнинг миллий валюта ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг манбалари

Бош ташкилотдан

Бош ташкилот номи

Суммаси


Ҳомийлардан

Ҳомийлик қилувчи юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Суммаси


Асосий воситаларни сотишдан

Асосий воситалар номи

Суммаси


Тадбиркорлик фаолиятидан

Тадбиркорлик фаолиятининг тури

Суммаси


Ноширлик фаолиятидан

Нашр этилган маҳсулот номи

Суммаси


Грантлардан

Грант берувчининг тўлиқ номи

Суммаси


Давлат ижтимоий буюртмасидан

Лойиҳа номи

Суммаси


Давлат субсидиясидан

Давлат субсидиясининг мақсади

Суммаси


Кириш ва аъзолик бадалларидан

Кириш ва/ёки аъзолик бадаллари алоҳида кўрсатилади

Суммаси


Бошқа манбалардан

Манба номлари кўрсатилади

Суммаси


24. Ҳисобот даврида ННТнинг чет эл валюта ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг манбалари

Бош ташкилотдан

Бош ташкилот номи

Сумма ва валюта номи

Ҳомийлардан


Ҳомийлик қилувчи юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О

Сумма ва валюта номи


Асосий воситаларни сотишдан

Асосий воситалар номи

Сумма ва валюта номи


Грантлардан

Грант берувчининг тўлиқ номи

Сумма ва валюта номи


Тадбиркорлик фаолиятидан

Тадбиркорлик фаолиятининг тури

Сумма ва валюта номи


Ноширлик фаолиятидан

Нашр этилган маҳсулот номи

Сумма ва валюта номи


Бошқа манбалардан

Манба номлари кўрсатилади

Сумма ва валюта номи


25. Ҳисобот даврида ННТ ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг сарфланиши бўйича маълумот

Амалга оширилган харажатлар(сумма ва валюта номи кўрсатилади):

а) ходимларнинг иш ҳақига

б) асосий воситаларни харид қилишга

в) коммунал тўловларга

г) солиқларга (солиқ тури кўрсатилади)

д) ўтказилган тадбирларга

е) ҳомийлик фаолиятига (кимга ёки қайси
ташкилотга ҳомийлик қилинганлиги)

ё) хизмат сафарига

ж) ижара ҳақи, интернет, алоқа, банк хизматига

з) бошқа харажатларга

26. ННТнинг ҳисобот даври охирида қолган маблағлари

Ҳисобварақ кўрсатилади

Сумма(миллий ёки чет эл валютада кўрсатилади)
рақам билан

Сумма сўз билан

м.ҳ/в:

в.ҳ/в:

27. ННТ томонидан ҳисобот даврида чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан олинган мол-мулклар ва улардан фойдаланиши бўйича маълумот

Чет давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлар, чет давлатларнинг фуқаролари томонидан ажратилган мол-мулклар бўйича:

а) мол-мулк ажратган юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

б) олинган мол-мулк номлари

в) мол-мулкдан фойдаланиш мақсади

г) ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органга юборган мурожаат хати сана ва рақами

28. ННТ томонидан амалга оширилган лойиҳалар (дастурлар) ҳақида маълумот

Лойиҳа (дастур) номи

Лойиҳа амалга оширилган ҳудуд номи ва лойиҳа муддати

Ажратилган маблағ миқдори

(тўлиқ кўрсатилади)

Лойиҳа (дастур) юзасидан амалга оширилган ишлар

(илова қилиниши мумкин)

Донор ташкилотнинг тўлиқ номи


29. ННТ ходимлари (аъзолари)нинг чет эл давлатларига хизмат сафарлари юзасидан маълумот

Ф.И.О.

Чет эл давлати номи

Таклиф этган халқаро ва чет эл ташкилоти номи

Хизмат сафари мавзуси

Хизмат сафари санаси


30. Ўтказилган тадбирлар (конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум, спорт мусобақалари ва бошқа шаклларда шахсларни тўплаш) тўғрисида маълумот

Тадбир мавзуси

Тадбир ўтказилган жой

Тадбир ўтказилган сана (йил, кун, ой)

Тадбир ҳамкорлари (тўлиқ номи кўрсатилади)

Рўйхатдан ўтказувчи (адлия) органга берилган хабарнома

(санаси ва рақами)


31. Ҳисобот даврида ННТни текшириш (мониторинг қилиш) натижалари тўғрисида маълумот

Текшириш (мониторинг) ўтказган ташкилот номи (адлия, прокуратура, солиқ, молия ёки бошқа ташкилотлар номи кўрсатилади)

Текшириш (мониторинг) ўтказилган сана

Текшириш (мониторинг) давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари


32. Текшириш (мониторинг) якунлари бўйича кўрилган чора (жиноят иши қўзғатилганлиги, маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги, камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилганлиги ёки бошқа таъсир чоралари тўлиқ кўрсатилади)

33. Аудиторлик текшируви ўтказилган сана (фақат жамоат фондлари учун, бунда аудиторлик ташкилотининг хулосаси нусхаси илова қилинади)

34. Фаолияти бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳисобот санаси (фақат жамоат фондлари учун, бунда нусхаси илова қилинади)

35. Ҳисобот даврида ННТ фаолиятида вужудга келган муаммолар (мавжуд бўлса)

36. ННТлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар (мавжуд бўлса)

Мазкур ҳисобот шаклида келтирилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман.

ННТ раҳбари:

(имзо)

(М.Ў.)

(Ф.И.О.)

Ҳисобот тузувчи:

(имзо)

(М.Ў.)

(Ф.И.О.)

Тел:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 26 декабрдаги 308-мҳ-сон буйруғига
3-ИЛОВА
Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхонаси ва филиалининг 20__ йилдаги фаолияти тўғрисида
ҲИСОБОТ

(Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилоти ваколатхонаси ва филиали (ННТ)нинг номи)

1. ННТнинг бош ташкилоти ҳақида маълумот:

а) Расмий номи

б) Рўйхатдан ўтказган ташкилот номи, рўйхатдан ўтказилган сана ва ҳужжат рақами

в) Ташкилий-ҳуқуқий шакли (жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса ва бошқ.)

г) Жойлашган ери (почта манзили)

д) Бошқа давлатларда фаолият юритувчи ваколатхона ва филиаллари (давлатлар номи тўлиқ кўрсатилади)

е) Раҳбар органининг номи ва раҳбарларининг Ф.И.О. (тўлиқ кўрсатилади)

2. ННТнинг адлия органида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилган сана ва гувоҳнома рақами

3. ДСИда рўйхатдан ўтказилган сана ва СТИР

4. ННТнинг статистика кодлари тўғрисида маълумот:

а) Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди (ТҲШТ)

б) Мулкчилик шакли коди (МШТ)

в) Маъмурий ҳудудий объектларни белгилаш тизими (МҲОБТ) коди

г) КТУТ коди

д) Фаолиятининг асосий тури (ХХТУТ)

5. Банк реквизитлари:

а) банк номи, МФО

б) банк ҳисобварағи (миллий ва чет эл валюта ҳисобварағи кўрсатилади)

6. ННТ раҳбари ҳақида маълумот:

а) Ф.И.О. ва туғилган йили ва жойи, фуқаролиги, биографик маълумотномаси, телефон

рақами

б) ишончномаси мавжудлиги, аккредитация карточкаси рақами ва ҳақиқийлик муддати

в) сайланган (тайинланган) санаси

7. ННТ ходимлари сони

а) штат жадвали бўйича жами ходимлар сони

шундан:

асосий иш жойи бўйича ходимлар сони

ўриндошлик бўйича ходимлар сони

б) жамоатчилик асосида ишловчи ходимлар сони (йил давомида)

в) шартнома асосида маълум лойиҳа (дастур)га ёки ишни вақтинча бажариш учун жалб қилинган ходимлар сони (йил давомида)

г) чет эл фуқаролари бўлган ходимлар сони

д) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган ходимлар сони

8. ННТнинг маҳаллий ва хорижий ходимлари рўйхати

(хорижий ходимлар рўйхатида аккредитация карточкасининг рақами ва ҳақиқийлик муддати кўрсатилади)

Ф.И.О.

Лавозими

Туғилган йили ва жойи, фуқаролиги

Турар жойи ва шахсий
(уй) телефон рақами


9. Аъзолари сони (ННТ уставига мувофиқ аъзо бўлганлар сони кўрсатилади)

10. ННТнинг жойлашган ери (почта манзили) ва ундан фойдаланиш учун асос (ижара, текинга, ўз мулкида ва бошқа асослар кўрсатилади)

11. ННТнинг веб-сайти ва электрон почта манзили

12. ННТ рамзи адлия органида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтган сана (йил, ой, кун) ва гувоҳнома рақами

13. ННТ билан йил давомида ҳамкорлик қилган ташкилотлар (ҳамкорлик қилиш асослари — хат, шартнома, келишув, меморандум ва бошқалар мавжуд бўлса илова қилинади)

а) маҳаллий ташкилотлар номи

б) чет эл (халқаро) ташкилотлар номи

14. Халқаро ва чет эл ҳамда маҳаллий ташкилотларга аъзолиги (аъзо бўлган ташкилот номи кўрсатилади)

15. ННТнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида кўрсатилган масалаларни амалга оширишда иштироки (халқаро шартнома номи, уни

амалга оширишда ННТнинг асосий вазифаси тўлиқ кўрсатилади)

16. ННТнинг ҳудудий бўлинмалари ҳақида маълумот

а) ҳудудий бўлинманинг тўлиқ номи ва рўйхатга олинган сана ва гувоҳнома рақами

б) раҳбари Ф.И.О., туғилган йили ва жойи, телефон рақами, сайланган ёки тайинланган сана

в) жойлашган ери (почта манзили)

17. Ҳисобот даврида тайёрланган босма, аудиовизуал ва бошқа маҳсулотлар (номи ва адади кўрсатилади)

18. Таъсис этилган оммавий ахборот воситалари (ОАВ) бўйича маълумот (ОАВ номи, рўйхатдан ўтган сана ва рақами, манзили кўрсатилади)

19. Тегишли лицензия (рухсатнома) асосида шуғулланадиган фаолияти ҳақида маълумот (фаолият тури, лицензия рақами, санаси ва муддати кўрсатилади)

20. ННТ таъсисчилигида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари бўйича маълумот:

а) тадбиркорлик субъекти номи ва рўйхатдан ўтган санаси

б) таъсисчилари (номи) ва ННТнинг улуши (фоиз миқдорида)

в) раҳбари (Ф.И.О.)

г) жойлашган ери (почта манзили)

21. ННТ уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни бажариш бўйича ҳисобот даврида амалга оширилган ишлари тўғрисида батафсил маълумот


22. ННТнинг ҳисобот даври бошига қолдиқ маблағлари

Ҳисобварақ кўрсатилади

Сумма(миллий ёки чет эл валютасида кўрсатилади) рақам билан

Сумма сўз билан

м.ҳ/в:

в.ҳ/в:

23. ННТнинг ҳисобот даври охирига қолдиқ маблағлари

Ҳисобварақ кўрсатилади

Сумма(миллий ёки чет эл валютасида кўрсатилади) рақам билан

Сумма сўз билан

м.ҳ/в:

в.ҳ/в:

24. Ҳисобот даври бошига қолдиқ гуманитар ёрдам ва беғараз техник кўмак (гуманитар юклар) бўйича

Гуманитар юк номи (тиббиёт воситаси, кийим-кечак ва бошқалар

Суммаси(миллий ёки чет эл валютасида кўрсатилади) рақам билан

Сумма сўз билан


25. Ҳисобот даврида келиб тушган гуманитар ёрдам ва беғараз техник кўмак (гуманитар юклар) бўйича

Гуманитар юк номи (тиббиёт воситаси, кийим-кечак ва бошқалар

Суммаси(миллий ёки чет эл валютасида кўрсатилади) рақам билан

Сумма сўз билан


26. ННТ томонидан кўрсатилган гуманитар ёрдам ва беғараз техник кўмак (гуманитар юклар) бўйича

Гуманитар юк тарқатилган ҳудуд номи

Гуманитар юк олувчи шахс (жисмоний ёки юридик шахс) тўлиқ номи (агар бир неча жисмоний шахслар бўлса умумий қилиб жисмоний шахсларга деб кўрсатилади)

Тарқатилган гуманитар юк суммаси (сўмда)


27. ННТнинг ҳисобот даври охирида қолган гуманитар ёрдам ва беғараз техник кўмак (гуманитар юклар) бўйича

Гуманитар юк номи (тиббиёт воситаси, кийим-кечак ва бошқалар)

Гуманитар юк суммаси (сўмда)


28. Ҳисобот даврида ННТнинг миллий валюта ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг манбалари

Бош ташкилотдан

Бош ташкилотнинг тўлиқ номи

Суммаси


Тадбиркорлик фаолиятидан

Тадбиркорлик фаолиятининг тури

Суммаси


Ноширлик фаолиятидан

Нашр этилган маҳсулот номи

Суммаси


Грантлардан

Грант берувчининг тўлиқ номи

Суммаси


Ҳомийлардан

Ҳомийлик қилувчи юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Суммаси


Кириш ва аъзолик бадалларидан

Кириш ва/ёки аъзолик бадаллари алоҳида кўрсатилади

Суммаси


Бошқа манбалардан

Манба номлари кўрсатилади

Суммаси


29. Ҳисобот даврида ННТнинг чет эл валюта ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг манбалари

Бош ташкилотдан

Бош ташкилотнинг тўлиқ номи

Сумма ва валюта номи


Ҳомийлардан

Ҳомийлик қилувчи юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

Сумма ва валюта номи


Грантлардан

Грант берувчининг тўлиқ номи

Сумма ва валюта номи


Тадбиркорлик фаолиятидан

Тадбиркорлик фаолиятининг тури

Сумма ва валюта номи


Ноширлик фаолиятидан

Нашр этилган маҳсулот номи

Сумма ва валюта номи


Кириш ва аъзолик бадалларидан

Кириш ва/ёки аъзолик бадаллари алоҳида кўрсатилади

Суммаси


Бошқа манбалардан

Манба номлари кўрсатилади

Сумма ва валюта номи


30. Ҳисобот даврида ННТ ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг
сарфланиши бўйича маълумот

Амалга оширилган харажатлар(сумма ва валюта номи кўрсатилади):

а) ходимларнинг иш ҳақига

б) асосий воситаларни харид қилишга

в) коммунал тўловларга

г) солиқларга (солиқ тури кўрсатилади)

д) ўтказилган тадбирларга

е) ҳомийлик фаолиятига (кимга ёки қайси ташкилотга ҳомийлик қилинганлиги)

ё) хизмат сафарига

ж) ижара ҳақи, интернет, алоқа, банк хизматига

з) бошқа харажатларга

31. ННТ томонидан ҳисобот даврида чет давлатлардан, халқаро ва
чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан олинган
мол-мулклар ва улардан фойдаланиши бўйича маълумот

Чет давлатлар, халқаро ва чет эл ташкилотлари, чет давлатларнинг фуқаролари томонидан ажратилган мол-мулклар бўйича:

а) мол-мулк ажратган юридик шахс номи, жисмоний шахснинг Ф.И.О.

б) олинган мол-мулк номлари

в) мол-мулкдан фойдаланиш мақсади

г) ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органга юборган мурожаат хати сана ва рақами

32. ННТ томонидан амалга оширилган лойиҳалар (дастурлар) ҳақида маълумот

Лойиҳа (дастур) номи

Лойиҳа амалга оширилган ҳудуд номи ва лойиҳа муддати

Ажратилган маблағ миқдори

(тўлиқ кўрсатилади)

Лойиҳа (дастур) юзасидан амалга оширилган ишлар

(илова қилиниши мумкин)

Донор ташкилотнинг тўлиқ номи

33. ННТ томонидан юридик ва жисмоний шахсларга берилган пул маблағлари ҳақида маълумот

Юридик ва жисмоний шахснинг номи (Ф.И.О.)

Юридик ва жисмоний шахс тўғрисида маълумот (рўйхатдан ўтган жойи ва санаси, жисмоний шахс фуқаролиги, туғилган йили ва жойи)

Пул маблағининг суммаси

Пул маблағининг мақсади

Адлия вазирлигига келишиш учун киритилган хат рақами ва санаси

34. Ҳисобот даврида ННТ вакилларининг чет мамлакатларга ННТ фаолияти билан боғлиқ ташрифлар уюштирилиши юзасидан маълумот

ННТ вакилининг Ф.И.О., туғилган йили, яшаш жойи, лавозими

Ташриф уюштирилган чет мамлакатнинг номи

Ташриф санаси

Ташрифдан мақсад

Ташриф ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органга берилган хабарнома

(ҳужжат
санаси ва рақами кўрсатилади)

35. Ўтказилган тадбирлар (конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум, спорт мусобақалари ва бошқа шаклларда шахсларни тўплаш) тўғрисида маълумот

Тадбир мавзуси

Тадбир ўтказилган жой

Тадбир ўтказилган сана (йил, кун, ой)

Тадбир ҳамкорлари (тўлиқ номи кўрсатилади)

Рўйхатдан ўтказувчи (адлия) органга берилган хабарнома

(санаси ва рақами)

36. Ҳисобот даврида ННТни текшириш (мониторинг қилиш) натижалари тўғрисида маълумот

Текшириш (мониторинг) ўтказган ташкилот номи (адлия, прокуратура, солиқ, молия ёки бошқа ташкилотлар номи кўрсатилади)

Текшириш (мониторинг) ўтказилган сана

Текшириш (мониторинг) давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари

37. Текшириш (мониторинг) якунлари бўйича кўрилган чора (жиноят иши қўзғатилганлиги, маъмурий жазо
чораси қўлланилганлиги, камчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилганлиги
ёки бошқа таъсир чоралари тўлиқ кўрсатилади)

38. Аудиторлик текшируви ўтказилган сана (фақат жамоат фондлари учун, бунда аудиторлик ташкилотининг
хулосаси нусхаси илова қилинади)

39. Фаолияти бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳисобот санаси (фақат жамоат фондлари учун,
бунда нусхаси илова қилинади)

40. Ҳисобот даврида ННТ фаолиятида вужудга келган муаммолар (мавжуд бўлса)

41. ННТлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар (мавжуд бўлса)

Мазкур ҳисобот шаклида келтирилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман.

ННТ раҳбари:

(имзо)

(М.Ў.)

(Ф.И.О.)

Ҳисобот тузувчи:

(имзо)

(М.Ў.)

(Ф.И.О.)

Тел: