Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонига ўзгартиш киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 579-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонини бажариш юзасидан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбошидаги «7 иш куни» сўзлари «ўн беш иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 декабрь,
ПФ-4891-сон