Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 585-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 декабрь,
409-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 декабрдаги 409-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) «7 иш куни» сўзлари «ўн беш иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) 2-илованинг 45-банди биринчи хатбошидаги «7 иш куни» сўзлари «ўн беш иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин.