Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 589-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2788-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 23 апрелдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 2788, 2016 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 20-сон, 227-модда) билан тасдиқланган Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 декабрь,
39/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 10 декабрдаги 39/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Валюта биржаси фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 23-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«лицензияловчи органнинг лицензиат фаолиятида аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалари лицензиат томонидан бажарилмаганда.».
2. 26-бандда
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилари тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Илова 2-бандининг учинчи хатбошисидаги «ахборотни ташкил қилиш» деган сўзлар «ахборотни шакллантириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.