Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 594-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2007-1]
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 4 августдаги 69-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2007, 2009 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 422-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 ноябрь,
87-сон
Келишилган:
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2016 йил 22 ноябрь