Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. ЯҒҲ ва бошқа ғазна ҳисобварақлари

3-боб. «ЎРМВ» АТда даромадлар ва харажатлар ёйилмасини шакллантириш ва рўйхатга олинган харажатлар сметалари ва келгусида уларга ўзгартиришлар бўйича маълумотларни киритиш

4-боб. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси

5-боб. Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг ғазна ижроси

6-боб. Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш

1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш

2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш

3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш

4-§. Буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш

5-§. Товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш

7-боб. Буюртмачиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан шартномаларини рўйхатдан ўтказишда ва ҳисобга олишда нарх ечими ҳамда нархлар мониторингини амалга ошириш

8-боб. Қабул қилинган молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови

1-§. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови

2-§. III гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови

3-§. IV гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда харажатлар тўлови

9-боб. Буюртмачиларнинг ЯҒҲга маблағ ундириш бўйича инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномаларини ижро этиш

10-боб. Ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш

11-боб. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш

12-боб. Бюджетлараро трансфертлар бўйича тўловларни амалга ошириш

13-боб. Қўшимча вақт даврида бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси

14-боб. Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг кредитор қарздорликнинг тўланиши

15-боб. Якуний қоидалар

Тўлов турлари бўйича МАЪЛУМОТНОМА

Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) БУЮРТМА

Қайтарилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш КИТОБИ *

Шартномаларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) КИТОБИ *

Берилган ва ишлатилган чекларни ҳисобга олиш ЖУРНАЛИ

Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш ЖУРНАЛИ

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ягона ғазна ҳисобварағини (бундан буён матнда ЯҒҲ деб юритилади) қўллаш орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари (бундан буён матнда бюджет тизими бюджетлари деб юритилади), шунингдек бошқа мақсадли жамғармалар бюджетларининг (бундан буён матнда БМЖ деб юритилади) махфий хусусиятга эга бўлмаган даромад ва харажатларининг ғазна ижросини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
7. Ғазначилик бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари асосида тўловларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ЯҒҲ билан қамраб олинмаган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириш ғазначилик бўлинмалари томонидан уларнинг банк ҳисобварақларига мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бошқармаси томонидан тақдим қилинадиган Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровномага асосан ЯҒҲдан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
26. Бюджет тизими бюджетлари, шунингдек БМЖ бюджетлари даромадларига кирим қилиш учун асос бўлмаган ЯҒҲга келиб тушган маблағлар ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланмаган тушумлар сифатида қабул қилинади. Агар уч иш куни мобайнида ушбу тушумларни аниқлаш ҳамда уларни тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларга кирим қилиш имкони бўлмаса, ғазначилик бўлинмалари уларни учинчи иш кунида, бироқ жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирмасдан мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Ягона ғазна ҳисобварағидан тўланиши (қайтарилиши) лозим бўлган аниқланмаган тушумлар бўйича электрон тўлов топшириқномалари реестри асосида «ЎРМВ» АТда электрон тўлов ҳужжатини шакллантириш орқали маблағлар қайси банк ҳисоб рақамларидан ўтказиб берилган бўлса шу банк ҳисоб рақамларига қайтаради.
31. Имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан, дастлаб уларга шахсий ғазна ҳисобварақлари очилганида ҳамда кейинчалик доимий равишда молия йили бошланишидан камида беш иш куни олдин ҳар молия йили учун мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Карточканинг бир асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
36. Шахсларга вақтинчалик биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек раҳбар томонидан ваколат берилган шахслардан бири вақтинчалик алмаштирилганда вақтинча ваколатга эга бўлган шахснинг имзо намунаси бўлган карточка, амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда уч асл нусхада тузилади ва тегишли ғазначилик бўлинмаларига икки асли тақдим қилинади. Вақтинчалик карточка мазкур Қоидаларнинг 31-бандида белгиланган тартибда тасдиқланади. Вақтинчалик карточканинг биринчи асли юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи масъул ходимда, иккинчи асли эса молиявий мажбуриятларни рўйхатга олувчи ва харажатлар тўловини амалга оширувчи масъул ходимда сақланади. Карточканинг учинчи асли буюртмачи ёки капитал қўйилма буюртмачисида қолади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
41. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига келиб тушган маблағларни тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун банклар томонидан шакллантириладиган электрон тўлов ҳужжатларининг «тўлов мақсади» графасида мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ Тўлов турлари бўйича маълумотномада кўрсатилган тегишли тўлов кодлари, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари кўрсатилиши лозим.
43. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан шартномалар ва мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмалар (бундан буён матнда ЮММР буюртмалари деб юритилади) асосида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
55. Агар шартномада иккинчи томоннинг хабарномасига кўра шартнома қўшимча келишувсиз бекор қилиниши мумкинлиги назарда тутилган бўлса ушбу шартнома бўйича юридик мажбуриятни бекор қилиш капитал қўйилма буюртмачиларининг мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича икки асл нусхада Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) мазкур шартнома шартларига мувофиқ шартнома бекор қилинишига қаршилиги йўқлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари шартномани мазкур Қоидаларнинг 57-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда қабул қилиб олишда Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди, шартномалар мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг эса капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига шартномани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди.
62. Мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ ҳолда тақдим этилган шартномалар рўйхатдан ўтказилмасдан ёки ҳисобга олинмасдан, мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Шартномаларни қайтариш варақасида уни рўйхатдан ўтказмасдан ёки ҳисобга олмасдан қайтаришнинг асосли сабабларини ёзма кўрсатган ҳолда қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
712. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. Капитал қўйилма буюртмачилари шартнома маълумотларини «UzASBO» ДМга киритишда шартнома бўйича ишларни бошлаш учун зарур ҳужжатлар (қурилишнинг манзилли ва титул рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган танлов савдолари натижалари ҳисоботи, пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг рухсати, давлат экология экспертизаси хулосаси (зарур бўлганда) мавжудлигини «UzASBO» ДМда электрон тарзда тасдиқлайди.
(711 — 714-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
86. Мазкур Қоидаларнинг 85-бандида назарда тутилган маблағларни ўтказиш учун буюртмачилар ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(87-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
88. Қуйидаги ҳолларда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш учун мазкур Қоидаларнинг 87-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
96. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 95-бандида белгиланган харажатларни нақд пул маблағлари орқали амалга ошириш мазкур буюртмачиларнинг раҳбарлари томонидан тегишли буйруқ қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Буйруқда тадбир тури, муддати ва ўтказилиш жойи, иштирокчилар сони ва харажатларнинг умумий суммаси, иштирокчиларга нақд пул маблағлари кўринишида тўланиши лозим бўлган сумма алоҳида кўрсатилиши лозим.
98. Буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 86 — 92-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилганидан сўнг ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига мазкур ҳужжатларни қабул қилиб олган санани кўрсатган ҳолда ўз имзоларини қўяди, шартнома ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилганидан ёки ҳисобга олинганидан сўнг буюртмачиларнинг масъул ходимлари Тўловлар жадвалининг икки аслига рўйхатдан ўтказилган ёки ҳисобга олинган шартномани ёки Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмани қабул қилиб олган санасини кўрсатган ҳолда ўз имзосини қўяди.
мазкур Қоидаларнинг 86 — 92-бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг мавжудлигини;
бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва БМЖ маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 85-бандида кўрсатилган юридик мажбуриятларни Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг икки аслига рўйхатдан ўтказиш рақами ва санасини кўрсатиб «Рўйхатдан ўтказилди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш, шунингдек ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш ва «Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш» муҳрини қўйиш йўли билан рўйхатдан ўтказилади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари бўйича — масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асли, шунингдек нусхасининг барча варақларига, шунингдек мазкур Қоидаларнинг 85-бандида кўрсатилган юридик мажбуриятларни Тўловлар жадвали ва Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртманинг асли ҳисобга олиш рақами ҳамда санасини кўрсатган ҳолда «Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағи қолдиғи доирасида амалга оширилади» ёзуви билан «Ҳисобга олинди» штампини ва шахсий имзосини қўйиш ҳамда ваколатли шахс имзоси билан тасдиқлаш йўли билан ҳисобга олинади.
108. Агар шартномалар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилиши асосли сабабларга кўра кейинги молия йилига ўтса, буюртмачилар мазкур шартнома муддати тугагунига қадар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилган солиштириш далолатномалари асосида шартномалар муддатини узайтириш, жорий молия йилида қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) суммасига камайтириш, шунингдек етказиб берилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича юридик мажбуриятларни кейинги молия йилига ўтказишни назарда тутувчи қўшимча келишувлар тузиши мумкин. Бунда мазкур қўшимча келишувлар товарлар (ишлар, хизматлар) бирлиги нархининг ошишини назарда тутмаслиги ва уларнинг умумий суммаси товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) етказиб берилмаган қисми бўйича юридик мажбуриятлар суммасидан ошмаслиги шарт.
109. Ғазначилик бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 108-бандида кўрсатилган буюртмачилар ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) ўртасида тузилган қўшимча келишувни кейинги молия йилида қуйидаги тартибда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1091, 1092 ва 1093-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1141-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1231-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган тартибда электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
130. Тўлов топшириқномалари ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
132. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
133. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходими ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
148. Банклардан нақд пул маблағларини олиш учун буюртмачилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги моддий жавобгар шахсга (кассирга) берилган Ишончнома асосида тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилинади.
157. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларида операциялар амалга оширилиши бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирмалар беради ҳамда уларни мазкур Қоидаларнинг 16-иловасига мувофиқ шакл бўйича Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказади. Буюртмачиларнинг масъул ходимлари Шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма олишда Шахсий ғазна ҳисобварақларидан берилган кўчирмаларни рўйхатдан ўтказиш журналига кўчирмани олганлиги тўғрисида тегишли белги қўяди.
163. Агар ҳисобварақ-фактуралар бўйича бажарилган ишлар ҳажми ишларни бажариш жадвалидан илгарилаб кетиш натижасида юзага келган ҳамда рўйхатдан ўтказиладиган ёки ҳисобга олинадиган молиявий мажбуриятлар тегишли йил учун режалаштирилган маблағлардан ошса, капитал қўйилма буюртмачилари ғазначилик бўлинмаларига мазкур Қоидаларнинг 160-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга бош бухгалтерлари томонидан имзоланган маълумотнома тақдим этади. Ушбу маълумотномада тегишли ҳисобварақ-фактура реквизитлари ҳамда смета доирасида жорий йил учун қабул қилиниши лозим бўлган молиявий мажбурият суммаси кўрсатилади. Бунда молиявий мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан капитал қўйилма буюртмачиларининг маълумотномасида кўрсатилган сумма доирасида рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1631 ва 1632-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
(1631 ва 1632-бандлар -бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(164-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
167. Тўлов топшириқномалари ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ҳолда шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
168. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномалари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда, ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, тўлов топшириқномалари қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Тўлов топшириқномалар мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари тўлов топшириқномаларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уларни капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтаради. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхасини ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари имзолари ва ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
169. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун капитал қўйилма буюртмачилари томонидан ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Капитал қўйилма буюртмачиларининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларига капитал қўйилма буюртмачиларининг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва капитал қўйилма буюртмачиларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтарилади.
170. Капитал қўйилма буюртмачилари томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни капитал қўйилма буюртмачиларининг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1791 ва 1792-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(180-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
183. Тўлов топшириқномалари ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномаларининг биринчи нусхаси, буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномаларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва ЯҒҲдан харажатлар тўловини амалга ошириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномаларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан бирга буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
185. Бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига уч нусхада ғазначилик мемориал ордерлари тақдим қилинади. Буюртмачиларнинг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган ғазначилик мемориал ордерларининг биринчи нусхаси, ғазначилик бўлинмаларига буюртмачиларнинг ғазначилик бўлинмаларига шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича касса харажатларини амалга ошириш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан тасдиқланади ва буюртмачиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни ўтказиш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмаларининг «ТЎЛАНДИ» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган ғазначилик мемориал ордерларининг учинчи нусхаси шахсий ғазна ҳисобварақлардан кўчирма билан биргаликда буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтарилади.
186. Буюртмачилар томонидан тақдим қилинган ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлганда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасига «ТЕКШИРИЛДИ» белгисини, ғазначилик мемориал ордери қабул қилинган санани ва ўзининг имзосини қўяди. Ғазначилик мемориал ордерлари мазкур Қоидалар талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари ғазначилик мемориал ордерларининг орқа томонида қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда уни буюртмачиларнинг масъул ходимларига қайтаради. Ғазначилик мемориал ордерларининг иккинчи нусхасини ғазначилик бўлинмаларининг ваколатли ва масъул шахсларининг имзолари ва ғазначилик бўлинмаларининг муҳр изи билан расмийлаштириш текширувлар тугаганидан сўнг амалга оширилади.
191. Буюртмачиларнинг инкассо топшириқномалари ва тўлов талабномалари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талаблари доирасида расмийлаштирилади ва ғазначилик бўлинмасига тақдим этилади.
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида беш нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг бешинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, ЯҒҲга хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади;
бир ҳудуд ичида ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан битта ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади;
ҳудудлараро ҳисоб-китобларни амалга оширишда (ғазначилик бўлинмаси тўловчига хизмат кўрсатувчи банк билан турли ҳудудда (шаҳар ёки туманда) жойлашган бўлса) тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган инкассо топшириқномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига инкассо топшириқномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Инкассо топшириқномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда бевосита тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этилади. Инкассо топшириқномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади.
тўловчига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказида хизмат кўрсатилганида тўрт нусхада. Бунда буюртмачининг тегишли ваколатли шахслари томонидан имзоланган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов талабномасининг биринчи нусхаси буюртмачининг ғазначилик бўлинмасига тўлов талабномасини қўйиш учун топшириғи бўлиб хизмат қилади. Тўлов талабномасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи нусхалари ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ва масъул ходими томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса-марказига тақдим этилади. Тўлов талабномасининг тўртинчи нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилиб, тўловчига хизмат кўрсатувчи банк бухгалтери имзоси ва мазкур бухгалтерга бириктирилган муҳр билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади.
196. Молия органлари ижро ҳужжатини Низомга мувофиқ кўриб чиққанларидан сўнг агар ижро ҳужжатини ижро этмасдан қайтаришга асослар бўлмаса, ариза келиб тушган кундан бошлаб 27 кун ичида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(196-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(197-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(198-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(199-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(206-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2061-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
207. Бюджет ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 206 ва 2061-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ёки муддатида тақдим этилмаганида ғазначилик бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 205-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ижро ҳужжати бўйича тўловни мустақил амалга оширади.
(207-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
217. Маҳаллий бюджетдан ўз муддатида қайтарилмаган бюджет ссудалари ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича юқори бюджет олдидаги қарздорликларни сўзсиз ундириш учун маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек ДМЖ бюджетларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ундиришда Молия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетларига туман ва шаҳар бюджетларидан ундиришда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ғазначилик бошқармаларига тегишли мазмундаги хат билан биргаликда икки нусхада Бюджет маблағларини ўтказиш (сўзсиз ундириш) учун сўровнома тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2231 2232 ва 2233-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(225-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(226-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(227-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
232. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларида маблағлар мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган ҳолларда ўтган йилнинг кредитор қарздорлигини жорий молия йили харажатлар сметаларида (вақтинчалик сметаларни ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилади. Бунда жорий молия йилининг харажатлар сметасида кредитор қарздорликни (бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган тасдиқланган сметалар ва юзага келган кредитор қарздорлик бўйича тегишли ҳисоб-китоблар асосида) тўлаш учун зарур маблағлар назарда тутилганлиги тўғрисидаги бюджет маблағларини тақсимловчилар (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ оладиган ташкилотлар бўйича), ҳудудий молия органлари, ДМЖ ва БМЖ тақсимловчи органларнинг ёзма хулосаси мавжуд бўлгандагина тўловлар амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2331, 2332 ва 2333-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(235-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)

Тўлов топшириқномаси

-сонли

Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи

ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи

Маблағларни тўловчининг СТИРи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи

КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

Сумма (сўз билан)


Тўлов мақсади

ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади

Буюртмачи раҳбари

Буюртмачи бош бухгалтер

(Ф.И.О., имзо)

(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.

Тўлов топшириқномаси

-сонли

Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи

ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи

Маблағларни тўловчининг СТИРи


Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи

КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк номи

Маблағларни олувчига хизмат кўрсатувчи банк коди

Сумма (сўз билан)


Тўлов мақсади

ШҒҲ ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ, ташкилот номи, СТИР ХХХХХХХХХ, мақсади

Ғазначилик бўлинмаси раҳбари ёки ваколатли шахси

Масъул ходим

(Ф.И.О., имзо)

(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.

20__ МОЛИЯ ЙИЛИ УЧУН ИМЗОЛАР НАМУНАЛАРИ ВА МУҲР ИЗИ

___________ СОНЛИ КАРТОЧКАСИ

20__ й. «___» ____________

Буюртмачи номи _________________________________________________________________________________________________

(таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ ёки қисқа номи)

Юридик манзил ________________________________________________________

Телефон _______________________________________________________________

Ғазначилик бўлинмаси номи _____________________________________________

Шахсий ғазна ҳисобварағи бўйича операцияларни амалга оширишда молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзолари намуналари ва ташкилотнинг муҳр изи намунаси

Имзо қўйиш ҳуқуқи

Мансаби

Фамилияси, исми, отасининг исми

Имзо намунаси

Муҳр намунаси

Алоҳида белгилар (паспорт маълумотлари, уй манзили ва ҳ.к)

1

2

3

4

5

6

Биринчи




Иккинчи



Юрист (штатда мавжуд бўлган ҳолларда)

Буюртмачи раҳбари

______________

______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Буюртмачи бош бухгалтери

______________

______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

_______________________________________________________________________________

(Ваколат ва имзоларни тасдиқланганлиги тўғрисида юқори турувчи ташкилотнинг белгиси)

Юқори турувчи ташкилот раҳбари

______________

______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

20__ й. «___» ____________

______________________________________________________________________

(Имзоларни ҳақиқийлиги ҳақида тасдиқловчи ёзув)

______________________________________________________________________

(сана (кун, ой, йил) ёзма ҳолда)

Юқори турувчи ташкилот бош бухгалтери

_____________

______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Юқори турувчи ташкилот ижрочиси (юристи)

________________ ____________

______________________

(лавозим) (имзо)

(Ф.И.О.)

20__ й. «___» ____________

Имзолар намунаси ва муҳр изи

карточкасининг орқа томони

Т/р

Шахсий ғазна ҳисобварағи

Шахсий ғазна ҳисобварағининг номи

1.

2.

...

...

...

Т/р

Тўлов коди

Тўлов турлари

1

09510

Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тўловлар:

  1. Етказиб берилган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига тўловлар;
  2. Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага бериш натижасида ижарага олувчиларнинг тўловлари;
  3. Мактабгача ва мактабдан ташқари муассасаларда, мактаб-интернатлар ва лицейларда фарзандининг ўқиши ва овқатланиши учун ота-оналар тўловлари;
  4. Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги учун ҳисоб-китоблар бўйича тўловлар;
  5. Таълим муассасаларида ўқиш учун тўловлар;
  6. Ажратмалар ҳисобига тўловлар;
  7. Умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси учун тўловлар;
  8. Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан ишловчи пенсионерлар учун ўтказилган маблағлар;
  9. Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар томонидан олдинги йиллар шартномалари бўйича дебиторлик қарзлари тўловлари;
  10. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатиладиган ҳомийлик (беғараз) ёрдамлари;
  11. Юқоридагилардан ташқари бошқа тўловлар.

2

09520

Ортиқча ёки нотўғри ўтказилган маблағларнинг бюджет ташкилотларига қайтарилиши:

  1. 23212 ва 23214 баланс ҳисобварақларида очилган ҳисобварақлардан маблағларнинг қайтиши;
  2. Ишлатилмаган депонентларнинг қайтиши;
  3. Ғазначилик бўлинмалари томонидан илгари ўтказилган маблағларни етказиб берувчининг банкдаги ҳисобварағи ўзгарганлиги, ёпилганлиги ва бошқа сабабларга кўра банклар томонидан қайтариш;
  4. Товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) томонидан амалдаги шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига маблағларни қайтариш;
  5. Биржага ўтказиб берилган молиявий закалат суммаларининг бюджет ташкилотига қайтариш;
  6. Бошқа ҳолатларда маблағларни қайтариш.

3

09570

Божхона органларининг депозит ғазна ҳисобварақларига маблағларнинг ўтказилиши

4

09580

Давлат солиқ хизмати органларининг бюджетдан ташқари ғазна ҳисобварақларига маблағларнинг ўтказилиши

______________________

I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) _____-сонли буюртма

_____________________________________

Сана

(туман, шаҳар, вилоят)

Ғазначилик бўлинмаси

_______________________

______________________

бўйича _______________ ойи учун юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга

туман (шаҳар, вилоят)

(буюртмачи номи)

(ой)

_________________________________________________________________

(Сўм)

Шахсий ғазна ҳисобварағи

Т/р

Иқтисодий тасниф коди

Ҳисобланган иш ҳақи

Ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар

Жами ушланди

Пластик карточкаларга ўтказиш

23212 ёки 23214 баланс ҳисобварақларига ўтказиш

Олдинги ойлар қарздорлиги

Жами тўлаш учун

Ягона ижтимоий тўлов

(___%)

Жами

шу жумладан: имтиёзли (мод. ёрдам ва бошқалар)

Жисмоний шахслар даромад солиғи

Фуқароларнинг суғурта бадаллари (____%)

Касаба уюшмаси бадали

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал

Аванс

Алиментлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

...

...

..

...

...

...

...

...

...

...

...

...

...

Жами

Томонларнинг юридик манзили ва реквизитлари:

«Ижрочи»

«Буюртмачи»

(етказиб берувчининг (пудратчининг) номи)

(буюртмачи номи)

Манзил:_______________________________________Манзил:_______________________________________
Тел./факс _____________________________________Тел./факс _____________________________________
(ҳ/в ёки шғҳ) ___________________________________
_____________________________________________
шғҳ*_________________________________________
_____________________________________________
Банк номи ____________________________________Ташкилотнинг СТИРи ___________________________
МФО_______________ СТИР____________________ ИФУТ________________________________________ ИФУТ________________________________________
Ғазначилик бўлинмасининг номи _____________________________________________
ЯҒҲ23 402 000 300 100 001 010
Банк номи: Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса маркази (ҲККМ)
МФО:00014 Ғазначилик бўлинмасининг СТИРи________________________________________
Раҳбар________________________________________Буюртмачи раҳбари_____________________________

(лавозими) (Ф.И.О.)

(лавозими) (Ф.И.О.)

_____________
(имзо)

______________
(имзо)

М.Ў.

М.Ў.

Штамп*

ИШОНЧНОМА

____________________________________________________________________________________________
(Буюртмачи номи)

моддий жавобгар шахсга (кассирга) ишонч билдиради

____________________________________________________________________________________________
( Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________________________
(паспорт рақами, серияси, берилган сана ва ким томонидан берилган)

қуйидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидан нақд пул олишга:
____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________
Моддий жавобгар шахснинг имзосини _______________ тасдиқлаймиз

___________________________________________________________________________________________.
( Ф.И.О.)

Мазкур ишончнома 20___ йил _______________________ гача ҳақиқий.
Буюртмачи раҳбари

__________
(имзо)

_________________________________
(Ф.И.О.)

Буюртмачи бош бухгалтери

__________
(имзо)

_________________________________
(Ф.И.О.)

20___ йил «____»____________.
М.Ў.
Раҳбар _______________________________________

(ғазначилик бўлинмаси номи)

______________________
(имзо )

М.Ў.

_________________________________
(Ф.И.О.)

20__й. «_____»________________

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази