Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда; 2017 й., 9-сон, 136-модда, 24-сон, 520-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2848]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шакллари 1 — 14-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М. Махмудов) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Ибрагимова) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 декабрь,
294-мҳ-сон
Келишилган:
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2016 йил 20 декабрь
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
1-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан _______йил ___ декабрда

_______________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» aksiyadorlik

jamiyati акциядорларининг ______йил

___декабрдаги ___-сон умумий йиғилиши

баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

AKSIYADORLIK JAMIYATIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «__________» акциядорлик жамиятининг (бундан буён матнда «жамият» деб юритилади мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Қонун» деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.
1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
Ўзбек тилида: «________________» aksiyadorlik jamiyati
Рус тилида: акционерное общество «_______________»
Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:
Ўзбек тилида: «_______________» AJ
Рус тилида: АО «_______________».
1.4. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): ________________________________________________________________________
1.5. Жамиятнинг электрон почта манзили:_______________________________________________________________________________
1.6. Жамиятнинг расмий веб-сайти: ____________________________________________________________________________________
II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ
2.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
2.2. Жамият ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:
-
-
- қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.
III. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИ (УСТАВ КАПИТАЛИ)НИНГ МИҚДОРИ
3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.
3.2. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) _______ сўмни ташкил қилиб, у ҳар бирининг номинал қиймати _______ сўм бўлган ________ дона оддий ва ______ дона имтиёзли акцияларга бўлинган.
Жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш
3.3. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
3.4. Қўшимча акциялар жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.
3.5. Жамият устав фонди (устав капитали)ни ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори — номинал қиймати _______ сўм бўлган __________ дона оддий ва________ дона имтиёзли акциялардан иборат.
3.6. Жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби белгиланади.
3.7. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ обуна усули билан белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш йўли билан биржа бозорида ёки биржадан ташқари бозорда жойлаштирилади.
3.8. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.
3.9. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.
Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни камайтириш
3.10. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.
3.11. Агар устав фонди (устав капитали)ни камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, жамият устав фонди (устав капитали)ни камайтиришга ҳақли эмас.
3.12. Устав фонди (устав капитали)ни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фонди (устав капитали)ни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ ТУРЛАРИ ВА УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ
4.1. Жамиятнинг акциялари эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.
4.2. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига ҳар йили акциялар номинал қийматининг ___ фоизи миқдорида дивиденд олиш ҳуқуқини беради.
4.3. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.
4.4. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.
4.5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
4.6. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.
4.7. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
4.8. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.
4.9. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
4.10. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
V. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИ
5.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.
5.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
5.3. Жамият устав фонди (устав капитали)нинг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади.
5.4. Жамият захира фондига Ушбу уставнинг 5.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.
5.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.
VI. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ
6.1. Жамият бошқарув органлари — акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи (директор).
VII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
7.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.
7.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
Акциядорларнинг умумий йиғилишини кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
7.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
жамиятни қайта ташкил этиш;
жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш;
жамиятнинг устав фонди (капитали)ни камайтириш;
ўз акцияларини олиш;
жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;
жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;
жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;
акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
7.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.
7.5. Жамият акциядорлар умумий йиғилиши жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги низом асосида чақирилади ва ўтказилади.
VIII. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ
8.1. Жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.
8.2. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 кишидан иборат.
8.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
жамият уставининг 7.3 бандида кўрсатилган масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;
қонунчиликда белгиланган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
жамият директорининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;
жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
8.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
8.5. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан жамият кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
8.6. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.
8.7. Жамият кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири амалга оширади.
8.8. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра жамият кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.
8.9. Жамият кузатув кенгашининг қарори кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, жамият кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
8.10. Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.
IX. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ
9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи раҳбари директор томонидан амалга оширилади.
9.2. Директор жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
9.3. Директор акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига ҳисобот беради.
9.4. Директор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади). Директор билан меҳнат шартномасини жамият номидан кузатув кенгаши раиси имзолайди.
9.5. Директорга тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида белгиланади.
9.6. Директорнинг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
9.7. Директор Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
9.8. Директорнинг ваколатларига қуйидагилар киради:
— мазкур устав ва Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;
— Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
— Жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
— Жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;
— штатларни тасдиқлаш, Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
— Жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;
— Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
— ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
— Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
— амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
— амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш.
9.9. Директорнинг ҳуқуқлари:
_________________________________________________________________________;
_________________________________________________________________________;
_________________________________________________________________________;
9.10. Директорнинг мажбуриятлари:
_________________________________________________________________________;
_________________________________________________________________________;
_________________________________________________________________________;
9.11. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.
9.12. Директор қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.
9.13. Директор мазкур устав ва Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.
X. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ
10.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.
10.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари:
_________________________________________________________________________;
_________________________________________________________________________;
_________________________________________________________________________;
10.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига биноан жамиятнинг Бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.
10.4. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.
10.5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
10.6. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низомда белгилаб қўйилади.
ХI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
11.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставга асосан ҳал қилинади.
11.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.
11.3. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
Жамият директори: _____________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
2-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи )

томонидан _______йил ___ декабрда

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» mas’uliyati

cheklangan jamiyati иштирокчиларининг

______йил ___декабрдаги ___-сон

умумий йиғилиши баённомаси билан


«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

MAS’ULIYATI CНEKLANGAN JAMIYATIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «__________» Масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда «Жамият» деб юритилади) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек Жамият Иштирокчиларининг 20__ йил « «________даги Таъсис шартномаси асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Жамиятнинг Иштирокчилари:
«_____________________» ;
«_____________________».
1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
Давлат тилида: «___________________» мas’uliyati cheklangan jamiyati,
Рус тилида: Общество с ограниченной ответственностью «__________»;
Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:
Давлат тилида: «____________» MCНJ
Рус тилида: ООО «_________».
1.4. Жамиятнинг почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, _______________________________________________________________.
1.5. Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади.
II. ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ
2.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан юридик шахс ҳисобланади. Жамият белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин юридик шахс мақомига эга бўлади.
2.2. Жамият ўз фаолиятини мазкур устав ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ва таъсис ҳужжатларига асосан амалга оширади.
2.3. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.
2.4. Жамият ўзининг фирма номи ёзилган штамп ва бланкаларга, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўз эмблемасига, товар белгисига эга бўлишга ҳақли.
2.5. Жамият ўз эгалигида мустақил балансда ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга, ўз номидан ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
III. ЖАМИЯТНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
3.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ваколатхоналар ва филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар тузишга ҳақли.
IV. ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
4.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчилар манфаатлари учун фойда олиш.
Жамият фаолиятининг предмети бўлиб ______________________ ҳисобланади. Шу жумладан:
—________________________________________________________________________________;
—________________________________________________________________________________;
—________________________________________________________________________________;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари.
4.2. Амалга оширилиши учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан кейин амалга оширилади.
V. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда ва унинг тегишли қисмини олишда иштирок этиш;
жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига ёхуд учинчи шахсларга сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамият иштирокчилари таркибидан чиқиш;
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш;
жами улушлари жамият устав фондининг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар;
жамият иштирокчилари жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
5.2. Жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари:
қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга амал қилишлари;
қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Жамият иштирокчиларига жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
VI. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
6.1. Жамият мустақил равишда ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланади.
6.2. Жамиятнинг мол-мулки:
— иштирокчиларнинг улушларидан;
— жамият фаолияти натижасида олинган фойдадан;
— Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилади.
VII. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
7.1. Жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун иштирокчилар ___________сўм миқдорида устав фонди шакллантиришади.
7.2. Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича:
— «_________________» — ____________сўм, яъни %;
— «_________________» — ____________сўм, яъни %.
7.3. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида Иштирокчиларнинг ҳар бири устав фондидаги улушини тўлиқ киритади.
7.4. Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин.
7.5. Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига асосан устав фондини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
7.6. Жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади. Жамият устав фондининг кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига, агар бу жамиятнинг устави билан тақиқланган бўлмаса, жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
7.7. Жамиятнинг устав фондини камайтириш иштирокчиларга тегишли бўлган улушларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини камайтириш ва унинг янги миқдори тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида жамиятнинг унга маълум бўлган барча кредиторларини хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилиши шарт.
7.8. Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги қарор учинчи шахслар учун устав ва таъсис шартномасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина кучга киради.
VIII. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ИШТИРОКЧИЛАРИ САФИДАН ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
8.1. Жамиятнинг ҳар қандай иштирокчиси жамият иштирокчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда иштирокчи устав фондидаги ўз улушини қолган иштирокчиларга ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига воз кечиш ҳуқуқига эга.
8.2. Иштирокчи иштирокчилар сафидан чиқишида унга ўзи томонидан устав фондига киритилган улушнинг ҳақиқий қиймати натура ёки ҳақиқий қийматига тенг бўлган пул кўринишида қайтарилади.
8.3. Жамият иштирокчиси ўзгартирилганидан кейин жамиятнинг таъсис ҳужжатларига зарурий ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиши лозим.
8.4. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.
IX. ЖАМИЯТ ИШТИРОКЧИСИНИНГ ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШИНИНГ (УЛУШИ БИР ҚИСМИНИНГ) ЖАМИЯТНИНГ БОШҚА ИШТИРОКЧИЛАРИГА ВА УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА ЎТИШИ
9.1. Жамият иштирокчиларидан ҳар бири жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёки улушининг қисмини жамиятнинг бошқа иштирокчиларига ва учинчи шахсларга сотишга ёки бошқача шаклда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли.
9.2. Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўланган давргача бўлган муддатда тўланган қисми бўйичагина бегоналаштирилиши мумкин.
9.3. Жамият устав фондидаги улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак.
X. ЖАМИЯТНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
10.1. Жамият қуйидаги ҳужжатларни сақлаши шарт:
— жамиятнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартишлар ва қўшимчалар;
— жамият муассислари йиғилишининг жамиятни ташкил этиш ва жамиятнинг устав фондига қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни, шунингдек жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа қарорларни ўз ичига олган баённомаси;
— жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
— жамиятнинг ўз балансида турган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
— жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисидаги низомлар;
— жамият иштирокчилари умумий йиғилишларининг, жамият кузатув кенгаши, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи ва жамиятнинг тафтиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;
— жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосалари;
— қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
10.2. Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар ижро этувчи орган жойлашган жойда сақланади.
10.3. Агарда амалдаги қонун ҳужжатлари билан бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, жамият мазкур уставнинг 10.1-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни доимий сақлайди.
10.4. Жамият ҳар қандай иштирокчининг талаби билан унга ахборот, шунингдек таъсис ҳужжатларини унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан тақдим қилиши ёки нусха бериши шарт.
XI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
11.1. Жамият ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва ўз маҳсулоти ва хизматларига нархларни бозор коньюктурасидан келиб чиқиб белгилайди.
11.2. Жамият мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини, статистика ва молиявий ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
11.3. Жамият мустақил равишда жамиятнинг ташкилий тузилмасини, штат жадвалини ва меҳнатга ҳақ тўлашни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилади.
11.4. Жамият фаолиятига оид ҳисоботларни қонунда белгиланган тартибда давлат органларига тақдим қилади.
XII. ДАРОМАДНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ
12.2. Жамият устав фондининг 15% миқдорида захира фонди шакллантиради. Жамиятнинг захира фонди унинг зарарларини қоплаш ва қонунда назарда тутилган ҳолларда Жамиятнинг устав фондидаги улушни (улушнинг қисмини) сотиб олиш учун мўлжалланган.
XIII. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
13.1. Жамиятнинг бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар белгиланади:
— иштирокчиларнинг умумий йиғилиши — олий бошқарув органи;
— директор жамиятнинг ижро этувчи органи.
13.2. Жамиятда кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси белгиланган тартибда ташкил этилиши мумкин.
XIV. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
14.1. Жамиятнинг олий бошқарув органи бўлиб жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ҳисобланади.
14.2. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида жамиятнинг устав фондидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.
14.3. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
а) жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
б) жамият устав фондининг миқдорини ўзгартириш;
в) таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
г) жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д) жамиятнинг тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
е) агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, уни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
ж) йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
з) жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
и) жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);
к) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;
л) бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
м) жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
н) тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг а), б), в), з) ва м) кичик бандларида кўрсатилган масалалар юзасидан қарорлари жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қолган қарорлари, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
XV. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАН
15.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи бўлиб жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи директор ҳисобланади.
15.2. Жамиятнинг директори иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади.
15.3. Жамият ва жамиятнинг директори ўртасидаги шартнома, жамият номидан, директор тайинланган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида раислик қилувчи ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади.
15.4. Директор лавозимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Директор билан тузилган меҳнат шартномасини директорни сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши раиси имзолайди.
15.5. Директор лавозимидан иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан лавозимидан озод қилиниши мумкин.
15.6. Жамиятнинг директори:
жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;
жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
жамиятнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
қонун ҳужжатлари ва жамиятнинг устави билан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
15.7. Директор иштирокчилар умумий йиғилишига ҳисобот беради ва унинг олдида жамият фаолиятининг амалга оширилиши ҳамда унга юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгардир.
15.8. Директор жамият мол-мулкини тасарруф этиши ва иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича йирик битимлар тузиши мумкин.
XVI. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ
16.1. Жамиятда алоҳида назорат қилувчи органнинг тузилиши кўзда тутилмаган.
16.2. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат иштирокчилар ёхуд мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.
ХVII. ХОДИМЛАР
17.1. Жамият маъмурияти ходимлар билан жамоа шартномасини имзолайди. Ушбу шартноманинг мазмуни, шу жумладан «Ходимларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низом» Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, мазкур устав, шунингдек жамият фаолиятининг хусусиятлари билан белгиланади.
ХVIII. ЖАМИЯТНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ
18.1. Жамиятнинг тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот жамият томонидан унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради.
18.2. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ходим:
иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;
иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда ўз фойдаланишида бўлган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йўқ қилиб ёхуд ўчириб ташлаши шарт.
ХIХ. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
19.1. Жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 — 55-моддаларида ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49 — 55-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
19.2. Жамиятни қайта ташкил этиш иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
19.3. Жамият белгиланган тартибда ихтиёрий равишда иштирокчиларнинг Умумий йиғилиши қарори бўйича тугатилиши мумкин. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
19.4. Жамиятнинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг жамиятни тугатиш тамомланган, жамиятнинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
ХХ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
20.1. Таъсис шартномаси ва устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар иштирокчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари, таъсис шартномаси ва уставга асосан ҳал қилинади.
20.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар суд орқали, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
ХХI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
21.1. Мазкур Устав жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
21.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.
ИШТИРОКЧИЛАР:
________________________________________________________________
________________________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
3-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан _______йил ___ декабрда

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» mas’uliyati

cheklangan jamiyati иштирокчиларининг

______йил ___декабрдаги ___-сон

умумий йиғилиши баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

MAS’ULIYATI CНEKLANGAN JAMIYATIНИНГ

ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ

«______________________» масъулияти чекланган жамиятининг

Таъсис шартномаси

________ ш.

20___ йил «___» _______

Бундан буён биргаликда «Иштирокчилар», деб номланувчи қуйидаги шахслар:
«_____________»;
«______________».
ушбу Таъсис шартномасини (бундан буён матнда «шартнома» деб юритилади) қуйидагилар тўғрисида имзоладилар:
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда «жамият» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган.
1.2. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
Давлат тилида — «___________» Mas’uliyati cheklangan jamiyati, қисқача номланиши — «____________» MCНJ;
Рус тилида — общество с ограниченной ответственностью «__________», краткое наименование — ООО «_________».
1.3. Жамиятнинг почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, ____________________________________________________________
1.4. Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади.
II. ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
2.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчилар манфаатлари учун фойда олиш.
2.2. Жамият фаолиятининг предмети бўлиб _________________________________ ҳисобланади. Шу жумладан:
_______________________________________________________________________________________________;
_______________________________________________________________________________________________;
_______________________________________________________________________________________________;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари.
III. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
3.1. Жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун Иштирокчилар ___________________ сўм миқдорида устав фонди шакллантиришади.
Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича:
«_________________» — ____________сўм, яъни %;
«_________________» — ______________сўм, яъни %.
3.2. Иштирокчиларнинг жамият устав фондидаги улушлари сифатида пуллар, қимматли қоғозлар, бошқа ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул қийматига эга бўлган ўзга бегоналаштириладиган ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Учинчи шахслар томонидан иштирокчиларнинг жамият устав фондидаги пул кўринишида бўлмаган улушларини пул қийматида баҳолаш ва жамиятга қабул қилиш барча иштирокчилар томонидан бир овоздан қабул қилинадиган иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.
3.3. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида иштирокчиларнинг ҳар бири устав фондидаги улушини тўлиқ киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органга маълумот бериши лозим.
IV. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ УЛУШНИ КИРИТИШ БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
4.1. Улушини тўлиқ киритмаган иштирокчи жамиятнинг мажбуриятлари бўйича ўз улушининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.
V. ДАРОМАД ВА ЗИЁНЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ
5.1. Жамиятнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин олинган даромади иштирокчилар ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
5.2. Даромад оралиқ давр якунлари бўйича ҳар чоракда, ярим йилда бир марта, йилига бир марта тақсимланиши мумкин. Даромадни тақсимлаш тўғрисидаги қарор иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
5.3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган зиёнлар ушбу мақсадлар учун ташкил этиладиган захира фонди ҳисобидан қопланади.
5.4. Захира фонди жамият устав фондининг 15% миқдорида шакллантирилади.
VI. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
6.1. Жамиятнинг бошқарув органлари қуйидагилар:
иштирокчиларнинг умумий йиғилиши;
директор.
6.2. Иштирокчилар умумий йиғилишининг ваколатлари (шу жумладан мутлақ ваколатлари), чақириш, кўриб чиқиш кун тартибига масалаларни киритиш, қарорлар қабул қилиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва жамиятнинг устави билан белгиланади.
6.3. Директорнинг ваколатлари, муддати, жавобгарлиги ва фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, устав, директор ва жамият ўртасидаги меҳнат шартномаси, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
VII. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАН ЧИҚИШ ТАРТИБИ
7.1. Иштирокчи бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъи назар, ҳар қандай вақтда жамиятдан чиқиб кетиши мумкин.
7.2. Жамиятдан чиқиб кетган ёки чиқариб юборилган иштирокчининг улуши жамиятга ўтади. Бундай ҳолда жамиятдан чиқариб юборилган ёки чиқиб кетган иштирокчига унинг улушининг ҳақиқий қийматини ёки иштирокчининг розилиги билан, шундай қийматдаги мол-мулкни натура ҳолида тўлаши шарт. Жамиятга ўтган улуш бир йил мобайнида иштирокчиларнинг қарори билан учинчи шахсларга берилиши ва (ёки) сотилиши лозим.
7.3. Иштирокчиларнинг жамият устав фондидаги улушининг меросхўрларга (қонун бўйича қонуний ворисларга) ўтиши фақатгина бошқа иштирокчиларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
8.1. Низо ва келишмовчиликлар иштирокчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари, устав ва мазкур шартномага асосан ҳал қилинади.
8.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар суд орқали, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
9.1. Мазкур шартнома жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
9.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, жамият уставига мувофиқ тартибга солинади.
ИШТИРОКЧИЛАР:
________________________________________________
________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
4-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___йил «___» ________да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» qo’shimcha

mas’uliyatli jamiyati иштирокчиларининг

______йил «___» _____даги ___-сон

умумий йиғилиши баённомаси билан


«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

QO’SНIMCНA MAS’ULIYATLI JAMIYATIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «__________» қўшимча масъулиятли жамиятининг (бундан буён матнда «жамият» деб юритилади) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек жамият иштирокчиларининг 20__ йил «___» ____________даги таъсис шартномаси асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Жамиятнинг иштирокчилари:
«______________»;
«______________».
1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
Давлат тилида: «__________________» qo’shimcha mas’uliyatli jamiyati;
Рус тилида: Общество с дополнительной ответственностью «_________»;
Жамиятнинг қисқача фирма номи:
Давлат тилида: «____________» QMJ
Рус тилида: ОДО «_________».
1.4. Жамиятнинг почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, _____________________________________________________________________.
1.5.Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади.
II. ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ
2.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан юридик шахс ҳисобланади. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
2.2. Жамият ўз фаолиятини мазкур Устав ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ва таъсис ҳужжатларига асосан амалга оширади.
2.3. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Жамиятнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар.
Иштирокчилар жавобгарлиги уларнинг жамият устав фондидаги улушлари қиймати, шунингдек жамият устав фондидаги улушлари номинал қийматининг ____% доирасидаги қўшимча жавобгарлик билан чегараланади.
2.4. Жамият ўзининг фирма номи билан муҳр, штамп ва бланкаларга, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўз эмблемасига, товар белгисига эга бўлишга ҳақли.
2.5. Жамият ўз эгалигида мустақил балансда ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга, ўз номидан ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
III. ЖАМИЯТНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
3.1. Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ваколатхоналар ва филиалларлар тузишга ҳақли.
IV. ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
4.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчилар манфаатлари учун фойда олиш.
Жамият фаолиятининг предмети бўлиб ______________________, шу жумладан:
—____________________________________________________________________;
—____________________________________________________________________;
—____________________________________________________________________;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари.
4.2. Рўйхати қонунларда белгиланадиган айрим фаолият турлари билан жамият фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин.
V. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;
қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;
фойдани тақсимлашда ва унинг тегишли қисмини олишда иштирок этиш;
жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига ёхуд учинчи шахсларга сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;
жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамият иштирокчилари таркибидан чиқиш;
жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш;
жами улушлари жамият устав фондининг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар;
жамият иштирокчилари жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
5.2. Жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари:
жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга амал қилишлари;
жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
жамият иштирокчиларига жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
VI. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ
6.1. Жамият мустақил равишда ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланади.
6.2. Жамиятнинг мол-мулки:
— Иштирокчиларнинг улушларидан;
— Жамият фаолияти натижасида олинган фойдадан;
— Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан шакллантирилади.
VII. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
7.1. Жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун Иштирокчилар ___________сўм миқдорида устав фонди шакллантиришади.
7.2. Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари миқдори қуйидагича:
— «_________________» — ____________сўм, яъни %;
— «_________________» — ____________сўм, яъни %.
7.3. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин иштирокчиларнинг ҳар бири бир йил мобайнида устав фондидаги улушини тўлиқ киритади.
7.4. Пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин.
7.5. Жамият иштирокчилар умумий йиғилишининг қарорига асосан устав фондини кўпайтириши ёки камайтириши мумкин.
7.6. Жамиятнинг устав фондини кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади. Жамият устав фондининг кўпайтирилиши жамиятнинг мол-мулки ҳисобига ва (ёки) жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини (устав капиталини) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
7.7. Жамиятнинг устав фондини камайтириш иштирокчиларга тегишли бўлган улушларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Жамият устав фондини камайтириш ва унинг янги миқдори тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб ўттиз кун мобайнида жамиятнинг унга маълум бўлган барча кредиторларини хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида маълумот эълон қилиши шарт.
7.8. Устав фондини ўзгартириш тўғрисидаги қарор учинчи шахслар учун устав ва таъсис шартномасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина кучга киради.
VIII. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ЖАМИЯТ ИШТИРОКЧИЛАРИ САФИДАН ЧИҚИШИ ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
8.1. Жамиятнинг иштирокчиси жамият иштирокчилари сафидан чиқиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда иштирокчи устав фондидаги ўз улушини қолган иштирокчиларга, ёхуд уларнинг розилиги бўйича учинчи шахсларга сотиш ёки уларнинг фойдасига воз кечиш ҳуқуқига эга.
8.2. Иштирокчи иштирокчилар сафидан чиқишида унга ўзи томонидан устав фондига киритилган улушнинг ҳақиқий қиймати натура ёки ҳақиқий қийматига тенг бўлган пул кўринишида қайтарилади.
8.3. Жамият иштирокчиси ўзгартирилганидан кейин жамиятнинг таъсис ҳужжатларига зарурий ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиши лозим.
8.4. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.
IX. ЖАМИЯТ ИШТИРОКЧИСИ УЛУШИ (УЛУШИ ҚИСМИ)НИНГ УЧИНЧИ ШАХСЛАРГА ЎТИШИ
9.1. Жамият иштирокчиларидан ҳар бири жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёки улушининг қисмини учинчи шахсларга сотишга ёки бошқача шаклда уларнинг фойдасига воз кечишга ҳақли.
9.2. Жамият иштирокчисининг улуши тўлиқ тўланган давргача бўлган муддатда тўланган қисми бўйичагина бегоналаштирилиши мумкин.
9.3. Жамият устав фондидаги улушдан (улушнинг бир қисмидан) бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш, оддий ёзма шаклда амалга оширилиши керак.
X. ЖАМИЯТНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
10.1. Жамият қуйидаги ҳужжатларни сақлаши шарт:
— жамиятнинг таъсис ҳужжатлари, шунингдек жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартишлар ва қўшимчалар;
— жамият муассислари йиғилишининг жамиятни ташкил этиш ва жамиятнинг устав фондига қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни, шунингдек жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа қарорларни ўз ичига олган баённомаси;
— жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
— жамиятнинг ўз балансида турган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
— жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари тўғрисидаги низомлар;
— жамият иштирокчилари умумий йиғилишларининг, жамият кузатув кенгаши, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи ва жамиятнинг тафтиш комиссияси мажлисларининг баённомалари;
— жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ва аудиторлик ташкилотининг хулосалари;
— қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
10.2. Юқорида айтиб ўтилган ҳужжатлар ижро этувчи орган жойлашган жойда сақланади.
10.3. Агарда амалдаги қонун ҳужжатлари билан бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, жамият мазкур Уставнинг 10.1-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни доимо сақлайди.
10.4. Жамият ҳар қандай иштирокчининг талаби билан унга ахборот, шунингдек таъсис ҳужжатларини унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан тақдим қилиши ёки нусха бериши шарт.
XI. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
11.1. Жамият ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва ўз маҳсулоти ва хизматларига нархларни бозор коньюктурасидан келиб чиқиб белгилайди.
11.2. Жамият мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини, статистика ва молиявий ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
11.3. Жамият мустақил равишда жамиятнинг ташкилий тузилмасини, штат жадвалини ва меҳнатга ҳақ тўлашни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилади.
11.4. Жамият фаолиятига оид ҳисоботларни қонунда белгиланган тартибда давлат органларига тақдим қилади.
XII. ДАРОМАДНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗИЁНЛАРНИ ҚОПЛАШ
12.1. Жамият барча солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин унинг ҳисобида қолган маблағлар жамиятнинг фойдасини ташкил этади.
12.2. Жамият устав фондининг 15% миқдорида захира фонди шакллантиради. Жамиятнинг захира фонди унинг зиёнларини қоплаш ва қонунда назарда тутилган ҳолларда жамиятнинг устав фондидаги улушни (улушнинг қисмини) сотиб олиш учун мўлжалланган.
XIII. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
13.1. Жамиятнинг бошқарув органлари бўлиб қуйидагилар белгиланади:
— иштирокчиларнинг умумий йиғилиши — олий бошқарув органи;
— директор жамиятнинг ижро этувчи органи.
13.2. Жамиятда кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини белгиланган тартибда ташкил этиши мумкин.
XIV. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
14.1. Жамиятнинг олий бошқарув органи бўлиб жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ҳисобланади.
14.2. Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
14.3. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
а) жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
б) жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини ўзгартириш;
в) таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
г) жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д) жамиятнинг тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
е) агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, уни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
ж) йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
з) жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
и) жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);
к) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;
л) бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
м) жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
н) тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг з) ва м) кичик бандларида кўрсатилган масалалар юзасидан қарорлари жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг а), б) ва в) кичик бандларида кўрсатилган масалалар юзасидан қарорлари жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қолган қарорлари, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
XV. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАН
15.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи бўлиб Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи Директор ҳисобланади.
15.2. Жамиятнинг директори иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан тайинланади.
15.3. Жамият ва жамиятнинг директори ўртасидаги шартнома, жамият номидан, директор тайинланган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида раислик қилувчи ёки жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан ваколат берилган жамият иштирокчиси томонидан имзоланади.
15.4. Директор лавозимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Директор билан тузилган меҳнат шартномасини директорни тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилган жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши раиси имзолайди.
15.5. Директор лавозимидан иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан озод қилиниши мумкин.
15.6. Жамиятнинг директори:
жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;
жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;
жамиятнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
қонун ва жамиятнинг устави билан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ва жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
15.7. Директор иштирокчилар умумий йиғилишига ҳисобот беради ва унинг олдида жамият фаолиятининг амалга оширилиши ҳамда унга юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгардир.
15.8. Директор жамият мол-мулкини тасарруф этиши ва иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича йирик битимлар тузиши мумкин.
XVI. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ
16.1. Жамиятда алоҳида назорат қилувчи органнинг тузилиши кўзда тутилмаган.
16.2. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат иштирокчилар ёхуд мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.
ХVII. ХОДИМЛАР
17.1. Жамият маъмурияти ходимлар билан жамоа шартномасини имзолайди. Ушбу шартноманинг мазмуни, шу жумладан «Ходимларнинг ижтимоий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низом» Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, мазкур Устав, шунингдек жамият фаолиятининг хусусиятлари билан белгиланади.
ХVIII. ЖАМИЯТНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ
18.1. Жамиятнинг тижорат сири — учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот Жамият томонидан унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради.
18.2. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ходим:
иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;
иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;
меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинганда ўз фойдаланишида бўлган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йўқ қилиб ёхуд ўчириб ташлаши шарт.
ХIХ. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
19.1. Жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 — 55-моддаларида ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49 — 55-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
19.2. Жамиятни қайта ташкил этиш иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
19.3. Жамият белгиланган тартибда ихтиёрий равишда иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича тугатилиши мумкин. Жамият қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра суднинг қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
19.4. Иштирокчилардан бири ночор (банкрот) бўлиб қолганида унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади.
19.5. Жамиятнинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг жамиятни тугатиш тамомланган, жамиятнинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
ХХ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
20.1. Таъсис шартномаси ва устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар иштирокчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари, таъсис шартномаси ва уставга асосан ҳал қилинади.
20.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар суд орқали, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
ХХI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
21.1. Мазкур Устав жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
21.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.
ИШТИРОКЧИЛАР:
_______________________________________________
_______________________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
5-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи )

томонидан _______йил ________ да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» qo’shimcha

mas’uliyatli jamiyati иштирокчиларининг

______йил ___декабрдаги ___-сон

умумий йиғилиши баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

QO’SНIMCНA MAS’ULIYATLI JAMIYATIНИНГ

ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ

«______________________» қўшимча масъулиятли жамиятининг

Таъсис шартномаси

________ ш.

20___ йил «_______»

Бундан буён биргаликда «иштирокчилар», деб номланувчи қуйидаги иштирокчилар:
«_____________»;
«______________».
ушбу таъсис шартномасини (бундан буён матнда «шартнома» деб юритилади) қуйидагилар тўғрисида имзоладилар:
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Қўшимча масъулиятли жамияти (бундан буён матнда «жамият» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган.
1.2. Жамиятнинг фирма номи:
Давлат тилида — «___________» Qo’shimcha mas’uliyatli jamiyati, қисқача номланиши — «____________» QMJ;
Рус тилида — общество с дополнительной ответственностью «__________», краткое наименование — ОДО «_________».
1.3. Жамиятнинг почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, ____________________________________________________________
1.4. Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади.
II. ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
2.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад иштирокчилар манфаатлари учун фойда олиш.
2.2. Жамият фаолиятининг предмети бўлиб _________________________________ ҳисобланади. Шу жумладан:
______________________________________________________________________________________________;
______________________________________________________________________________________________;
______________________________________________________________________________________________;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари.
III. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
3.1. Жамиятнинг ташкил этилиши ва фаолиятини амалга ошириши учун Иштирокчилар ___________________ сўм миқдорида устав фонди шакллантиришади.
Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари қуйидагича:
«_________________» — ____________сўм, яъни %;
«_________________» — ______________сўм, яъни %.
3.2. Иштирокчиларнинг жамият устав фондидаги улушлари сифатида пуллар, қимматли қоғозлар, бошқа ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул қийматига эга бўлган ўзга бегоналаштириладиган ҳуқуқлар бўлиши мумкин. Учинчи шахслар томонидан иштирокчиларнинг жамият устав фондидаги пул кўринишида бўлмаган улушларини пул қийматида баҳолаш ва жамиятга қабул қилиш барча иштирокчилар томонидан бир овоздан қабул қилинадиган иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.
3.3. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир йил мобайнида Иштирокчиларнинг ҳар бири устав фондидаги улушини тўлиқ киритади.
IV. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Жамиятнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар.
4.2. Иштирокчилар жавобгарлиги уларнинг жамият устав фондидаги улушлари қиймати, шунингдек жамият устав фондидаги улушлари номинал қийматининг ____% доирасидаги қўшимча жавобгарлик билан чегараланади.
V. ДАРОМАД ВА ЗИЁНЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ
5.1. Жамиятнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга қонун билан белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин олинган даромади иштирокчилар ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
5.2. Даромад оралиқ давр якунлари бўйича ҳар чоракда, ярим йилда бир марта, йилига бир марта тақсимланиши мумкин. Даромадни тақсимлаш тўғрисидаги қарор Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
5.3. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган зиёнлар ушбу мақсадлар учун ташкил этиладиган захира фонди ҳисобидан қопланади.
5.4. Захира фонди жамият устав фондининг 15% миқдорида шакллантирилади.
VI. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ
6.1. Жамиятнинг бошқарув органлари қуйидагилар:
иштирокчиларнинг умумий йиғилиши;
директор.
6.2. Иштирокчилар умумий йиғилишининг ваколатлари (шу жумладан мутлақ ваколатлари), умумий йиғилишни чақириш, кун тартибига масалаларни киритиш, қарорлар қабул қилиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва жамиятнинг устави билан белгиланади.
6.3. Директорнинг ваколатлари, муддати, жавобгарлиги ва фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Устав, Директор ва Жамият ўртасидаги меҳнат шартномаси, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
VII. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАН ЧИҚИШ ТАРТИБИ
7.1. Иштирокчи бошқа иштирокчиларнинг розилигидан қатъи назар, ҳар қандай вақтда жамиятдан чиқиб кетиши мумкин.
7.2. Жамиятдан чиқиб кетган ёки чиқариб юборилган иштирокчининг улуши жамиятга ўтади. Бундай ҳолда жамиятдан чиқариб юборилган ёки чиқиб кетган иштирокчига унинг улушининг ҳақиқий қийматини ёки иштирокчининг розилиги билан, шундай қийматдаги мол-мулкни натура ҳолида тўлаши шарт. Жамиятга ўтган улуш бир йил мобайнида иштирокчиларнинг қарори билан учинчи шахсларга берилиши ва (ёки) сотилиши лозим.
7.3. Иштирокчиларнинг жамият устав фондидаги улушининг меросхўрларга (қонун бўйича қонуний ворисларга) ўтиши фақатгина бошқа иштирокчиларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
8.1. Низо ва келишмовчиликлар иштирокчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари, таъсис шартномаси ва уставга асосан ҳал қилинади.
8.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар суд орқали, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
IX. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
9.1. Мазкур шартнома жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
9.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, жамият уставига мувофиқ тартибга солинади.
ИШТИРОКЧИЛАР:
___________________________________
___________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
6-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___йил «___» ________да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«___________________________» fermer

xo’jaligi бошлиғининг ___йил

«___» _______даги ___-сон

қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«__________________________________________»

FERMER XO’JALIGIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. «__________» fermer xo’jaligi (бундан буён матнда «фермер хўжалиги» деб номланади) мазкур устави Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган.
Фермер хўжалиги (ўзига очиқ танлов асосида ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Фермер хўжалиги «Ягона дарча» марказидан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий тусда бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек банк муассасасида ҳисоб рақами очиш, муҳр, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлиш ҳуқуқини олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2848-1, 28.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 136-модда)
3. Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжалиги мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ назарда тутилган ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўлаш юзасидан мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Фермер хўжалиги бошлиғи фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига тегишли мол-мулки билан субсидиар жавоб беради.
4. Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фермер хўжалигининг мол-мулки дахлсиздир ва унинг давлат органлари томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
5. Фермер хўжалиги ҳақида асосий маълумотлар:
Фермер хўжалигининг номи: «______________________» fermer xo’jaligi.
Фермер хўжалиги бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи: _________________________________________________________________.
Фермер хўжалиги бошлиғининг паспорт маълумотлари: __________________________________________________________
Фермер хўжалиги жойлашган ери (почта манзили): ______________________________________________________________.
Фермер хўжалигининг ихтисослашуви: ________________________________________________________________________.
Фермер хўжалиги фаолиятининг асосий турлари: _______________________________________________________________
Фермер хўжалиги устав фондининг миқдори: _____________ сўм.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Фермер хўжалигининг устави қонунда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин ҳамда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар билан «Ягона дарча» марказидан рўйхатдан ўтказилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 38-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2848-1, 28.02.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 136-модда)
II. Фермер хўжалигининг мақсади, вазифалари ва фаолияти
7. Товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўли билан даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондириш фермер хўжалигининг мақсади ҳисобланади.
8. Фермер хўжалигининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш;
мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек хизматлар кўрсатиш;
ветеринария қоидаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш.
9. Фермер хўжалигининг фаолият соҳаси қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек бозорларда, шу жумладан ўз савдо шохобчалари орқали сотиш;
тижорат фаолияти ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш.
III. Фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Фермер хўжалиги юридик шахс сифатида мустақил хўжалик юритувчи субъектнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларидаги корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
11. Фермер хўжалиги:
ихтисослашувга мувофиқ, уставда ва ижара шартномасида назарда тутилган берилган ер участкасида фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш;
ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;
харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланган ҳолда фьючерс контрактлари тузиш;
етиштирилган маҳсулотни тасарруф этиш, шу жумладан ўз хоҳишига кўра истеъмолчиларга сотиш ҳуқуқига эга бўлиш;
етиштириладиган маҳсулотга, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларга нарх белгилаш;
электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларини етказиб беришга, сув хўжалиги, техник хизматлар ва бошқа хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиниши керак бўлган тадбиркорлик фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
олинган даромадларни (фойдани), банк муассасасидаги ўзининг ҳисоб рақамларидаги мавжуд пул маблағларини тасарруф этиш;
акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини шартнома шартларида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;
кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини гаровга қўйиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи;
кичик ва хусусий корхоналар учун берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг барча турларидан фойдаланиш;
зарур асбоб-ускуналарни, ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа мол-мулкни сотиб олиш, ижарага олиш, бинолар ва иншоотлар қуриш ва уларни таъмирлаш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Фермер хўжалиги:
қонун ҳужжатларида ва ижара шартномасида белгиланган шартларда ер участкасидан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашга;
экологик талабларга ва атроф муҳит муҳофазасининг бошқа қоидаларига риоя қилишга;
ер участкасининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш тадбирларини амалга оширишга, бизнес-режада ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутишга;
ер участкаси берилган пайтдан бошлаб, агар ижара шартномасида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир йил мобайнида ер участкадан фойдаланишни бошлашга;
пахта ва бошоқли экинларни навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилишга;
сув истеъмоли тўғрисидаги шартномага мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланишга, сувни тежаш, сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўришга;
ушбу фермер хўжалиги аъзо ҳисобланган Сув истеъмолчилари уюшмаси балансидаги суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ва таъмирлаш ишида белгиланган тартибда қатнашишга, шунингдек уларни техник соз ҳолатда сақлашга, фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилишга;
сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналарини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби ва шартларига риоя қилишга;
ер участкасини оғирлаштириш шартларига ва сервитутларга риоя қилишга;
тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари назарда тутилган ҳажмлар доирасида етказиб берилишини таъминлашга;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек кўрсатилган хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда ўз вақтида тўлашга;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда агротехника талабларига риоя қилишга;
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлашга;
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, ўз ходимларининг хавфсиз меҳнат шароитларига риоя қилишни таъминлашга мажбурдир.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
IV. Фермер хўжалигининг устав фонди, мол-мулки ва уни шакллантириш манбалари
13. Уставда фермер хўжалигининг пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бинолар, иншоотлар, бошқа мол-мулк ёки пул баҳосидаги мулкий ҳуқуқлардан ҳосил бўлиши мумкин бўлган устав фонди миқдори кўрсатилади. Бунда фермер хўжалигининг устав фондига фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари мажбурий тартибда киритилади.
Агар фермер хўжалиги бошлиғи фермер хўжалигининг устав фондини шакллантиришда унинг оиласининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мол-мулкини фермер хўжалигига берган тақдирда, ушбу мулк барча эгаларининг нотариал тасдиқланган розилигини олиш талаб қилинади.
Фермер хўжалигининг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш фермер хўжалиги бошлиғининг қарорига кўра фермер хўжалиги уставига ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади.
14. Фермер хўжалиги:
ўзига қарашли хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, инвентар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек фермер хўжалиги балансида бўлган бошқа мол-мулкнинг;
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотнинг;
олинган даромад (фойда)нинг;
қонунда тақиқланмаган асосларда олинган бошқа мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади.
15. Фермер хўжалиги бошлиғининг пул маблағлари ва моддий воситалари, товарларни сотишдан (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан) олинган даромад (фойда), қимматли қоғозлардан олинган даромадлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар фермер хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин.
16. Фермер хўжалигининг мол-мулки фермерга тегишлидир, у қонунга мувофиқ ушбу мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
V. Фермер хўжалигини бошқариш
17. Фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси — фермердир. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган, тегишли малакага ёки қишлоқ хўжалигида иш тажрибасига эга бўлган фуқароси фермер бўлиши мумкин.
18. Фермер хўжалигининг бошлиғи:
фермер хўжалиги уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес режасини тасдиқлайди;
фермер хўжалиги фаолиятини ташкил қилади;
юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан иш кўради;
ишончномалар беради, шартномалар тузади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди, шунингдек фермер хўжалиги ходимлари билан меҳнат шартномаларини имзолайди;
фермер хўжалиги ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилайди;
даромадни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади;
ходимларнинг хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиб беради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат дафтарчалари юритилишини ташкил этади, иш ҳақи тўланишини таъминлайди, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини ва моддий рағбатлантириш усуллари ва интизомий жазо чораларини белгилайди;
фермер хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди;
фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини ҳал этади.
VI. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ЕРДАН ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ
19. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага берилади. Ижара муддати қонун ҳужжатларига, ер участкасини ижарага олиш шартномасига мувофиқ белгиланади.
Ер участкасининг ижара муддати тамом бўлгандан кейин фермер хўжалиги ижара шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эгадир.
Пенсия ёшига етганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда фермер хўжалигининг бошлиғи ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара шартномаси амал қилиш муддатида ўз оиласи аъзоларидан бирига бериши мумкин.
Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасига ижара ҳуқуқи ва ижара шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос бўйича ўтади.
20. Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Ер участкаларининг ўлчами ва чегаралари ер ижараси шартномасига ўзгартиришлар киритилгандан кейингина ўзгартирилиши мумкин.
Ер участкаси ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишувга эришмаган тақдирда эса — суд томонидан ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
22. Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, гаров объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.
23. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари мақсадсиз фойдаланилганда, шу жумладан шартномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги экинлари ўрнига бошқа экинлар экилиши ижара шартномасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади, бу қонун ҳужжатларида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
24. Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда қишлоқ хўжалиги ерлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижарага берувчига қайтарилади.
25. Фермер хўжалигига берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ягона ер солиғи тариқасида ундирилади.
26. Фермер хўжаликларининг сув олиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
27. Ер ресурсларини, фермер хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда ундан фойдаланиш, сув етказиб бериш хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек имтиёзлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
VII. Фермер хўжалигида меҳнат
28. Фермер хўжалигининг фаолияти фермернинг ва меҳнат шартномаси бўйича унда ишловчи шахсларнинг шахсий меҳнатига асосланади.
Фермер хўжалигида меҳнат шартномасини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритиш фермер хўжалиги бошлиғи томонидан ташкил этилади.
30. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, томонларнинг келишувига биноан ҳам пул тарзида, ҳам натура тариқасида тўланади.
31. Фермер хўжалигида ишланган вақт меҳнат стажига қўшилади.
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
VIII. Фермер хўжалигининг маблағлари ва ҳисоб-китоблари
32. Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисоб рақамлари очиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб рақамидан маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш мумкин.
33. Қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан пахта ва ғалла ҳосили учун сарфланган барча харажатлар фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишдан олинган даромадлари ҳисобига қопланади.
34. Фермер хўжаликлари электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар етказиб берувчилар ва фермер хўжаликларига хизматлар кўрсатувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт.
IX Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
35. Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш ва бошқа фаолияти натижасида олинган даромад (фойда) солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилингандан кейин бутунлай фермер хўжалигининг ихтиёрига ўтади.
Фермер хўжалигига етказилган зарар унинг мол-мулки ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
X. Фермер хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти
36. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида қўшилиш, шу жумладан улуш (пай) асосида қўшилиш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш ҳуқуқига эга.
XI. Фермер хўжалиги фаолияти натижаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
37. Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда ҳудудий статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Фермер хўжалиги текшириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжат кўрсатилишини талаб қилиш, текширувчиларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича талабларини бажармаслик ва уларни текшириш мавзусига тегишли бўлмаган материаллар билан таништирмасликка ҳақлидир.
XII. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш
38. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
39. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади:
фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ўз устав фондини уставда назарда тутилган миқдорда шакллантирмаслик, шу жумладан устав фондига фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари киритилмаслиги;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш;
фермер хўжалиги банкрот деб эътироф этилиши, шу жумладан моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, ишлар ва хизматлар кўрсатувчилар билан ҳисоб-китоблар мунтазам равишда амалга оширилмаслиги;
фермер хўжалиги бошлиғининг вафот этиши ва хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳлайдиган меросхўрнинг йўқлиги;
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши зарур бўлганда ёхуд ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги, шу жумладан фермер хўжалиги томонидан ер участкасидан бошқа мақсадда фойдаланилганда, шу жумладан контрактация шартномасида назарда тутилгандан бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда белгиланган тартибда ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилиниши.
Фермер хўжалиги:
фермер хўжалиги бошлиғи (фермер)нинг;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарори билан тугатилади.
40. Фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Фермер хўжалигининг бошлиғи: ______________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
7-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___йил «___» ________да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«___________________________» dehqon

xo’jaligi бошлиғининг ___йил

«___» ________даги ___-сон

қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«____________________________________________»

DEНQON XO’JALIGIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Деҳқон хўжалиги — оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қиладиган тадбиркорлик фаолияти субъектидир.
«__________» dehqon xo’jaligi (бундан буён матнда «деҳқон хўжалиги» деб номланади) мазкур устави Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган.
Деҳқон хўжалиги ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товари ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
1.2 Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома асосида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларига киришишга ҳақли.
1.3 Деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиб қатнашиш ҳуқуқига, банкларда ҳисоб рақамлар очишга ҳамда номи ёзилган муҳр ва штампга эга бўлади.
1.4 Давлат деҳқон хўжалиги мажбуриятлари юзасидан, деҳқон хўжалиги эса давлат мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
1.5 Деҳқон хўжалигининг хўжалик фаолиятига, шу жумладан деҳқон хўжалиги томонидан агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, унинг нархини ва уни реализация қилиш йўналишларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
1.6. Деҳқон хўжалигининг тўлиқ номи: «_____________________» dehqon xo’jaligi.
1.7. Деҳқон хўжалигининг ер майдони миқдори: ______________:
Деҳқон хўжалигининг манзили:______________________________
1.8. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи: __________________________________.
Паспорт маълумотлари: ____________________________________
II. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
2.1. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш асосида даромад (фойда) олиш, аҳолини маҳсулотга ҳамда ўз оила аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондиришдан иборатдир.
2.2. Деҳқон хўжалигининг асосий фаолият турлари қуйидагилардан иборат:
—______________________________________________________________;
—______________________________________________________________.
III. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ АЪЗОЛАРИНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Деҳқон хўжалиги юридик шахснинг барча ҳуқуқларига эга бўлади.
Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларига эришиш учун шу мақсадларига монанд тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишга ҳақлидир. Деҳқон хўжалиги мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
3.2. Деҳқон хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзига берилган томорқа ер участкасида деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш;
етиштирилаётган ва реализация қилинаётган маҳсулотга мустақил равишда баҳо белгилаш;
ўзи етиштирган маҳсулотни, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга ўз хоҳиши бўйича реализация қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш;
харид этиладиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс битимлари тузиш;
тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;
ўз мол-мулкини, шунингдек томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан кимошди савдоси асосида сотиб олинган ҳуқуқни гаровга қўйиш.
3.3. Деҳқон хўжалиги қуйидагиларни бажариши шарт:
томорқа ер участкасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;
табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик;
томорқа ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилиш;
янги берилган томорқа ер участкасидан, агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида фойдаланишга киришиш;
агротехника талабларига, белгиланган режим, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этиш;
деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари бўйича тўла жавобгар бўлиш;
хўжалик аъзолари учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш.
Қонун ҳужжатларида деҳқон хўжалигининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
3.4. Деҳқон хўжалиги аъзолари:
хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига кўра биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан ўз улушини олиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиш ва ижтимоий таъминланиш, шунингдек товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун деҳқон хўжалигида сарфланган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилган тақдирда меҳнат стажига киритилиш ҳуқуқига эга.
Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.
Қонун ҳужжатларида деҳқон хўжалиги аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
IV. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МУЛКИ ВА УНИНГ МОЛ-МУЛКИГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚИ
4.1. Деҳқон хўжалиги:
ўзига карашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, экинзорлар, қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллар, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуналар ва ашё-анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, бошқа мол-мулкларга;
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотларга;
олинган даромадларга (фойдага);
қонунда тақиқланмаган асосларда эга бўлган бошқа мол-мулкка мулкдордир.
4.2. Деҳқон хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясидадир.
4.3. Деҳқон хўжалигининг мол-мулки, агар унинг аъзолари ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса, унинг аъзоларига умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.
4.4. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади.
4.5. Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулкни ҳосил қилиш, кўпайтириш, олиш, сотиш, уни ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.
V. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ
5.1. Деҳқон хўжалигининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлиғи ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан бири бошқаради. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт ишда бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатларини хўжалик аъзоларидан бирига беришга ҳақлидир.
5.2. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи:
хўжаликнинг бутун иш фаолиятини ташкил қилади;
юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларида деҳқон хўжалиги номидан иш кўради;
деҳқон хўжалиги номидан ишончномасиз иш юритади;
ишончномаларни беради, шартнома ва битимлар тузади;
деҳқон хўжалиги аъзолари учун хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шарт-шароит яратиб беради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш вақти муддатини, иш ҳақларини белгилайди, моддий рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди;
деҳқон хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди.
VI. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИДА МЕҲНАТ
6.1. Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.
6.2. Деҳқон хўжалигининг аъзолари деҳқон хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда бадаллар тўланган тақдирда давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.
6.3. Деҳқон хўжалигининг барча аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини деҳқон хўжалиги бошлиғи юритади.
6.4. Деҳқон хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади.
6.5. Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида), бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида, ташкилотида ишлаётган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат фаолияти ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини юритиш тегишинча мазкур кооператив (ширкат хўжалиги), корхона, муассаса ва ташкилот томонидан амалга оширилади.
6.6. Деҳқон хўжалиги аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
VII. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МАБЛАҒЛАРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ
7.1. Деҳқон хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларини эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалигининг ҳисобварақларидаги маблағларини фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.
VIII. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТИ
8.1. Деҳқон хўжаликлари ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосда маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.
IX. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
9.1. Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
X. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
10.1. Деҳқон хўжалигини қайта ташкил этиш қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш, қайта тузиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
10.2. Деҳқон хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади (фаолияти тўхтатилади):
хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаган бўлса;
томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечилганда;
томорқа ер участкаси қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
белгиланган солиқлар муттасил тўланмаганда;
агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, янги берилган томорқа ер участкасидан бир йил мобайнида фойдаланишга киришмаган тақдирда;
деҳқон хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бир неча марта ёки бир марта, лекин қўпол равишда бузилганда.
Деҳқон хўжалиги:
деҳқон хўжалиги аъзоларининг қарорига биноан;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади (фаолияти тўхтатилади).
10.3. Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Деҳқон хўжалиги бошлиғи: _______________________________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
8-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___ йил «__» _____да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» xususiy

korxonasi мулкдорининг ______ йил
«__» _________даги ___-сон
қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

XUSUSIY KORXONASIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «___________» xususiy korxonasi (бундан буён матнда «корхона» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил топган.
1.2. Корхонанинг мулкдори: ___________________________
Паспорт маълумотлари: ___________________________
1.3. Корхонанинг почта манзили: ______________________
1.4. Корхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга амал қилади.
1.5. Корхона юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисобварақлар очишга ҳақлидир, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириши, мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Шунингдек, корхона тўлиқ номи давлат тилида ифодаланган ва жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлади.
1.6. Корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради. Корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
1.7. Корхонанинг тўлиқ фирма номи:
Тўлиқ номи: «__________________» xususiy korxonasi.
Қисқа номи: «__________________» XK.
II. ФАОЛИЯТ СОҲАСИ ВА МАҚСАДЛАРИ
2.1. Бозорни зарур хизматлар ва моллар билан тўлдириш, аҳолини ишга жойлаштириш учун янги имкониятларни яратиш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий қилиш ва бошқалар корхонанинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
2.2. Корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
_______________________________________________;
_______________________________________________;
_______________________________________________.
Корхона махсус рухсатнома (лицензия) керак бўлган фаолият турларини махсус рухсатнома (лицензия) олгандан кейингина амалга оширади.
III. КОРХОНАНИНГ УСТАВ ФОНДИ
3.1. Корхонанинг устав фонди_____________ сўм миқдорида ташкил этилади.
Пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга бериладиган ўзга ҳуқуқлар корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин.
Мулкдор корхонанинг устав фондига ўзи киритадиган мол-мулкни мустақил баҳолайди.
3.2. Корхонанинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш мулкдорнинг қарорига кўра корхонанинг уставига ўзгартишлар киритиш йўли билан амалга оширилади.
Агар корхонанинг устав фонди шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.
3.3. Корхона кўрган фойда ҳисобидан захира ва бошқа жамғармалар тузиши мумкин. Жамғармаларни ташкил этиш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги қарор корхона мулкдори томонидан қабул қилинади.
IV. КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ
4.1. Корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради, корхона номидан ишончномасиз иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, корхонанинг пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисобварақлар очади, штатларни тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
4.2. Корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради.
Корхона мулкдори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
корхона Уставига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш;
корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш ёки ушбу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этиш.
Корхона мулкдори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4.3. Корхона мулкдори:
устав фондини шакллантириши;
ўзига қарашли корхонани якка бошқариши шарт.
Корхона мулкдори зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
V. КОРХОНАНИ ВАҚТИНЧА БОШҚАРИШ ЁКИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШ
5.1. Корхона мулкдори ўзи вақтинчалик бўлмаган тақдирда шу муддатда раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига юклаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади.
5.2. Корхона мулкдори муваққат раҳбарнинг корхона мол-мулкини тасарруф этишга оид ҳуқуқини чеклаб қўйиши мумкин.
5.3. Корхона мулкдори вафот этганлиги, муомалага лаёқатсизлиги, муомала лаёқати чекланганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги оқибатида мулкдорнинг корхона раҳбари вазифасини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда корхонани бошқариш фуқаролик қонун ҳужжатларига ва корхонанинг уставига мувофиқ амалга оширилади.
5.4. Корхона мулкдори корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли.
VI. КОРХОНАНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
6.1. Корхона қуйидаги ҳужжатларни сақлашга мажбур:
— Корхонанинг устави, шунингдек уставга киритилган ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартириш ва қўшимчаларни;
— Корхонани ташкил этиш ва корхонанинг устав фондига пул, пул кўринишида бўлмаган улушларни пулда баҳолашни тасдиқлаш тўғрисидаги корхона мулкдорининг қарори, шунингдек корхонани ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бошқа қарорларни;
— Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳномани;
— Корхонага тегишли мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;
— мустақил аудиторлик ташкилотлари хулосаларини;
— қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни.
6.2. Агарда амалдаги қонун ҳужжатлари билан бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, корхона мазкур Уставнинг 6.1-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни доимий сақлайди.
VII. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ
7.1. Корхона унинг мулкдори ёки суднинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
7.2. Корхонани тугатиш ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг корхонани тугатиш тамомланган, корхонанинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
8.1. Мазкур Устав корхона давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
8.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.
«________» xususiy korxonasi мулкдори: __________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
9-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан _______йил ___ да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» ishlab chiqarish

kooperativi иштирокчиларининг

______йил __________даги ___-сон

умумий йиғилиши баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

ISНLAB CНIQARISН KOOPERATIVIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «___________» ishlab chiqarish kooperativi (бундан буён матнда «Кооператив» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Кооперация тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил топган.
1.2. Кооператив ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга амал қилади.
1.3. Кооперативнинг фирма номи:
Тўлиқ номи: «__________________» ishlab chiqarish kooperativi.
Қисқа номи: «__________________» IshChK.
1.4. Кооперативнинг почта манзили: _____________________________
1.5. Кооператив аъзолари:
«_____________»;
«_____________»;
«______________».
1.6. Устави рўйхатга олинган ва давлат реестрига киритилган пайтдан эътиборан кооператив ташкил топган деб ҳисобланади.
1.7. Кооператив юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, жамоа мулки ҳуқуқи асосида ўзига қарашли мулкка эгалик қиладиган, ундан фойдаланадиган ва уни тасарруф этадиган мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
II. ФАОЛИЯТ СОҲАСИ ВА МАҚСАДЛАРИ
2.1. Кооператив жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашма сифатида ташкил этилган.
2.2. Кооператив қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
____________________________________________________________________________;
____________________________________________________________________________;
____________________________________________________________________________.
Кооператив махсус рухсатнома (лицензия) керак бўлган фаолият турларини махсус рухсатнома (лицензия) олгандан кейингина амалга оширади.
2.3. Кооперативнинг фаолияти ўз аъзоларининг, шунингдек меҳнат шартномалари (контрактлар, битимлар) бўйича ишлаётган фуқароларнинг ўз меҳнатлари билан шахсан иштирок этишига асосланади.
2.4. Кооператив Ўзбекистон Республикаси қонунларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланишга ҳақлидир.
2.5. Кооператив Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва халқаро шартномаларга мувофиқ республика ва халқаро бозорларда хўжалик фаолиятини эркин юритиш ҳуқуқига эгадир.
III. КООПЕРАТИВНИНГ МОЛ-МУЛКИ
3.1. Кооперативнинг мустақил балансида ўз ифодасини топадиган асосий фондлар, оборот маблағлари, пай бадаллари, шунингдек бошқа бойликлар кооператив мулки ҳисобланади.
3.2. Кооперативнинг мол-мулки ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари, банкларнинг кредитлари, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар, бу маҳсулотларни сотишдан, кооператив уставида назарда тутилган ўзга хил фаолиятдан келган даромадлар ҳамда қонунларда ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади.
3.3. Кооперативнинг мол-мулкини шакллантиришда, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар), шунингдек мазкур кооперативга аъзо бўлмаган, аммо унда меҳнат шартномасига (контрактига), битимига мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар шартнома асосларида пул ва моддий бадаллар тўлаш йўли билан иштирок этишлари мумкин.
3.4. Кооператив томонидан ташкил этилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек қўшган улушларига мувофиқ хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки кооператив мулки ҳисобланади.
IV. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРИ
4.1. 16 ёшга тўлган, кооперативнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ва бунга қодир бўлган ҳар бир жисмоний шахс, башарти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, кооператив аъзоси бўлиши мумкин.
4.2. Кооператив аъзолари бўлган фуқароларнинг сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.
4.3. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек бошқа кооперативлар ва ширкатлар кооперативнинг жамоа аъзолари бўлиши мумкин. Кооперативлар ва уларнинг жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосларида қурилади.
4.4. Кооперативнинг аъзоси меҳнат шартномаси бўйича бир нечта ишлаб чиқариш кооперативида ишлаши ёки айни бир вақтнинг ўзида уй-жой ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш билан шуғулланувчи бир неча кооперативнинг аъзоси бўлишга ҳақли.
4.5. Кооперативга кириш ёки унда меҳнат шартномаси (контракт, битим) бўйича ишлаш учун асосий иш жойидаги корхона мулкдорининг, маъмуриятнинг (бошқарув идорасининг) розилиги талаб қилинмайди.
4.6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра муайян фаолият билан шуғулланиши ёхуд муайян лавозимни эгаллаши ман этилган шахсларнинг кооперативга аъзо бўлиши ёки меҳнат шартномаси (контракти) асосида унда ишлашга жалб этилиши мумкин эмас.
4.7. Кооператив аъзоси уставда назарда тутилган ҳолларда кооперативнинг умумий йиғилиши қарорига биноан кооперативдан чиқарилиши мумкин.
4.8. Кооператив аъзолигидан чиқарилганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
4.9. Кооператив аъзолари кооператив қарзлари бўйича мулкий жавобгардирлар.
4.10. Аъзолик муносабатларидан келиб чиққан низоли ишлар кооператив бошқарув идоралари томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан ҳал этилади.
V. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Кооператив аъзолари:
кооператив фаолиятда ва унинг ишларини бошқаришда қатнашиш, кооперативнинг бошқарув ва назорат идораларига сайлаш ҳамда сайланиш, кооператив фаолиятини яхшилаш, унинг идоралари ва мансабдор шахсларининг ишидаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақида таклифлар киритиш:
фойдали (даромаддан) улуш олиш, кооператив тугатилган тақдирда эса уставда назарда тутилган тартибда қўшган меҳнат ва мулкий ҳиссасига яраша кооператив аъзолари ўртасида тақсимланиши лозим бўлган мулк улушини олиш;
пай бадалининг бутун суммасини қайтариб олган ҳолда, шунингдек ўз меҳнат ва мулкий ҳиссасига мутаносиб равишда кооператив фойдасидан (даромадидан) улуш олган ҳолда кооперативдан ихтиёрий тарзда чиқиш;
кооператив мулкидан, уставда кооператив аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланиш;
кооперативнинг мансабдор шахсларидан кооперативнинг фаолиятига доир ҳар қандай масала юзасидан ахборот олиш;
кооператив мулкидаги ўзига қарашли улушни мерос қилиб қолдириш;
ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ва касбий тайёргарликни ҳисобга олган ҳолда кооперативдан иш олиш;
ишламайдиган кунлар бериш орқали таъминланадиган дам олиш, шунингдек ишчи ва хизматчиларнинг тегишли тоифалари учун қонунда белгиланганидан кам бўлмаган муддатга ҳар йили ҳақ тўланадиган таътил олиш;
хавфсиз меҳнат шароитида ишлаш;
ўзини ижтимоий ва мажбурий тиббий суғурта қилдириш ҳамда ижтимоий таъминланиш;
маданий-маиший хизматдан фойдаланиш ва кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган тартибда бошқа эҳтиёжларни қондириш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
5.2. Кооператив аъзолари:
кооператив уставига риоя этишлари ҳамда кооперативнинг умумий йиғилиши, сайлаб қўйиладиган бошқарув ва назорат идоралари қабул қилган қарорларни бажаришлари;
кооператив фаолиятда меҳнат қилиб ёки мулк қўшиб иштирок этиш билан боғлиқ кооператив олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари;
кооперативга хўжалик фаолияти юритиш учун бериб қўйилган табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишлари, уларни асраб-авайлашлари ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажаришлари шарт.
5.3. Кооператив аъзолари кооператив уставида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар ҳамда уларнинг зиммасига масъулиятлар ҳам юклатилади.
VI. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ
6.1. Кооператив аъзолари тугатилган кооперативнинг қарзлари юзасидан кооперативнинг мол-мулки билан жавобгар бўладилар, бу мол-мулк етмай қолган тақдирда қарз суммаси суд томонидан кооператив ҳар бир аъзосининг йиллик даромади суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.
6.2. Кооперативнинг жамоа аъзоси хўжалик мустақиллигини сақлаб қолади ва ўз фаолиятида ўзининг уставига (низомига) амал қилади. У мустақил мулкий жавобгар бўлади.
6.3. Кооператив ўз таркибидаги жамоа аъзоларининг мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайди, жамоа аъзолари эса кооперативнинг мажбуриятлари бўйича уставда кўзда тутилган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўладилар.
VII. КООПЕРАТИВНИ БОШҚАРИШ
7.1. Кооперативнинг олий бошқарув идораси умумий йиғилиш, конференция, съезд бўлиб, улар кооператив раисини (бошқарувини), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларга кооперативни бошқариш бўйича ўз ваколатларини топширади.
7.2. Кооперативнинг ҳар бир аъзоси, шу жумладан унинг ҳар бир жамоа аъзоси, қўшган мулкий ҳиссасининг миқдоридан қатъи назар, бир овозга эга бўлади.
7.3. Кооперативда меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаётган фуқаролар умумий йиғилишда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
7.4. Умумий йиғилиш:
кооперативнинг уставини қабул қилади, унга белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади;
кооператив раисини, кооператив бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлайди (ёллайди) ва озод этади, уларнинг фаолиятларига доир ҳисоботларини эшитади;
кооператив аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш масалаларини, шунингдек кооперативдан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
кооперативнинг ички тартиб қоидалари, кооператив мулкига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик тўғрисидаги, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги қоидаларни ҳамда кооперативнинг бошқа ички ҳужжатларини қабул қилади ва уларни ўзгартиради;
кооперативга кириш, пай бадалларининг ва бошқа бадалларнинг миқдорини белгилайди;
кооператив фаолиятнинг режаларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни тасдиқлайди;
фойдани (даромадни) тақсимлаш тартибини, кооператив фондлари ва резервларининг турлари, миқдори ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;
кооперативни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш, унинг хўжалик уюшмаларига кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал қилади.
Мазкур масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш кооператив умумий йиғилишининг мутлақ ихтиёрида бўлади.
7.5. Умумий йиғилишининг кооперативни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш масалалари юзасидан қарорлари жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Умумий йиғилишининг қолган қарорлари, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан, агар умумий йиғилишининг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан ўзгача қарор қабул қилиш белгиланмаган бўлса, қабул қилинади.
7.6. Кооператив уставига ёки умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кооператив фаолиятининг бошқа ташкилий, хўжалик ва ижтимоий масалалари ҳам кооперативнинг мутлақ ихтиёрига берилиши мумкин.
7.7. Зарур ҳолларда кооперативларда умумий йиғилиш ихтиёридаги масалаларни ҳал этиш учун вакиллар йиғилишлари чақирилиши мумкин.
7.8. Кооператив бошқаруви (раиси) кооперативнинг ижро органи ҳисобланади ва кооперативнинг жорий фаолиятини қонун ҳужжатлари ва умумий йиғилиш белгилаган тартибда бошқаради.
7.9. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) кооперативнинг (бошқарувнинг) молиявий ва хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий йиғилиш олдида ҳисобдордир.
7.10. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кооперативнинг (бошқарувнинг) молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудиторни ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир.
VIII. КООПЕРАТИВНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ ВА УНИ ҚАЙТАДАН ТАШКИЛ ЭТИШ
8.1. Кооперативни тугатиш ёки қайтадан ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) кооператив мол-мулки эгасининг ёки у ваколат берган органнинг, кооператив қайси корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси) ҳузурида ташкил этилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси)нинг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ амалга оширилади.
8.2. Кооперативнинг фаолияти қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилиши мумкин:
агар кооператив рўйхатга олинган пайтдан бошлаб бир йил давомида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаган бўлса ёки амалда тўхтатиб қўйилган фаолиятини даромадлар тўғрисидаги охирги декларацияни топширганидан кейин бир йил ўтгач қайтадан бошламаса;
кооператив узоқ вақт мобайнида (олти ойдан кўпроқ) тўловга қобилиятсиз бўлса;
кооператив ўз уставини ва амалдаги қонун ҳужжатларининг нормаларини бузса;
кооперативнинг тузилган муддати тугаса;
Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.
8.3. Кооператив давлатнинг рўйхатга олиш реестридан чиқарилган пайтдан эътиборан (ушбу кооперативга хизмат кўрсатаётган банкнинг ёзма маълумоти мавжуд бўлган тақдирда) қайта ташкил этилган ёки тугатилган деб ҳисобланади.
8.4. Кооператив тугатилаётганда кооператив жисмоний шахснинг соғлиғига ёки ҳаётига етказган зарар учун жавобгар эканлиги муносабати билан бу кооперативдан ундирилиши лозим бўлган тўловларга аванс берилади.
8.5. Ишлаб чиқариш кооперативи тугатилган тақдирда қарз берувчилар ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари қондирилганидан кейин қолган мол-мулк кооператив аъзолари ўртасида унинг уставида кўзда тутилган тартибда тақсимланади.
АЪЗОЛАР:
________________________________
________________________________
________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
10-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___ йил «___» ________ да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» kommandit

shirkati иштирокчиларининг ___йил

«___» _________даги ___-сон умумий

йиғилиши баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

KOMMANDIT SНIRKATIНИНГ

ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ
Бундан буён биргаликда қуйидагилар:
Тўлиқ шериклар:
«_____________» (юридик шахс) почта ва электрон манзили, рўйхатдан ўтказган орган номи, реестр рақами ва санаси;
«______________» (жисмоний шахс) яшаш манзили ва фуқаронинг паспорти маълумотлари (фуқаронинг туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, паспортнинг қайси орган томонидан ва қачон берилганлиги);
Ҳисса қўшувчи (коммандитчи):
«_____________» (юридик шахс) почта ва электрон манзили, рўйхатдан ўтказган орган номи, реестр рақами ва санаси;
«______________» (жисмоний шахс) яшаш манзили ва фуқаронинг паспорти маълумотлари (туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, қайси орган томонидан ва қачон берилганлиги) ушбу таъсис шартномасини (бундан буён матнда «шартнома» деб юритилади) қуйидагилар тўғрисида имзоладилар:
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Коммандит ширкат (бундан буён матнда «ширкат» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган.
1.2. Ширкатнинг тўлиқ фирма номи:
Давлат тилида — «___________» kommandit shirkati, қисқача номланиши — «____________» KSh;
Рус тилида — коммандитное товарищество «__________», краткое наименование — КТ «_________».
1.3. Ширкатнинг почта ва электрон манзили: Ўзбекистон Республикаси, __________ ш., _______ кўчаси, ___ уй, ___@_____.
1.4. Ширкат чекланмаган муддатга ташкил этилади.
II. ШИРКАТНИНГ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
2.1. Ширкат қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
–_____________________________________;
–_____________________________________;
–_____________________________________;
Ширкатни ташкил этишдан асосий мақсад _____________.
2.2. Ширкат қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай турдаги фаолиятни амалга ошириши мумкин.
2.3. Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан ширкат фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин.
2.4. Ширкат ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади ҳамда ўз номидан ҳуқуқларни олиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.5. Ширкат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши, ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этиши мумкин.
2.6. Ширкат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс сифатида тузилган деб ҳисобланади.
2.7. Ширкатнинг тўлиқ номи давлат тилида ифодаланган ва ширкатнинг жойлашган манзили кўрсатилган думалоқ муҳрга эга. Хўжалик ширкатининг муҳрида унинг фирма номи хўжалик ширкатининг ихтиёрига кўра бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин.
2.8. Ширкат ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли.
III. ШИРКАТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
3.1. Ширкатнинг устав фонди (устав капитали) унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан таркиб топади.
3.2. Ширкатнинг устав фонди ________ сўмни ташкил этади. Ҳисса қўшувчиларнинг умумий биргаликдаги улуши ________ сўмни ташкил этади.
Жумладан:
Тўлиқ шериклар:
1. Тўлиқ шерик номи ____ сўм, яъни ___%,
2. Тўлиқ шерик номи ____ сўм, яъни ___%,
Ҳисса қўшувчи (коммандитчи) иштирокчилар:
1. Ҳисса қўшувчининг номи ____ сўм, яъни ___%,
2. Ҳисса қўшувчининг номи ____ сўм, яъни ___%.
3.3. Пул, қимматли қоғозлар, бошқа ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар иштирокчиларнинг ширкат устав фондига (устав капиталига) қўшадиган ҳамда ширкатга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари бўлиши мумкин.
3.4. Ширкатнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссасининг пул ҳисобидаги баҳоси ширкатнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.
3.5. Ширкатга тегишли мол-мулк унга устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида фойдаланишга берилган муддат ўтгунига қадар мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, ширкатнинг мол-мулкни берган иштирокчиси ширкатнинг талабига биноан унга шундай мол-мулкдан шунга ўхшаш шароитларда қолган муддат мобайнида фойдаланганлик учун тўланадиган ҳаққа тенг пул товони тўлаши шарт. Пул товони ширкат томонидан уни бериш талабномаси тақдим этилганидан эътиборан, агар ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан товон тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, бир ой ичида бир йўла тўланиши керак. Бундай қарор ширкатнинг устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва бу ҳуқуқ муддатидан илгари тугатилган ширкат иштирокчисининг овозини ҳисобга олмаган ҳолда ширкат иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ширкатдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчи томонидан ширкатга устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида фойдаланишга берилган мол-мулк, агар мазкур шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, у қанча муддатга берилган бўлса, шунча муддат давомида ширкатнинг фойдаланишида қолаверади.
IV. ШИРКАТ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ
4.1. Ширкат устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади.
4.2. Ширкат устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши ширкат мол-мулки ҳисобига ва (ёки) ширкат иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига, ширкатга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига ёки Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарорига кўра амалга оширилади.
4.3. Ширкат устав фондини (устав капиталини) ширкатнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор шундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун ширкатнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
4.4. Ширкат устав фонди (устав капитали) ширкатнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма ширкат соф активларининг қиймати билан устав фонди (устав капитали) суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.
4.5. Ширкат барча иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан амалга оширилади, қарорда қўшимча ҳиссаларнинг умумий қиймати, ширкат ҳар бир иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори, иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни қўшиш муддати белгиланиши керак.
4.6. Ушбу шартноманинг 4.5-бандида назарда тутилган ҳолларда, агар ҳиссалар қўшишнинг ширкат иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча иштирокчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, умумий йиғилиш:
қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини ширкат иштирокчиларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини тегишлича ўзгартирган ҳолда амалда қўшилган ҳиссаси миқдорига қадар улар амалда қўшган қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда камайтириш тўғрисида;
қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини ширкат иштирокчиларининг ширкат устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги олдинги йиғилиши қарори билан белгиланган улушини сақлаб қолиш имкониятини берадиган миқдоргача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бу ҳолда ширкат ўн кунлик муддат ичида олдинги йиғилиш қарори билан белгиланган устав фондидаги (устав капиталидаги) ширкат иштирокчиларининг улушлари ошиб кетишига олиб келган ўша қўшган пул ҳиссаларини ширкат иштирокчиларига қайтариши шарт.
4.7. Ширкат ўз устав фондини (устав капиталини) камайтиришга ҳақли. Ширкат устав фондини (устав капиталини) камайтириш ширкат иштирокчиларининг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларининг номинал қийматини камайтириш ва (ёки) ширкатга тегишли улушларнинг ҳақини тўлаш орқали амалга оширилиши мумкин.
4.8. Ширкат иштирокчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш ширкат барча иштирокчилари улушларининг миқдорлари сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилмоғи лозим.
4.9. Ширкат ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ширкатнинг устав фонди (устав капитали) камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида ширкатнинг ўзига маълум бўлган барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт. Бунда ширкат кредиторлари ўзларига хабарнома йўлланган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ёки қабул қилинган қарор тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ширкат тегишли мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашни ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.
V. ТЎЛИҚ ШЕРИКЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
5.1. Ширкат иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
ширкатнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, Қонуннинг 29-моддаси, иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
ширкатнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш, ушбу шартномада белгиланган тартибда бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
фойдани тақсимлашда иштирок этиш;
ширкат тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш.
5.2. Ширкатнинг иштирокчилари қонун ҳужжатларида ва ширкатнинг ушбу шартномада назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
VI. ТЎЛИҚ ШЕРИКЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. Ширкатнинг иштирокчилари:
Қонун ва ушбу шартномада назарда тутилган тартибда, миқдорларда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;
ширкатнинг фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
ширкатнинг иштирокчилари зиммасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
ширкат иштирокчиси Қонунда ва ушбу шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармагани оқибатида ширкатга ёки унинг иштирокчиларига зарар етказган тақдирда бошқа иштирокчилар зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
VII. ҲИССА ҚЎШУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
7.1. Ширкат ҳисса қўшувчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
шартномада назарда тутилган тартибда ширкатнинг фойдасидан устав фондига (устав капиталига) қўшган ҳиссасига мутаносиб қисмини олиш;
ширкатнинг йиллик ҳисоботлари ва баланслари билан танишиш;
молия йили тугаганидан кейин ширкатдан чиқиш ва ушбу шартномада назарда тутилган тартибда ўз ҳиссасини олиш;
устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини бошқа ҳисса қўшувчига ёки учинчи шахсга бериш. Ҳисса қўшувчилар улушни (унинг бир қисмини) учинчи шахсга таклиф қилинган баҳода сотиб олишда учинчи шахслар олдида имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар. Ҳисса қўшувчи томонидан бутун улушининг ўзга шахсга ўтказилиши унинг ширкатдаги иштирокини тугатади.
7.2. Ширкатнинг ҳисса қўшувчиси ширкатнинг устав фондига (устав капиталига) ҳиссани ушбу шартномада белгиланган муддатда қўшиши шарт.
Ҳиссанинг қўшилганлиги ҳисса қўшувчига ширкат томонидан бериладиган иштирок этиш тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
VIII. ИШТИРОКЧИНИНГ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШИНИНГ ЎЗГА ШАХСГА БЕРИЛИШИ
8.1. Ширкат иштирокчиси қолган иштирокчиларнинг розилиги билан устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини ширкатнинг бошқа иштирокчисига ёхуд учинчи шахсга беришга ҳақли.
8.2. Улуш (улушнинг бир қисми) бошқа шахсга берилганда улушни (улушнинг бир қисмини) берган иштирокчининг ҳуқуқи тўлалигича ёки ҳуқуқнинг тегишли қисми унга ўтади. Улуш (улушнинг бир қисми) берилган шахс ширкатнинг мажбуриятлари бўйича Қонуннинг 21-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
IX. УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШНИНГ ШИРКАТ ТОМОНИДАН ОЛИНИШИ
9.1. Ширкат ўзининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олишга ҳақли эмас, Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
9.2. Ширкатнинг шартномасида ширкат иштирокчисининг улушидан (улушининг бир қисмидан) учинчи шахслар фойдасига воз кечиш тақиқланган, ширкатнинг бошқа иштирокчилари уни олишдан воз кечган тақдирда, шунингдек улушдан (улушнинг бир қисмидан) ширкатнинг иштирокчиси ёки учинчи шахс фойдасига воз кечишга розилик берилмаган тақдирда, агар бундай розилик олиш зарурлиги таъсис шартномасида назарда тутилган бўлса, ширкат иштирокчисининг талабига биноан унга қарашли улушни (улушнинг бир қисмини) ширкат олишга мажбурдир. Бунда ширкат ширкатнинг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) ширкат иштирокчисининг шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги ҳисобот даври учун ширкатнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлашга ёки ширкат иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни беришга мажбурдир.
9.3. Улуш (улушнинг бир қисми) ширкат иштирокчиси уни ширкат олсин деб талаб қўйган пайтдан эътиборан ширкатга ўтади.
9.4. Ширкат улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлашга ёки, агар ширкатнинг шартномасида камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, худди шундай қийматдаги мол-мулкни улуш (улушнинг бир қисми) ширкатга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида беришга мажбурдир.
9.5. Улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қиймати ширкат соф активларининг қиймати билан ширкат устав фондининг (устав капиталининг) миқдор ўртасидаги фарқ ҳисобига тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, ширкат ўз устав (устав капиталини) етишмаётган суммага камайтириши шарт.
9.6. Ширкатга қарашли улушлар ширкат иштирокчиларининг умумий йиғилишидаги овоз бериш натижаларини аниқлашда, шунингдек ширкат тугатилган тақдирда унинг фойдаси ва мол-мулки тақсимланаётганда ҳисобга олинмайди.
9.7. Ширкатга қарашли улуш ширкатга ўтган кундан эътиборан бир йил ичида ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан ширкатнинг барча иштирокчилари ўртасида уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланиши ёхуд ширкатнинг барча ёки айрим иштирокчиларига ва (ёки), агар бу ширкатнинг шартномасида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахсларга сотилиши ва ҳақи тўлиқ тўланиши лозим. Улушнинг тақсимланмаган ёки сотилмаган қисмининг ҳақи ширкатнинг устав фонди (устав капитали) тегишлича камайтирилган ҳолда тўланиши керак. Улушни ширкат иштирокчилари улушлари миқдорлари ўзгарадиган тарзда жамият иштирокчиларига сотиш, улушни учинчи шахсларга сотиш, шунингдек улушни сотиш билан боғлиқ ўзгаришларни ширкатнинг шартномасига киритиш ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг ширкатнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади.
X. УНДИРУВНИ ИШТИРОКЧИНИНГ ШИРКАТ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШИГА ҚАРАТИШ
10.1. Иштирокчининг ўз қарзлари бўйича ундирувни унинг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига қаратишга иштирокчининг бошқа мол-мулки қарзларини қоплаш учун етишмаган тақдирда фақат суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. Бундай иштирокчининг кредиторлари ширкат мол-мулкининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қарздорнинг улушига тўғри келадиган қисмини, ундирувни ана шу мол-мулкка қаратиш мақсадида, ажратишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Ширкат мол-мулкнинг ажратилиши лозим бўлган қисми ёки унинг қиймати кредиторлар томонидан ажратиш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган пайтдаги ҳолатга кўра тузилган баланс бўйича аниқланади.
10.2. Ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) иштирокчининг улушига тўғри келадиган мол-мулкка ундирувни қаратиш унинг ширкатдаги иштирокини тугатади ва Қонуннинг 21-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқаради.
XI. ШИРКАТ БОШҚАРУВИ
11.1 Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ширкатнинг олий бошқарув органи ҳисобланади. Ширкат фаолиятини бошқариш тўлиқ шериклар томонидан амалга оширилади.
11.2. Ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:
ширкат фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;
ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш;
шартномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
ширкат фойдасини (зарарларини) унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ширкат устав фондини (устав капиталини ) кўпайтириш ва камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
ширкатнинг шартномасида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Ширкат фаолиятини бошқариш унинг барча иштирокчиларининг умумий келишувига биноан амалга оширилади. Умумий йиғилиш қарори ширкат иштирокчиларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
11.3. Ҳисса қўшувчилар ширкатни бошқаришда ва унинг ишларини юритишда иштирок этишга ишончномасиз бошқа ҳар қандай тарзда унинг номидан иш кўришга ҳақли эмаслар. Ҳисса қўшувчилар ширкатни бошқариш ва унинг ишларини юритиш бўйича тўлиқ шерикларнинг хатти-ҳаракатлари хусусида баҳслашишга ҳақли эмаслар.
XII. ШИРКАТНИНГ ФОЙДАСИ ВА ЗАРАРЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ
12.1. Ширкат фойдаси ва зарарлари унинг иштирокчилари ўртасида, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. Ширкатнинг бирор-бир иштирокчисини фойда ёки зарарларни тақсимлашда иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас.
Агар ширкат томонидан кўрилган зарарлар оқибатида ширкат соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) миқдоридан камайиб кетса, соф активлар қиймати устав фонди (устав капитали) миқдоридан ошмагунга қадар ширкат томонидан олинган фойда иштирокчилар ўртасида тақсимланмайди.
XIII. ШИРКАТ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ УНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИГИ
13.1. Ширкат иштирокчилари ширкатнинг мажбуриятлари юзасидан ўз мол-мулклари билан солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар.
13.2. Ширкат таъсис этилганидан кейин улушнинг ўтказилиши ёки ҳуқуқий ворислик тартибида унга аъзо бўлиб кирган ширкат иштирокчиси у ширкатга аъзо бўлиб киргунга қадар юзага келган мажбуриятлар юзасидан бошқа иштирокчилар билан тенг равишда жавобгар бўлади.
13.3. Ширкат таъсис этилганидан кейин янги иштирокчини қабул қилиш тартибида ширкатга аъзо бўлиб кирган ширкат иштирокчиси у ширкатга аъзо бўлиб киргандан кейин юзага келган мажбуриятлар бўйичагина жавобгар бўлади.
13.4. Ширкатдан чиқиб кетган иштирокчи ширкатнинг у чиқиб кетган пайтга қадар юзага келган мажбуриятлари юзасидан, у ширкатдан чиқиб кетган йил учун ширкатнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқланган кундан эътиборан икки йил мобайнида, қолган иштирокчилар билан тенг равишда жавобгар бўлади.
13.5. Ширкат иштирокчиларининг ушбу моддада назарда тутилган жавобгарликни чеклаш ёки бартараф этиш тўғрисидаги келишуви ҳақиқий эмас.
XIV. ШИРКАТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
14.1. Ширкатни қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
14.2. Барча ҳисса қўшувчилар ширкатдан чиққан тақдирда тўлиқ шериклар ширкатни тугатиш ўрнига уни тўлиқ ширкатга айлантиришга ҳақлидирлар.
Коммандит ширкат тугатилган тақдирда, шу жумладан у банкрот бўлган тақдирда, ҳисса қўшувчилар ширкатнинг кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин қоладиган мол-мулкидан ҳиссалар олишда тўлиқ шериклар олдида имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар. Ширкатнинг шундан кейин қолган мол-мулки тўлиқ шериклар ўртасида, агар шартномада ёки тўлиқ шериклар ва ҳисса қўшувчиларнинг келишувида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, уларнинг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Агар ширкатнинг таъсис шартномасида ёки қолган иштирокчиларнинг келишувида ширкат ўз фаолиятини давом эттириши назарда тутилган бўлмаса, ширкат ушбу Қонун 22-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда ҳам тугатилади.
XV. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
15.1. Низо ва келишмовчиликлар иштирокчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари, ушбу шартномага асосан ҳал қилинади.
15.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар суд орқали ҳал қилинади.
XVI. ЯКУНИЙ ҚОИДА
16.1. Мазкур шартнома ширкат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
КОММАНДИТ ШИРКАТНИНГ ТЎЛИҚ ШЕРИКЛАРИ:
1. ___________________________________
2. ___________________________________
3. ___________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
11-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___йил «___» ________да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» davlat unitar

кorxonasi муассисининг ___йил

«___» ________даги ___-сон

қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

DAVLAT UNITAR КORXONASIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. «_______________________» davlat unitar кorxonasi (кейинги ўринларда «корхона» деб юритилади) тижорат ташкилоти ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
1.2. Корхона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, эмблемага, штампларга ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга.
1.3. Корхонанинг расмий тўлиқ ва қисқартирилган номи:
давлат тилида: «_________________________________________» davlat unitar korxonasi, қисқача номи «_______________________» DUK,
рус тилида: государственное унитарное предприятие «______________________», қисқача номи ГУП «___________».
1.4. Корхона жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, ___________________________.
1.5. Корхонанинг муассиси:______________________________ (кейинги ўринларда «муассис» деб юритилади).
1.6. Корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
1.7. Корхона муассиснинг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган тижорат ташкилотларида, шунингдек нотижорат ташкилотларда қатнашчи (аъзо) бўлиши мумкин.
1.8. Корхона бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
II. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАҚСАДЛАРИ
2.1. Фойда олиш, муассиснинг топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек ушбу уставда кўрсатилган бошқа ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш корхона фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
2.2. Қуйидагилар корхона фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
_____________________________________________________
_____________________________________________________
_____________________________________________________
2.3. Корхона ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун, қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
_____________________________________________________
_____________________________________________________
_____________________________________________________
2.4. Корхона фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириши мумкин.
III. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ
3.1. Корхона ўз фаолиятида қонун талабларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
3.2. Корхона муассисга ҳисобот беради.
3.3. Муассис қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
корхона фаолиятининг мақсадлари, предмети ва турларини белгилаш;
корхона уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда корхона ижро этувчи органи билан тузилган меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;
корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
корхонанинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд бошқа мақсадда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва уни тасарруф этиш;
корхонага берилган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
корхона мол-мулки билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиш.
3.4. Муассис қуйидагиларга мажбур:
корхона директорини тайинлаш, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у билан меҳнат шартномаси тузиш;
корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида корхонанинг устав фондини унга давлат мулкини тезкорлик билан бошқариш учун бериш йўли билан шакллантириш;
корхонанинг ижро этувчи органига мулкни тасарруф этиш учун рухсатномалар бериш тўғрисидаги қарорни тегишли равишда келишиш;
корхонага берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини, шунингдек унинг бегоналаштирилишини назорат қилиш.
IV. КОРХОНА УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ
4.1. Корхонанинг устав фонди ўзида молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун унга муассис томонидан берилган мол-мулк ва бошқа активлар жамини ифодалайди.
4.2. Корхона устав фондининг миқдори ______ сўмни ташкил этади.
4.3. Корхонанинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, муассиснинг қарори бўйича амалга оширилади.
V. КОРХОНАНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ
5.1. Тезкор бошқариш ҳуқуқи билан муассис томонидан корхонага бириктирилган мулк, асосий фондлар ва айланма маблағлар корхонанинг мол-мулкини ташкил этади.
5.2. Корхонанинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмасдир ва улушлар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
5.3. Муассис корхонага берилган давлат мулкининг ўз вазифасига кўра фойдаланилиши ва сақланиши, шунингдек ўзгага берилиши устидан назорат қилади.
5.4. Корхона мулкини тасарруф этиш қуйидаги ҳолларда директор томонидан муассис билан келишган ҳолда амалга оширилади:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга топшириш;
мулкни хўжалик жамияти устав фондига улуш сифатида қўшиш;
хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;
хўжалик жамиятларидаги Корхонага тегишли акциялар (улушлар)ни сотиш;
мулкни корхона фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотиш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(5.4-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 16 июндаги 136-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2848-2, 16.06.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 520-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақсимланади.
(5.4-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 16 июндаги 136-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2848-2, 16.06.2017 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 520-модда)
VI. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ
6.1. Барча солиқлар хамда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қоладиган соф фойда корхона тасарруфида қолади ва муассиснинг қарори бўйича фойдаланилади.
6.2. Корхонанинг хўжалик фаолияти натижасида келиб чиққан зарарларни қоплаш ушбу мақсадларда ташкил этилган захира жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
VII. ЗАХИРА ЖАМҒАРМАСИ ВА БОШҚА ЖАМҒАРМАЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
7.1. Корхона ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира жамғармасини, шунингдек миқдори ва шакллантириш тартиби муассис томонидан тасдиқланадиган бошқа жамғармаларни ташкил этиши мумкин.
Асосий воситаларни қайта баҳолаш суммаси ва бепул олинган мол-мулк қиймати ҳам захира жамғармасини тўлдиришга йўналтирилади.
7.2. Корхона устав фондининг 15% миқдорида захира фонди шакллантиради.
VIII. КОРХОНА ДИРЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
8.1. Корхонанинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш директор томонидан амалга оширилади.
8.2. Корхона директори:
яккабошчилик қиладиган ижро этувчи органи раҳбари ҳисобланади;
корхона номидан ишончномасиз иш кўради, мамлакатимиз ва хорижнинг барча корхоналари, фирмалари ва ташкилотларида унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади, уларни ўзгартиради ва тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;
корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
корхонанинг ички тартиб-қоидаси ва хўжалик фаолиятини тартибга соладиган ҳужжатларни тасдиқлайди;
корхонанинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
8.3. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва мажбуриятларни бажаришда корхона манфаатларини кўзлаб иш кўради.
8.4. Директор бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўлов ўз вақтида тўланиши, иш ҳақи тўланиши, меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар ва уларга тенглаштирилган тўловлар қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағлари ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан корхонага етказилган зарар, шу жумладан, корхонага берилган давлат мулки йўқотилган ҳолат учун ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
IX. ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
9.1. Корхона ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг давлат томонидан сақлаш учун белгиланган тартибда берилиши учун жавоб беради.
9.2. Хўжалик юритувчи субъект сифатида корхона фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
X. КОРХОНАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
10.1. Корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда муассис корхонанинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавоб беради.
10.2. Корхона муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
XI. КОРХОНА ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
11.1. Корхона муассис билан келишган ҳолда, қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда, ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
11.2. Корхонанинг филиаллари ва ваколатхоналари корхона томонидан тасдиқланган низом асосида корхона номидан иш кўради.
11.3. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган ваколатхоналар ва филиаллар корхона томонидан тасдиқланган низом асосида ва ўзлари жойлашган мамлакатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўрадилар.
XII. КОРХОНАНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
12.1. Корхона қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муассиснинг қарори бўйича ёки суднинг қарори бўйича тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
12.2. Корхонанинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан корхона фаолияти тўхтатилишига олиб келади, қайта ташкил этишда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Корхона муассиси: _________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
12-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан _______йил ________да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» oilaviy
korxonasi иштирокчиларининг ______йил

«_________»___даги ___-сон умумий

йиғилиши баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

OILAVIY KORXONASIНИНГ

ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Бундан буён «____________» oilaviy korxonasi бошлиғи деб аталувчи _________________________ (Ф.И.О.) ҳамда иштирокчилар деб аталувчи __________________________ (Ф.И.О.) ва __________________ (Ф.И.О.) билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида «____________» oilaviy korxonasiни (кейинги ўринларда «корхона» деб юритилади) ташкил этдилар.
1.2. Корхона бошлиғи ва иштирокчилари қуйидагилар:
— ________________ (Ф.И.О.), паспорт серияси ________, _________ томонидан ___________ куни берилган, ______________________________ манзилда яшайди; — ________________ (Ф.И.О.), паспорт серияси ________, _________ томонидан ___________ куни берилган, ______________________________ манзилда яшайди; — ________________ (Ф.И.О.), паспорт серияси ________, _________ томонидан ___________ куни берилган, ______________________________ манзилда яшайди.
1.3. Корхонанинг юридик номи:
тўлиқ номи: «____________» oilaviy korxonasi.
қисқа номи: «____________» ok.
1.4. Корхонанинг манзили: ____________________________________________________________________________
1.5. Корхона чекланмаган муддатга ташкил этилган.
II. УСТАВ ФОНДИ
2.1. Корхонани тузиш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун _____________ сўм миқдорида устав фонди ташкил этилади.
2.2. Иштирокчиларнинг Устав фондидаги улушлари қуйидагича тақсимланган:
- ________________ нинг улуши — _____________ сўм, яъни ______ %;
- ________________ нинг улуши — _____________ сўм, яъни ______ %;
- ________________ нинг улуши — _____________ сўм, яъни ______ %.
III. УСТАВ ФОНДИГА УЛУШ КИРИТИШ ТАРТИБИ, МИҚДОРИ ВА УСУЛЛАРИ
3.1. Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бошқа мол-мулк, шу жумладан пул билан баҳоланадиган мулкий ҳуқуқлар ёки ўзга шахсга ўтказиладиган бошқа ҳуқуқлар кўринишда киритилиши мумкин.
Корхонанинг устав фонди корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тақдим этиладиган санадаги қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
3.2. Корхонанинг устав фондига иштирокчилар томонидан ўзлари киритадиган мол-мулкни мустақил равишда белгилайди. Устав фондининг миқдори ўзгартирилиши тўғрисидаги қарор корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Иштирокчиларнинг корхона таркибидан чиқишида корхона мол-мулки қийматининг бир қисми устав фондига ўзи киритган мол-мулк миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилиши ёки шундай қийматдаги мол-мулк натура ҳолда ўзига ажратиб берилиши мумкин. Корхона таъсис шартномасига тегишли ўзгартириш киритишни рўйхатга олиш вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган устав фондининг минимал миқдоридан кам бўлса, корхона устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.
3.3. Корхона молия-хўжалик фаолияти давомида олинган соф фойда иштирокчилар ўртасида уларнинг устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
3.4. Корхона тугатилган тақдирда мол-мулкни тақсимлаш тартиби иштирокчилар ўртасида келишилган ҳолда, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
3.5. Корхона иштирокчиларининг оилавий корхона фойдаланишига берилаётган мол-мулки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва ўзларига тегишли бўлган мол-мулкдан таркиб топади.
IV. КОРХОНАНИНГ АСОСИЙ ВА ҚЎШИМЧА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ, МОЛ-МУЛКИГА ДОИР ЙИРИК БИТИМЛАРИ
4.1. Корхонанинг асосий фаолият тури _____________________________________________________________.
Корхонанинг қўшимча фаолият турлари _____________________________________________________________.
Корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
4.2. Корхонанинг мол-мулкига доир йирик битимнинг миқдори _______________ сўмни ташкил этади.
Корхона битимлар тузишда эркиндир.
4.3. Корхона фаолиятини амалга оширишда, шу жумладан унинг томонидан технологияларни, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ассортиментини танлашда, маҳсулот нархини ҳамда уни реализация қилиш йўналишларини белгилашда давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
V. ИШТИРОКЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак. Корхона иштирокчиларининг ва унинг ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас.
5.2. Корхона бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
корхона номидан ишончномасиз иш кўриш ва юридик ҳамда жисмоний шахслар билан корхона фаолиятига боғлиқ бўлган шартномалар тузиш;
меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш ва штатларни тасдиқлаш;
ишончномалар бериш.
5.3. Корхона бошлиғи:
корхонани шахсан бошқариши ва унинг кундалик фаолиятини ташкил этиши;
корхонанинг мол-мулки билан боғлиқ йирик битимлар тузишда иштирокчиларнинг розилигини олиши;
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилишини таъминлаши;
бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлаши шарт.
5.4. Корхона иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
корхонани бошқаришда, қарорлар қабул қилишда, молия-хўжалик фаолиятини назорат қилишда иштирок этиш;
корхонанинг фойдасидан ўз улушини олиш;
корхона таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш.
5.5. Корхона иштирокчилари корхонанинг фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.
VI. КОРХОНА ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ
6.1. Корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши корхонанинг юқори бошқарув органидир.
6.2. Корхона иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:
корхонанинг таъсис шартномасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
корхона бошлиғини сайлаш;
корхона фаолиятининг турларини белгилаш;
корхонанинг устав фондини белгилаш ва унинг миқдорига ўзгартишлар киритиш;
корхона бошлиғининг корхона молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш;
таъсис шартномасига мувофиқ корхонанинг фойдасини тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
корхонанинг мол-мулкига доир йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
6.3. Корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинадиган қарорлар бир овоздан қабул қилиниши лозим.
VII. КОРХОНАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
7.1. Корхонани қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг иштирокчилари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Корхонани тугатиш унинг иштирокчиларининг ёки суднинг қарорига кўра, шунингдек агар унда корхонанинг ягона иштирокчиси қолган бўлса, амалга оширилади.
Корхона тугатилаётганда бўшатилаётган иштирокчилар ва ёлланма ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши кафолатланади.
7.2. Корхона унинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилганидан кейин тугатилган ҳисобланади.
7.3. Корхонани тугатиш иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ёки суднинг қарорига асосан амалга оширилади.
VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
8.1. Таъсис шартнома иштирокчилар томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради.
8.2. Таъсис шартномада ўз ифодасини топмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича тартибга солинади.
8.3. Корхона бошлиғи ўзгарган, иштирокчи оилавий корхона таркибига ихтиёрий равишда кирган (ундан чиқиб кетган), эр ва хотин ўртасидаги никоҳ бекор қилинган ёки оилавий корхона иштирокчиси вафот этган ва бу ҳоллар оилавий корхона балансига берилган оилавий корхона иштирокчиларининг мол-мулки рўйхатида ўзгаришларга сабаб бўлган тақдирда, таъсис шартномага тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

ИШТИРОКЧИЛАР:

___________________________

(Ф.И.О.)

___________

(имзо)

___________________________

(Ф.И.О.)

___________

(имзо)

___________________________

(Ф.И.О.)

___________

(имзо)

___________________________

(Ф.И.О.)

___________

(имзо)

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
13-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___йил «___» ________да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» to’liq shirkati
иштирокчиларининг ___йил

«___» _________даги ___-сон умумий

йиғилиши баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

TO’LIQ SНIRKATIНИНГ

ТАЪСИС ШАРТНОМАСИ
Бундан буён биргаликда «иштирокчилар», деб номланувчи қуйидагилар:
«_____________» (юридик шахс) почта ва электрон манзили, рўйхатдан ўтказган орган номи, реестр рақами ва санаси;
«______________» (жисмоний шахс) яшаш манзили ва фуқаронинг паспорти маълумотлари (фуқаронинг туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, паспортнинг қайси орган томонидан ва қачон берилганлиги) ушбу таъсис шартномасини (бундан буён матнда «шартнома» деб юритилади) қуйидагилар тўғрисида имзоладилар:
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Ушбу тўлиқ ширкат (бундан буён матнда «ширкат» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган.
1.2. Ширкатнинг тўлиқ фирма номи:
Давлат тилида — «___________» to’liq shirkati, қисқача номланиши — «____________» TSh;
Рус тилида — полное товарищества «__________», краткое наименование — ПТ «_________».
1.3. Ширкатнинг почта ва электрон манзили: Ўзбекистон Республикаси, __________________________________, _____@______.
1.4. Ширкат чекланмаган муддатга ташкил этилади.
1.5. Ширкат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ваколатхоналар ва филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар тузишга ҳақли.
Ширкат ваколатхоналари ва филиалларига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга билдириш тариқасида тақдим этилади. Ушбу шартномадаги мазкур ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган бундай ўзгартишлардан хабардор қилинган пайтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради.
II. ШИРКАТНИНГ ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
2.1. Ширкат қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:
—_______________________________________________;
—_______________________________________________;
—_______________________________________________;
Ширкатни ташкил этишдан асосий мақсад _____________________.
2.2. Ширкат қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай турдаги фаолиятни амалга ошириши мумкин.
2.3. Рўйхати қонунларда белгиланадиган фаолиятнинг айрим турлари билан ширкат фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин.
2.4. Ширкат ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади ҳамда ўз номидан ҳуқуқларни олиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
2.5. Ширкат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши, ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этиши мумкин.
2.6. Ширкат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс сифатида тузилган деб ҳисобланади.
2.7. Ширкат тўлиқ номи давлат тилида ифодаланган ва хўжалик ширкатнинг жойлашган манзили кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлади. Ширкатнинг муҳрида унинг фирма номи ширкатнинг ихтиёрига кўра бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин.
2.8. Ширкат ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли.
III. ШИРКАТНИНГ УСТАВ ФОНДИ
3.1. Ширкатнинг устав фонди (устав капитали) унинг иштирокчилари улушларининг номинал қийматидан таркиб топади.
3.2. Ширкат устав фондининг миқдори ________ сўмни ташкил этади.
Иштирокчиларнинг устав фондидаги улушлари миқдори қуйидагича:
1. Иштирокчи номи ____ сўм, яъни ___%,
2. Иштирокчи номи ____ сўм, яъни ___%,
3. Иштирокчи номи ____ сўм, яъни ___%.
3.3. Пул, қимматли қоғозлар, бошқа ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар иштирокчиларнинг ширкат устав фондига (устав капиталига) қўшадиган ҳамда ширкатга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг улушлари бўлиши мумкин.
3.4. Ширкатнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз улушининг пул ҳисобидаги баҳоси ширкатнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.
3.5. Ширкатга тегишли мол-мулк унга устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида фойдаланишга берилган муддат ўтгунига қадар мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган тақдирда, ширкатнинг мол-мулкни берган иштирокчиси ширкатнинг талабига биноан унга шундай мол-мулкдан шунга ўхшаш шароитларда қолган муддат мобайнида фойдаланганлик учун тўланадиган ҳаққа тенг пул товони тўлаши шарт. Пул товони ширкат томонидан уни бериш талабномаси тақдим этилганидан эътиборан, агар ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан товон тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, бир ой ичида бир йўла тўланиши керак. Бундай қарор ширкатнинг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва бу ҳуқуқ муддатидан илгари тугатилган ширкат иштирокчисининг овозини ҳисобга олмаган ҳолда ширкат иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Ширкатдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчи томонидан ширкатга устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида фойдаланишга берилган мол-мулк, у қанча муддатга берилган бўлса, шунча муддат давомида ширкатнинг фойдаланишида қолаверади.
IV. ШИРКАТ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ
4.1 Ширкат устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл қўйилади.
4.2 Ширкат устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши ширкат мол-мулки ҳисобига ва (ёки) ширкат иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига ва (ёки) агар бу ширкатнинг таъсис шартномасида тақиқланган бўлмаса, ширкатга қабул қилинадиган учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига ушбу шартномада ёки Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Устав фондининг (устав капиталининг) кўпайтирилиши ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг бир овоздан қабул қилинган қарорига кўра амалга оширилади.
4.3 Ширкат устав фондини (устав капиталини) ширкатнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор шундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун ширкатнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкин.
4.4 Ширкат устав фонди (устав капитали) ширкатнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма ширкат соф активларининг қиймати билан устав фонди (устав капитали) суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.
4.5. Ширкатнинг барча иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар қўшиш ҳисобига ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан амалга оширилади, қарорда қўшимча ҳиссаларнинг умумий қиймати, ширкат ҳар бир иштирокчисининг қўшимча ҳиссаси қийматининг миқдори, иштирокчилар томонидан қўшимча ҳиссаларни қўшиш муддати белгиланиши керак.
4.6. Ушбу шартноманинг 4.5-бандида назарда тутилган ҳолларда, агар ҳиссалар қўшишнинг ширкат иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддати ўтганидан кейин, белгиланган қўшимча ҳисса бир ёки бир неча иштирокчи томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган бўлмаса, умумий йиғилиш:
қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини ширкат иштирокчиларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушини тегишлича ўзгартирган ҳолда амалда қўшилган ҳиссаси миқдорига қадар улар амалда қўшган қўшимча ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда камайтириш тўғрисида;
қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлабки белгиланган миқдорини ширкат иштирокчиларининг ширкат устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги олдинги йиғилиши қарори билан белгиланган улушини сақлаб қолиш имкониятини берадиган миқдоргача камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бу ҳолда ширкат ўн кунлик муддат ичида олдинги йиғилиш қарори билан белгиланган устав фондидаги (устав капиталидаги) ширкат иштирокчиларининг улушлари ошиб кетишига олиб келган ўша қўшган пул ҳиссаларини ширкат иштирокчиларига қайтариши шарт.
4.7. Ширкат ўз устав фондини (устав капиталини) камайтиришга ҳақли. Ширкат устав фондини (устав капиталини) камайтириш ширкат иштирокчиларининг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларининг номинал қийматини камайтириш ва (ёки) ширкатга тегишли улушларнинг ҳақини тўлаш орқали амалга оширилиши мумкин.
4.8 Ширкат иштирокчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш йўли билан ширкатнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш ширкат барча иштирокчилари улушларининг миқдорлари сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
4.9 Ширкат ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ширкатнинг устав фонди (устав капитали) камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида ширкатнинг ўзига маълум бўлган барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт. Бунда ширкат кредиторлари ўзларига хабарнома йўлланган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ёки қабул қилинган қарор тўғрисида хабар эълон қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ширкат тегишли мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ҳамда ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашни ёзма равишда талаб қилишга ҳақлидирлар.
V. ШИРКАТ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
5.1. Ширкат иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:
ширкатнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, Қонуннинг 29-моддаси, иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
ширкатнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш, таъсис шартномасида белгиланган тартибда бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
фойдани тақсимлашда иштирок этиш;
ширкат тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш.
5.2. Ширкатнинг иштирокчилари қонун ҳужжатларида ва ширкатнинг таъсис шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
VI. ШИРКАТ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. Ширкатнинг иштирокчилари:
Қонун ва таъсис шартномасида назарда тутилган тартибда, миқдорларда, усулларда ва муддатларда улуш қўшишлари;
ширкатнинг фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.
Ширкатнинг иштирокчилари зиммасида қонун ҳужжатларида ва ширкатнинг таъсис шартномасида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ширкат иштирокчиси Қонунда ва таъсис шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажармагани оқибатида ширкатга ёки унинг иштирокчиларига зарар етказган тақдирда бошқа иштирокчилар зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
VII. ИШТИРОКЧИНИНГ ШИРКАТ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШИНИНГ ЎЗГА ШАХСГА БЕРИЛИШИ
7.1. Ширкат иштирокчиси қолган иштирокчиларнинг розилиги билан устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёки унинг бир қисмини ширкатнинг бошқа иштирокчисига ёхуд учинчи шахсга беришга ҳақли.
7.2. Улуш (улушнинг бир қисми) бошқа шахсга берилганда улушни (улушнинг бир қисмини) берилган шахс ширкатнинг мажбуриятлари бўйича Қонуннинг 21-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
VIII. УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШНИНГ ШИРКАТ ТОМОНИДАН ОЛИНИШИ
8.1. Ширкат ўзининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олишга ҳақли эмас, Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
8.2. Ширкатнинг таъсис шартномасида ширкат иштирокчисининг улушидан (улушининг бир қисмидан) учинчи шахслар фойдасига воз кечиш тақиқланган, ширкатнинг бошқа иштирокчилари уни олишдан воз кечган тақдирда, шунингдек улушдан (улушнинг бир қисмидан) ширкатнинг иштирокчиси ёки учинчи шахс фойдасига воз кечишга розилик берилмаган тақдирда, агар бундай розилик олиш зарурлиги таъсис шартномасида назарда тутилган бўлса, ширкат иштирокчисининг талабига биноан унга қарашли улушни (улушнинг бир қисмини) ширкат олишга мажбурдир. Бунда ширкат ширкатнинг иштирокчисига бу улушнинг (улуш бир қисмининг) ширкат иштирокчисининг шундай талаб билан мурожаат этган кундан олдинги ҳисобот даври учун ширкатнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлашга ёки ширкат иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни беришга мажбурдир.
8.3. Улуш (улушнинг бир қисми) ширкат иштирокчилари уни ширкат олсин деб талаб қўйган пайтдан эътиборан ширкатга ўтади.
8.4. Ширкат улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлашга ёки, агар ширкатнинг таъсис шартномасида камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, худди шундай қийматдаги мол-мулкни улуш (улушнинг бир қисми) ширкатга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида беришга мажбурдир.
8.5. Улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қиймати ширкат соф активларининг қиймати билан ширкат устав фондининг (устав капиталининг) миқдор ўртасидаги фарқ ҳисобига тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, ширкат ўз устав (устав капиталини) етишмаётган суммага камайтириши шарт.
8.6. Ширкатга қарашли улушлар ширкат иштирокчиларининг умумий йиғилишидаги овоз бериш натижаларини аниқлашда, шунингдек ширкат тугатилган тақдирда унинг фойдаси ва мол-мулки тақсимланаётганда ҳисобга олинмайди.
8.7. Ширкатга қарашли улуш ширкатга ўтган кундан эътиборан бир йил ичида ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан ширкатнинг барча иштирокчилари ўртасида уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланиши ёхуд ширкатнинг барча ёки айрим иштирокчиларига ва (ёки), агар бу ширкатнинг таъсис шартномасида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахсларга сотилиши ва ҳақи тўлиқ тўланиши лозим. Улушнинг тақсимланмаган ёки сотилмаган қисмининг ҳақи ширкатнинг устав фонди (устав капитали) тегишлича камайтирилган ҳолда тўланиши керак. Улушни ширкат иштирокчилари улушлари миқдорлари ўзгарадиган тарзда жамият иштирокчиларига сотиш, улушни учинчи шахсларга сотиш, шунингдек улушни сотиш билан боғлиқ ўзгаришларни ширкатнинг таъсис шартномасига киритиш ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг ширкатнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинган қарорига биноан амалга оширилади.
IX. УНДИРУВНИ ИШТИРОКЧИНИНГ ШИРКАТ УСТАВ ФОНДИДАГИ УЛУШИГА ҚАРАТИШ
9.1. Иштирокчининг ўз қарзлари бўйича ундирувни унинг ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига қаратишга иштирокчининг бошқа мол-мулки қарзларини қоплаш учун етишмаган тақдирда фақат суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. Бундай иштирокчининг кредиторлари ширкат мол-мулкининг устав фондидаги (устав капиталидаги) қарздорнинг улушига тўғри келадиган қисмини, ундирувни ана шу мол-мулкка қаратиш мақсадида, ажратишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Ширкат мол-мулкнинг ажратилиши лозим бўлган қисми ёки унинг қиймати кредиторлар томонидан ажратиш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган пайтдаги ҳолатга кўра тузилган баланс бўйича аниқланади.
9.2. Ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) иштирокчининг улушига тўғри келадиган мол-мулкка ундирувни қаратиш унинг ширкатдаги иштирокини тугатади ва Қонуннинг 21-моддаси тўртинчи қисмида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқаради.
X. ШИРКАТ БОШҚАРУВИ
10.1 Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ширкатнинг олий бошқарув органи ҳисобланади.
10.2. Ширкат иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатларига қуйидагилар киради:
ширкат фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;
ширкатни қайта ташкил этиш ва тугатиш;
таъсис шартномасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;
ширкат фойдасини (зарарларини) унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ширкат устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ва камайтириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
ширкатнинг таъсис шартномасида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Ширкат фаолиятини бошқариш унинг барча иштирокчиларининг умумий келишувига биноан амалга оширилади. Умумий йиғилиш қарори ширкат иштирокчиларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
10.3. Ширкатнинг ҳар бир иштирокчиси, у ширкатнинг ишларини юритишга ваколатли ёки ваколатли эмаслигидан қатъи назар, ишларни юритишга доир барча ҳужжатлар билан танишишга ҳақлидир. Бундай ҳуқуқдан воз кечиш ёки уни чеклаб қўйиш, шу жумладан ширкат иштирокчиларининг келишувига биноан чеклаб қўйиш ҳақиқий эмас.
XI. ШИРКАТНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИНИ ҚОПЛАШ
11.1. Ширкат фойдаси ва зарарлари унинг иштирокчилари ўртасида, агар таъсис шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, уларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. Ширкатнинг бирор-бир иштирокчисини фойда ёки зарарларни тақсимлашда иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас.
Агар ширкат томонидан кўрилган зарарлар оқибатида ширкат соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) миқдоридан камайиб кетса, соф активлар қиймати устав фонди (устав капитали) миқдоридан ошмагунга қадар ширкат томонидан олинган фойда иштирокчилар ўртасида тақсимланмайди.
XII. ШИРКАТ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ УНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ЮЗАСИДАН ЖАВОБГАРЛИГИ
12.1 Ширкат иштирокчилари ширкатнинг мажбуриятлари юзасидан ўз мол-мулклари билан солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар.
12.2 Ширкат таъсис этилганидан кейин улушнинг ўтказилиши ёки ҳуқуқий ворислик тартибида унга аъзо бўлиб кирган ширкат иштирокчиси у ширкатга аъзо бўлиб киргунга қадар юзага келган мажбуриятлар юзасидан бошқа иштирокчилар билан тенг равишда жавобгар бўлади.
12.3 Ширкат таъсис этилганидан кейин янги иштирокчини қабул қилиш тартибида ширкатга аъзо бўлиб кирган ширкат иштирокчиси у ширкатга аъзо бўлиб киргандан кейин юзага келган мажбуриятлар бўйичагина жавобгар бўлади.
12.4 Ширкатдан чиқиб кетган иштирокчи ширкатнинг у чиқиб кетган пайтга қадар юзага келган мажбуриятлари юзасидан, у ширкатдан чиқиб кетган йил учун ширкатнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқланган кундан эътиборан икки йил мобайнида, қолган иштирокчилар билан тенг равишда жавобгар бўлади.
12.5 Ширкат иштирокчиларининг ушбу моддада назарда тутилган жавобгарликни чеклаш ёки бартараф этиш тўғрисидаги келишуви ҳақиқий эмас.
XIII. ШИРКАТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ
13.1 Ширкатни қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
13.2 Ширкат қонунларда назарда тутилган асосларга кўра, шунингдек ширкатда ягона иштирокчи қолган тақдирда тугатилади. Бундай иштирокчи ширкатнинг ягона иштирокчисига айланган пайтдан эътиборан олти ой ичида янги иштирокчиларни қабул қилишга ва ширкатни сақлаб қолишга, ширкат томонидан амалга оширилаётган фаолиятни молиялаштириш тўғрисида ҳисса қўшувчилар билан шартнома тузишга ва коммандит ширкат тузишга, ширкатни қайта тузиш ёки тугатишга ҳақлидир.
XIV. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
14.1. Низо ва келишмовчиликлар иштирокчиларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу шартномага асосан ҳал қилинади.
14.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар суд орқали ҳал қилинади.
XV. ЯКУНИЙ ҚОИДА
15.1. Мазкур шартнома ширкат Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.
ШИРКАТ ИШТИРОКЧИЛАРИ:
1. _____________________________________
2. _____________________________________
3. _____________________________________
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сонли буйруғига
14-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___йил «___» ________да

________________-сон реестр

рақами билан

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

М.Ў.

«_____________________» unitar
кorxonasi муассисининг ___йил
«___» _______даги ___-сон

қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

М.Ў.

«______________________»

UNITAR KORXONASIНИНГ

УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. _______________ unitar korxonasi (кейинги ўринларда «корхона» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига биноан ташкил этилади. Унинг муассиси бўлиб _________________________ ҳисобланади.
Корхонанинг тўлиқ номи: «____________» unitar korxonasi;
Қисқартирилган номи: «__________» UK.
1.2. Корхона давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
1.3. Корхона юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган муҳри, штампи ва бошқа реквизитларга эга бўлади. Корхона ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби, ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида олиб боради.
1.4. Корхона ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
1.5. Корхона муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларда иштирок этиши мумкин.
1.6. Корхона ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича ундирилиши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.
1.7. Корхона ўз муассисининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Муассис корхонанинг мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
Корхона чекланмаган муддатда фаолият юритади.
1.8. Корхона жойлашган ери (почта манзили): ___________________________
II. ФАОЛИЯТ МАҚСАДИ ВА СОҲАСИ
2.1. Корхонани ташкил этишдан асосий мақсад: ______ фаолиятини амалга ошириш орқали фойда олиш ҳисобланади.
2.2. Корхона фаолиятининг соҳаси:
— ________________________________;
— _______________________________.
2.3. Корхона қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия олиниши кеpак бўлган баpча фаолият туpини лицензия олгандан сўнг амалга ошиpади.
III. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ
3.1. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— корхона фаолиятининг мақсади, соҳаси ва турларини белгилаш;
— корхонага етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида судга даъво тақдим этиш;
— корхонани қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;
— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ҳуқуқларни амалга ошириш.
3.2. Директор ижро этувчи орган раҳбари ҳисобланади.
3.3. Директор:
корхона номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади ҳамда уларни ўзгартиради ва бекор қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган қарор ва буйруқлар қабул қилади;
корхонанинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
иш фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлайди;
корхонага юкланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
IV. КОРХОНАНИНГ УСТАВ ФОНДИ МИҚДОРИ
4.1. Корхонанинг устав фонди пул маблағлари ва мол-мулклардан иборат бўлади.
4.2. Корхона устав фондининг миқдори __________ сўмни ташкил қилади.
4.3. Муассис корхона устав фондига пул маблағлари, мол-мулк ва тақсимланмаган фойдани киритиши мумкин.
4.4. Корхона муассисининг қарорига асосан устав фонди кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
4.5. Устав фондини кўпайтириш муассис томонидан қўшимча улуш киритиш ёки корхонанинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
V. КОРХОНАНИНГ МУЛКИНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ
5.1. Муассис томонидан корхонага хўжалик юритиш ҳуқуқи билан бириктирилган асосий фондлар ва айланма маблағлар корхона мулкини ташкил қилади.
5.2. Корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир. Корхона ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.
5.3. Муассис корхонага берилган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини назорат қилади.
5.4. Директор муассис билан келишган ҳолда корхона мулкини қуйидаги ҳолатларда тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акциялари (улушлари)ни сотиб олиш;
мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш.
VI. ДАРОМАДЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
6.1. Корхона даромади:
— хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
VII. ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
7.1. Корхона ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби муассис томонидан тасдиқланади.
VIII. ДАРОМАД (ФОЙДА)НИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРЛАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ
8.1. Корхонада қоладиган соф фойда барча солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Корхона тасарруфида қолади ва ундан муассис қарорига кўра фойдаланилади.
IX. ҲИСОБОТЛАР ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ
9.1. Корхона ҳисобот даври тугагач ваколатли органларга молия ҳисоботини ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг ўрнатилган тартибда сақланишини таъминлайди.
9.2. Директор ҳар чоракда фаолияти натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида муассисга ҳисобот беради.
X. КОРХОНАНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
10.1. Корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Муассис корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
10.2. Корхона муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
XI. КОРХОНАНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
11.1. Корхона муассис билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам унинг ташқарисида ҳам, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши мумкин.
11.2. Корхонанинг филиаллари ва ваколатхоналари корхона томонидан тасдиқланган низом асосида фаолият кўрсатади.
XII. КОРХОНАНИ ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ
12.1. Корхона муассиснинг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда эса суд қарорига биноан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
12.2. Корхонани тугатиш корхона фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади. Корхона қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.
Унитар корхона муассиси: _________________