Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 578-модда)
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган
1-модда. 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгилансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 20 декабрдаги 250 (6685)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 19 декабрь,
ЎРҚ-414-сон