Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 49-сон, 563-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1648-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 21 октябрдаги 25/6-сон қарори (рўйхат рақами 1648, 2006 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 523-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 ноябрь,
38/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/3-сон қарорига
ИЛОВА
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 9-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.».
2. 38 ва 39-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда активга Фоизларни ўстирмаслик тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1304, 2004 йил 24 январь) асосан ўстирмаслик мақоми берилади ва активнинг келгуси ҳисоби мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
39. Лизинг Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) талабларидан келиб чиққан ҳолда таснифланади.».
3. 50-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«50. Лизинг олувчи банк томонидан лизинг объекти бўйича амортизация ажратмалари Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 1434, 2004 йил 17 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:».