Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини оптималлаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 23 ноябрь,
ПФ-4858-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сонли қарори:
а) 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўрта Осиё Транс» АЖ, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, «Ўзэкспомарказ МКК» АЖ акцияларининг давлат пакетлари бўйича акциядорлик вазифалари юклатилсин.»
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 19 июлдаги ПҚ-1581-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзинтеримпекс» ДАТСК, «Ўзмарказимпэкс» ДАТСК, «Марказсаноатэкспорт» ДАТСК, «Ўзсаноатмашимпэкс» ДАК ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниялари» сўзлари «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ» ва «Ўзсаноатэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сонли қарори:
а) 7-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарларини экспорт қилиш бўйича «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ ташқи савдо ташкилотининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин»;
б) 8-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги «компанияси» сўзи «АЖ» қисқартма сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатдош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли қарори 4-бандидаги «компанияларига» сўзи «ташкилотларига» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши Дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли қарори:
а) 6-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзпроммашимпэкс» ДАК» сўзлари «Ўзсаноатэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 4-илованинг:
номида «Ўзпроммашимпэкс» ДАК» сўзлари «Ўзсаноатэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳдаги «Ўзпроммашимпэкс» ДАК» сўзлари «Ўзсаноатэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли қарори билан тасдиқланган импорт ўрнини босадиган рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этилишини назарда тутадиган, ишлаб чиқариш корхоналарни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар Рўйхатидаги «Ташкилотлар номи» графаси:
а) 351-позициясидаги «Ўзмарказимпэкс» сўзи «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 355-позициясидаги «Ўзмарказимпэкс» ДАТСК» сўзлари «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли қарори 3-банди бешинчи хатбошидаги «компаниялар» сўзи «ташкилотлар» сўзи билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сонли Фармонининг 2 ва 3-бандлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4494-сонли Фармони иловасининг 4-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 10 февралдаги ПҚ-1055-сонли қарорининг 1-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 20 майдаги ПҚ-1340-сонли қарори иловасининг 1-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарув органлари ҳайъати фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 21 майдаги ПҚ-1342-сонли қарори иловасининг 1-банди.