Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 6-моддаси)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 45-сон, 525-модда; 2017 й., 28-сон, 664-модда)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 ноябрь,
383-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 383-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 июлдаги 494-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 664-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 августдаги 675-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 107-позициясининг «Содир этилиши ва (ёки) амалга оширилиши учун рухсат берувчи тусдаги ҳужжат зарур бўлган хатти-ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият» устунидаги «алоҳида» сўзи чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бўйича геология-қидирув ишлари дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 14 августдаги 230-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 86-модда):
а) қарорнинг номидаги, 1-банд ва 2-банднинг биринчи хатбошидаги «геология-қидирув ишлари дастурларига» сўзлари «минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
илованинг номидаги ва 1-банддаги «геология-қидирув ишлари дастурларига» сўзлари «минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «геология-қидирув ишлари дастурларига (кейинги ўринларда «ГҚИ дастури» деб аталади)» сўзлари «минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг давлат дастурларига (кейинги ўринларда Дастур деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 — 6-бандлардаги, 9-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошидаги, III бўлимнинг номидаги, 10-банддаги, 11-банднинг биринчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 13-банднинг биринчи хатбошидаги, IV бўлимнинг номидаги, 15-банддаги, 16-банднинг биринчи хатбошидаги, 19-банддаги, V бўлимнинг номидаги, 20 — 22, 24, 28 ва 29-бандлардаги «ГҚИ» қисқартмаси чиқариб ташлансин;
14-бандда:
«ГҚИ дастури» ва ГҚИ дастурлар» сўзлари тегишли равишда «Дастур» ва «дастурлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«амалга оширилган ГҚИ» сўзлари «амалга оширилган геология-қидирув ишлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
23-банддаги «ГҚИга» сўзи «геология-қидирув ишларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловада:
белгилашдаги «геология-қидирув ишлари дастурларига» сўзлари «минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги, «Тадбирлар» устунининг III, IV, V ва VI бўлимларидаги «ГҚИ» қисқартмаси чиқариб ташлансин;
2-иловада:
белгилашдаги «геология-қидирув ишлари дастурларига» сўзлари «минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги, «Тадбирлар» устунининг I, II, III, IV, V, VI, VII ва VIII бўлимларидаги «ГҚИ» қисқартмаси чиқариб ташлансин;
3, 4 ва 5-иловаларнинг белгилашларидаги «геология-қидирув ишлари дастурларига» сўзлари «минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилишнинг давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин.