Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 августдаги ПФ-4747-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 4-банддаги «қимматбаҳо буюмлар» деган сўзлар «ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар (бундан буён матнда қимматбаҳо буюмлар деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирсин.
«б) дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори, гречиха); нон-булка маҳсулотлари (ўзи ишлаб чиқарган, хамирдан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, печеньелар, сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотлардан ташқари); ун, ёрмалар; уй ҳайвонлари, паррандалар; гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотлар, уй паррандасининг истеьмолбоп маҳсулотлари (товуқ панжаларидан ташқари); шакар; ўсимлик ёғлари; тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), тери-мўйна, шу жумладан қоракўл териси (ностандарт терилар ҳам) хом ашёси; рангли металл парчалари ва чиқиндилари; чуватиш имкони бўлган пилла, хом ипак (эшилмагани), ипак чиқиндилари (шу жумладан чуватиш имкони бўлмаган пилла, пилла ипи чиқиндилари ва юмшатилган чиқиндилари); полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатга асосан республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар.»;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази