LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 4-мх-сонли «Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2832-1, 29.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 16 сентябрдаги 35-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартибини белгилайди.
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
спорт турининг тармоғи (дисциплинаси) — фарқловчи белгиларга эга бўлган ҳамда битта ёки бир нечта спорт мусобақалари дастурлари турларини ўз ичига оладиган спорт турининг қисми.
2. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Спорт тури ёки спорт турининг тармоғини эътироф этиш учун у спорт турига мос белгига, аниқ мусобақа қоидаларига, машғулот ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларига, фойдаланиладиган спорт анжомлари ва ускуналарига эга бўлиши, спортчиларнинг қатнашиши, одамнинг жисмоний ва ақлий ривожланиш қобилияти ҳамда ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга, шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши лозим.
4. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари тақдимномалари асосида ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
5. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
в) спорт федерациясининг (уюшмасининг) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти раҳбарларининг рўйхати (Ф.И.О. ва лавозими кўрсатилган ҳолда);
г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида спорт тури ёки спорт турининг тармоғи ривожланаётганлиги тўғрисида спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан тасдиқланган маълумотнома.
6. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ушбу спорт тури ёки унинг тармоғи маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) камида тўрттасида ривожланган бўлиши керак, қишки, ўқ отиш ва гольф спорт турлари бундан мустасно.
7. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш тўғрисидаги тақдимнома ваколатли органнинг навбатдаги ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинади. Ҳайъат йиғилишида спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Қабул қилинган қарордан кўчирма ҳайъат йиғилишидан сўнг уч кун ичида спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотига юборилади.
8. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари мазкур Низомнинг 3 ва 6-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ёки мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, эътироф этилмайди. Спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти ҳайъат қарорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари спорт турларининг реестрига киритилади.
9. Спорт турларининг реестри (бундан буён матнда Реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шуғулланиладиган ва ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат.
Реестр Ўзбекистон Республикасида ривожланаётган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича ягона базани яратиш мақсадида тузилади.
10. Реестрга киритилган спорт турига ўнта белгидан иборат тартиб рақами (код) берилади. Ҳар бир сон қуйидагиларни аниқлайди:
б) тўртинчи ва бешинчи сонлар — спорт тури тармоқларининг базали тартиб рақами 01 дан 99 гача, спорт тури тармоқлар бўлмаса — 00;
в) олтинчи сон — спорт билан шуғулланиш мавсумини ҳамда ўйинли ва ўйинли эмас спорт турини аниқлайди:
4 — халқаро спорт ташкилоти мавжуд бўлган спорт тури ва у Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган;
5 — халқаро спорт ташкилоти мавжуд бўлган спорт тури ва у Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган ҳамда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган;
11. Реестрга киритилган спорт тури ва спорт турининг тармоқлари бўйича қуйидагиларга рухсат этилади:
12. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Реестрдан чиқариш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари тақдимномалари асосида ваколатли органнинг ҳайъат қарори билан амалга оширилади.
13. Реестр ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон ҳужжат кўринишида юритилади.
Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Реестрдан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг ҳайъат қарори қабул қилингандан кейин уч кун ичида ваколатли органнинг тегишли масалани ҳайъат муҳокамасига тақдим этган бошқармаси бу ҳақда реестрга тегишли ёзув киритади.
14. Реестрнинг нусхаси ваколатли органнинг Интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва унга киритилган ёзувлар асосида мунтазам янгилаб борилади.
15. Мазкур Низом кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси спорт турлари бўйича давлат реестрига киритилган спорт турлари ва спортнинг таркибий қисмлари такроран эътироф этилиши ва Реестрга киритилиши талаб этилмайди.
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари номи | Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари тартиб рақами (коди) | |
1 | 2 | 3 |