Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхати

1-§. Рўйхатни тузиш тартиби ва асослари

2-§. Рўйхатдан чиқариш тартиби ва асослари

3-§. Рўйхатга киритиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят билдириш

3-боб. Рўйхатни пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказиш

4-боб. Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш, шунингдек операцияларни тиклаш

1-§. Операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш

2-§. Операцияларни тиклаш

5-боб. Ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат бериш

6-боб. Операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик

1-§. Чет давлатлар ваколатли органларининг сўровларини бажариш

2-§. Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан сўровларни юбориш

7-боб. Якунловчи қоидалар

Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сонли «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сонли «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 сентябрдаги 424-сонли «БМТ Хавфсизлик Кенгаши 1540-сон (2004) Резолюциясининг бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2009 йил 12 октябрдаги 272-сонли «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш, шунингдек, ушбу рўйхатни тузиш ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказиш тартибини белгилайди.
7. Рўйхатни тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг терроризмга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари, Бош прокуратура, Марказий банк ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни, улар маълум бўлгандан ёки Рўйхатга қўшиш учун ҳолатлар юзага келгандан бошлаб уч иш куни давомида махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.
13. Шахсларни Рўйхатдан чиқарилиши, уларни Рўйхатга киритиш учун маълумотларни тақдим этган органнинг мурожаатига кўра Низомнинг 14-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади, бунда шахсни Рўйхатдан чиқарилиши фақат расмий тасдиқланган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
16. Рўйхатга адашиб киритилган ёки мазкур Низомнинг 14-бандига асосан Рўйхатдан чиқариб ташланиши лозим бўлган, лекин ундан чиқариб ташланмаган юридик ва жисмоний шахслар асослантирилган ариза билан махсус ваколатли давлат органига мурожаат қиладилар.
22. Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда махсус ваколатли давлат органи янгиланган Рўйхатни бир иш кунидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган органларга етказиб беради ва ўзининг веб-сайтида жойлаштиради. Бунда Рўйхатдан чиқариб ташланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар алоҳида Рўйхатга илова сифатида расмийлаштирилади.
мазкур Низомнинг 31-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат, бундай рухсат олиш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қўмитасига етказилганлиги шарти билан берилади;
мазкур Низомнинг 31-банди «б» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат фақат мурожаат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қўмитасининг розилиги ва дипломатик каналлар орқали тасдиқловчи ҳужжатлар олинганда берилади.
44. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юбориладиган мазкур Низомнинг 43-бандида назарда тутилган маълумотлар ўз ичига шахсни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияларида белгиланган, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қўмиталарининг санкцион рўйхатларига киритиш учун асос бўлувчи мезонларга тўғри келадиган имкони борича кўпроқ маълумотларни ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг идентификацион маълумотларини, шу жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгаши қўмиталари томонидан тасдиқланган тўлдирилган шаклларни ўз ичига олиши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази