Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 448-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сонли қарорига мувофиқ ҳамда республиканинг озиқ-овқат саноатини бошқариш механизми ва тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 22 сентябрь,
ПҚ-2608-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2608-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ–2340-сонли қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил 4 май, 17-1, 216-модда):
а) 1-илованинг 47-позицияси чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 40, 43, 47, 94, 95, 113 ва 121-позициялари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 18 февралдаги ПҚ-2492-сонли қарорининг 3-иловасида:
а) I бўлимдаги 11, 19, 20, 29, 37 ва 38-позициялар чиқариб ташлансин;
б) IV бўлим қуйидаги мазмундаги 14-банд билан тўлдирилсин:
«14. «Ўзагроэкспорт» ИТСК АЖ — янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи ихтисослаштирилган «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 7 апрелдаги ПҚ-2515-сонли қарорининг 8-бандида:
а) иккинчи хатбошидан «компания акцияларининг 51 фоизидан кам бўлмаган қисми давлатда сақланиб қолишини назарда тутган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.