Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш ҚОИДАЛАРИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг тавсифи

3-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар

4-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланишни ташкил қилишга қўйиладиган талаблар

5-боб. Ускуна ва қурилмаларга хизмат кўрсатиш

6-боб. Атроф-муҳит муҳофазаси, санитария хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

1-§. Атроф-муҳит муҳофазасига қўйиладиган талаблар

2-§. Санитария хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

3-§. Меҳнат муҳофазасига қўйиладиган талаблар

4-§. Маиший бино ва хоналарга қўйиладиган талаблар

5-§. Ускуна ва қурилмалардан техник фойдаланишга қўйиладиган талаблар

6-§. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширишга қўйиладиган талаблар

7-§. Ёнғин хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

7-боб. Қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик

8-боб. Якуний қоида

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги 300-сон «Республиканинг иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2014 йил 15 июлдаги 194-сон «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш тартибини белгилайди.
37. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативларини (ташламалар, оқовалар, чиқиндилар пайдо бўлиши ва уларни жойлаштириш нормативлари) ишлаб чиқишлари ҳамда экологик экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига тақдим этишлари лозим.
39. Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) назарда тутилган ишлардаги ходимлар тегишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши шарт.
42. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ходимлари Уй-жой-коммунал хўжалиги ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормаларига (рўйхат рақами 2275, 2011 йил 6 октябрда) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситалари билан таъминланишлари лозим. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ишчилари ишларни махсус иш кийимида бажаришлари керак.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази