Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарори)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 198-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 4 май,
138-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 138-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 181-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 177-модда) 1-иловадаги «капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш» сўзлари «саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 33-модда) билан тасдиқланган «Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича» сўзлари «иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Енгил саноат маҳсулотларининг ярмарка савдосини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 28 январдаги 25-сон қарорига иловадаги «иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш» сўзлари «иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 39-модда) 3-иловадаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 майдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 53-модда) билан тасдиқланган «Тошқин сувлари ва сел оқимларини Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари бўйлаб барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошидаги «капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш» сўзлари «саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 96-модда) билан тасдиқланган «Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосарлари — комиссия раисининг ўринбосари»;
3-банддаги «иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш» сўзлари «иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда):
а) Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловадаги «капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш» сўзлари «саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Танлов асосида берилган ер участкаларидаги объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловадаги «капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш» сўзлари «саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 138-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 317-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 314-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида» 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарори)» 2006 йил 7 ноябрдаги 231-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 446-модда).