Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда) 13-моддасининг учинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади»;
ўн олтинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишинча ўн еттинчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 8-модданинг матнидаги «камида 5 йил» деган сўзлар «камида 7 йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 37-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур модданинг «д» — «и» бандларида назарда тутилган даврлар ушбу модданинг «а» — «г» бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади»;
3) 56-модданинг учинчи қисмидаги «боланинг номига жамғарма банкида очилган омонатга» деган сўзлар «боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 31-модданинг биринчи қисмидаги «241-моддасида» деган сўзлар «1551 ва 241-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 58-модда иккинчи қисми «б» бандининг тўртинчи хатбошиси «ускуналарни» деган сўздан кейин «радиоактив материалларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 131-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«131-модда. Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш
Ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда;
б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
4) 155-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 1551-модда биринчи қисмининг диспозицияси «1552» рақамидан кейин «1553» рақами билан тўлдирилсин;
6) 1552-модда:
номидаги «ўқувдан ўтиш» деган сўзлар «ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг диспозицияси «шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун ўқувдан ўтиш ёки террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиш мақсадида шахсларни ёллаш —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
учинчи қисмидаги:
«ўтганлиги тўғрисида» деган сўзлар «ўтганлиги, чиқиб кетишга ёки ҳаракатланишга уринганлиги тўғрисида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган» деган сўзлар «бундай ўқувдан ўтган, чиқиб кетишни, ҳаракатланишни ёки ўқувни амалга оширган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) қуйидаги мазмундаги 1553-модда билан тўлдирилсин:
«1553-модда. Терроризмни молиялаштириш
Терроризмни молиялаштириш, яъни террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият —
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) мансабдор шахс томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Терроризмни молиялаштиришда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод этилади»;
8) 175-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш —
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда шахс жазодан озод этилади»;
9) 2441-модда:
номидаги «тайёрлаш ёки тарқатиш» деган сўзлар «тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг диспозициясидаги «шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса» деган сўзлар «шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг диспозицияси «шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми диспозициясининг «в» банди қуйидаги мазмундаги «в» ва «г» бандлар билан алмаштирилсин:
«в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса»;
10) 2442-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўша ҳаракатлар:
а) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса;
б) вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда содир этилган бўлса»;
11) 246-модда:
биринчи қисмининг диспозициясидаги «радиоактив, портловчи моддалар» деган сўзлар «портловчи моддалар, радиоактив материаллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг диспозицияси «мосламаларни» деган сўздан кейин «радиоактив материалларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
12) 252-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, шу жумладан талончилик, ўғрилик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан ёхуд алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан эгаллаш, худди шунингдек радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш учун молиялаштириш, бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни бериш ёхуд йиғиш, бошқа хизматлар кўрсатиш —
олти ойгача қамоқ ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) тамагирлик йўли билан;
г) босқинчилик йўли билан;
д) ушбу Кодекснинг 155 ва 161-моддаларида назарда тутилган жиноятларни амалга ошириш мақсадида содир этилган бўлса, —
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
13) 254-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Радиоактив материалларга қонунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни бировга ўтказиш, кўринишини ўзгартириш, сочиб юбориш ёки бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса»;
14) қуйидаги мазмундаги 2631-модда билан тўлдирилсин:
«2631-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш
Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
15) саккизинчи бўлим:
«Яқин қариндошлар» атамасининг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Яқин қариндошлар — қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари»;
қуйидаги мазмундаги атама билан тўлдирилсин:
«Радиоактив материаллар — қурилмада ёки буюм таркибида ҳар қандай физик ҳолатда ёинки бошқа кўринишда турган ион нурлари тарқатувчи манбалар, радиоактив моддалар ёки ядро материаллари».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 36-модданинг биринчи қисмидаги «қидирув ва тергов ҳаракатларини» деган сўзлар «тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 38-модданинг 8-бандидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 39-модданинг учинчи қисмидаги «тергов ва қидирув ҳаракатларини» деган сўзлар «тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 81-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари ушбу Кодекс нормаларига мувофиқ текширилганидан ва баҳоланганидан сўнг жиноят иши бўйича далиллар деб эътироф этилиши мумкин»;
5) 87-модданинг биринчи қисми «сўзлашувларни эшитиш» деган сўзлардан кейин «шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) қуйидаги мазмундаги 2031-модда билан тўлдирилсин:
«2031-модда. Жиноят қуроли
Ашёвий далил деб эътироф этилган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослаштирилган нарсалар, шунингдек жиноий мақсадларга эришиш учун жиноят содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган мол-мулк жиноят қуролидир»;
7) 290-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ашёвий далил деб эътироф этилган мол-мулкни ўзлаштиришнинг, харж қилиб юборишнинг, яширишнинг, йўқ қилиб ташлашнинг ёки шикастлантиришнинг олдини олиш мақсадида ушбу мол-мулк ҳам хатланади»;
8) 329-модданинг иккинчи қисмидаги «ва экспертиза ўтказиш» деган сўзлар «экспертиза ўтказиш, тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 339-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, давлат божхона хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари шу мақсадда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга ҳақли»;
10) 343-модданинг:
биринчи қисмидаги «тергов ва қидирув ҳаракатларини бажариш» деган сўзлар «тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «шартлари ва усулларини» деган сўзлар «шартларини» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи қисми «қўшиб қўйиш учун» деган сўзлардан кейин «қонунда белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11) 355-модда иккинчи қисмининг 5-бандидаги «тергов ва қидирув ишларини» деган сўзлар «тергов ҳаракатларини ва тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 382-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси «сўзлашувларни эшитиб туришга» деган сўзлардан кейин «ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, почта, курьерлик жўнатмалари, телеграф хабарлари ҳамда алоқа тармоқлари орқали узатиладиган бошқа хабарларнинг сир сақланиши, уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чекловчи тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 14-модданинг иккинчи қисмидаги:
«Кодекснинг 61, 125» деган сўзлар «Кодекснинг 61, 1161, 125» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«184» рақами чиқариб ташлансин;
2) 23-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
«6) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш»;
иккинчи қисмидаги «2 — 5» рақамлари «2 — 6» рақамлари билан алмаштирилсин;
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
3) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги «фуқаро ва хизматчиларга — энг кам иш ҳақининг юз бараваригача ва мансабдор шахсларга — бир юз эллик» деган сўзлар «энг кам иш ҳақининг икки юз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) қуйидаги мазмундаги 291-модда билан тўлдирилсин:
«291-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи кейинчалик бир йилдан уч йилгача муддатга чекланган ҳолда, мажбурий ёки назорат остида мустақил равишда чиқиб кетишидан иборат. Маъмурий тарзда чиқариб юбориш туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан қўлланилади.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021, 2241-моддаларида, 225-моддаси биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда қўлланилиши мумкин»;
5) қуйидаги мазмундаги 1161-модда билан тўлдирилсин:
«1161-модда. Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш
Ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш —
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
6) 1591-модданинг номи ва диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1591-модда. Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя этмаслик
Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя этмаслик»;
7) қуйидаги мазмундаги 1601-модда билан тўлдирилсин:
«1601-модда. Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш
Фуқаролар томонидан турар жойларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида вақтинча бўш турган жой сифатида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш —
энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
8) қуйидаги мазмундаги 1711-модда билан тўлдирилсин:
«1711-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш
Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган, жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга, шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш, республика манфаатларига анча миқдорда зарар етказган бўлса, худди шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан бериш —
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
9) 184-модда чиқариб ташлансин;
10) қуйидаги мазмундаги 1933-модда билан тўлдирилсин:
«1933-модда. Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш
Нотариал ҳаракатни амалга оширишни қонунга хилоф равишда рад этиш —
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
11) 223-модданинг:
биринчи қисми санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача миқдорда» деган сўзлар «уч баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисми санкциясидаги «уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда» деган сўзлар «ўн баравари миқдорида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
12) қуйидаги мазмундаги 2231, 2232 ва 2233-моддалар билан тўлдирилсин:
«2231-модда. Паспортдан ғайриқонуний фойдаланиш
Фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши —
энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
2232-модда. Ишга қабул қилишда паспорт тизими қоидаларини бузиш
Паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
2233-модда. Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш
Фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
13) 225-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборишга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14) қуйидаги мазмундаги 2251-модда билан тўлдирилсин:
«2251-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаслик
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисида қабул қилинган суд қарорларини бажармаслик —
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
15) 239-модда:
санкцияларидаги «эллик бараваридан юз бараваригача» ва «юз бараваридан юз эллик бараваригача» деган сўзлар тегишинча «ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача» ва «ўттиз бараваридан эллик бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда улар ходимларининг бирор-бир сиёсий фаолиятда ҳамда ваколатхонанинг ёки филиалнинг уставдаги мақсад ва вазифаларига жавоб бермайдиган бошқа фаолиятда қатнашиши, уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштириши, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқиши ва шундай ташкилотларни тузишни қўллаб-қувватлаши»;
тўртинчи қисми диспозицияси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари» деган сўзлардан кейин «(сиёсий партиялар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан рўйхатдан ўтказувчи органнинг розилигисиз пул маблағлари ва мол-мулк олиши —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
олтинчи қисми диспозицияси «этиши» деган сўздан кейин «ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
16) 2391-модда:
биринчи қисмининг санкциясидаги «юз бараваридан юз эллик бараваригача» деган сўзлар «ўттиз бараваридан эллик бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «эллик бараваридан юз бараваригача» деган сўзлар «ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 245-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маъмурий ишлар бўйича судьялар ушбу Кодекснинг 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 471, 472, 473, 48, 491, 511, 512, 513, 514, 515, 516, 517, 518, 519, 52, 56, 57, 58, 59, 60, 61, 611, 62, 64, 66, 67-моддаларида, 76-моддасида (сув хўжалиги иншоотларини шикастлантиришга оид қисмида), 90-моддасининг иккинчи қисмида, 94, 99, 100, 101, 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида, 112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисмида), 1161-моддасида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 119-моддасининг иккинчи қисмида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 128-моддасининг тўртинчи қисмида, 1281-моддасининг иккинчи қисмида, 1282-моддасининг учинчи қисмида, 1283-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 1284-моддасининг учинчи қисмида, 1285-моддасининг учинчи қисмида, 129-моддасининг иккинчи қисмида, 130-моддасининг иккинчи қисмида, 131, 132, 133, 134-моддаларида, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 142-моддасининг иккинчи қисмида, 146-моддасининг учинчи қисмида, 1461-моддасида, 148-моддасида (ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун), 149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 155, 1551, 157, 158, 159-моддаларида, 160-моддасининг биринчи қисмида, 1601, 161, 163, 1631-моддаларида, 164-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 165, 1651, 166, 167, 169, 170, 1711, 173, 1741-моддаларида, 175-моддасининг бешинчи қисмида, 1751, 1753-моддаларида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763, 1764, 177, 179, 1792, 1793, 1794, 1795, 180, 181, 182, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 1851, 186, 1861-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 188, 1881, 1882, 189, 1891, 190, 191, 193, 1931, 1932, 1933, 194, 195, 196, 1961, 197, 1971, 1972, 198, 1983, 199, 200, 2001, 201, 202, 2021, 203, 2031, 204, 2041, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 2152, 216, 217, 218, 2191-моддаларида, 220-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 222, 2241, 2242-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 2251, 226-моддаларида, 2274-моддасининг биринчи — тўртинчи қисмларида, 2278, 2279, 22713, 22714, 22715, 22716, 22717, 22718, 22719, 22720, 22721, 22722, 22723, 22724, 22725, 22726, 22727-моддаларида, 228-моддасида (муҳрлар (пломбалар) табиатни муҳофаза этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қўйилган ҳоллар бундан мустасно), 230, 231, 232, 233, 234, 237, 238, 239, 2391, 240, 241, 2411–24111-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги ишларни кўриб чиқади»;
18) 247-модданинг матнидаги:
«Кодекснинг 61, 125» деган сўзлар «Кодекснинг 61, 1161, 125» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«184» рақами чиқариб ташлансин;
19) 248-модда:
биринчи қисмидаги «221, 223, 224, 225-моддаларида» деган сўзлар «221, 223, 2231, 2232, 2233, 224-моддаларида, 225-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг:
1-бандидаги «121, 122, 123, 142, 144, 145-моддалари, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156, 183, 191, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 224, 225-моддаларида» деган сўзлар «121, 122, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156, 183, 192, 204, 205-моддаларида, 220-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 221, 223, 2231, 2232, 2233, 224-моддаларида, 225-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-бандидаги «225-моддасида» деган сўзлар «225-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «191, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар «192, 221-моддаларида, 223-моддасининг биринчи қисмида, 2231, 2232, 2233-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 250-модданинг биринчи қисмидаги «53, 121, 122, 123, 124, 142, 144, 145-моддаларида» деган сўзлар «53, 121, 122, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 251-модданинг биринчи қисмидаги «117-моддасида, 142-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар «117-моддасининг биринчи қисмида, 142-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
22) 254-модданинг биринчи қисмидаги «121, 122, 123, 124, 142, 143, 144, 145-моддаларида» деган сўзлар «121, 122, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг учинчи қисмида, 143, 144, 145-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) 287-модданинг:
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58, 61-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 90, 91, 92, 94, 113, 114, 115, 116, 1161, 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида, 164-моддасининг тўртинчи қисмида, 170-моддасида, 176-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 183, 1841, 1842, 1843, 185, 186, 187, 188, 189, 1891, 190, 191, 192, 194, 195, 198, 199, 201, 2021, 203, 204, 205, 209, 210, 218, 220, 224-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 2251, 228, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан»;
8-бандидаги «166» рақами «1651, 166» рақамлари билан алмаштирилсин;
24) 288-модданинг учинчи қисмидаги «184» рақами чиқариб ташлансин;
25) 294-модданинг учинчи қисмидаги «божхона органи томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
26) 305-модда:
иккинчи қисмидаги «184» рақами чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекснинг 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддаси биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021, 2241-моддаларида, 225-моддаси биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар, улар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилганда, бир сутка мобайнида кўриб чиқилади»;
27) қуйидаги мазмундаги XXX1 боб билан тўлдирилсин:
«XXX1 боб. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш бўйича иш юритиш
3461-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорнинг ижросини амалга оширувчи органлар
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қуйидаги органлар томонидан ижро этилади:
ушбу Кодекснинг 512, 518, 519, 56, 57, 58-моддаларида, 611-моддасининг биринчи қисмида, 94, 1651, 1842, 1843, 189, 1891, 201, 2021-моддаларида, 225-моддасининг биринчи қисмида, 239, 240, 241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — ички ишлар органлари томонидан;
ушбу Кодекснинг 2241-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан содир этилган тақдирда — чегара қўшинлари томонидан.
3462-модда. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш мазкур шахслар қайси чет давлат ҳудудига чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакилига уларни расмий равишда топшириш ёхуд чиқариб юборилаётган шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан назорат остида мустақил равишда чиқиб кетиши йўли билан амалга оширилади.
Агар чиқариб юборилаётган шахсни чет давлат вакилига топшириш Ўзбекистон Республикасининг мазкур давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилмаган бўлса, чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси томонидан белгиланадиган жойда амалга оширилади.
Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан ўтказиш пункти орқали чиқариб юбориш тўғрисида мазкур шахс қайси чет давлат ҳудудига (ҳудуди орқали) чиқариб юборилаётган бўлса, ўша чет давлатнинг ҳокимият вакиллари, агар Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлат билан тузилган шартномасида назарда тутилган бўлса, хабардор қилинади.
Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни маъмурий тарзда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни ижро этиш далолатнома билан расмийлаштирилади».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги 2018-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда, № 12/2, 362-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 2-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«муҳофаза этиладиган геологик объектлар — илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, геологик буюртма қўриқхоналари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва ўзга аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари»;
2) 11-модданинг биринчи қисмидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
3) 19-модданинг олтинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
4) 24-модданинг матнидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
5) 25-модданинг:
номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25-модда. Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келиши асослари
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишининг асосидир»;
иккинчи қисми биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бюджети маблағлари ҳамда минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва такрор ҳосил қилиш давлат дастурлари доирасида ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини бошлаш учун»;
6) 26-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини молиялаштирган юридик ва жисмоний шахслар ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олишга лицензия олиш учун фойдали қазилмаларнинг аниқланган кон бўйича захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб бир йил давомида мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Мутлақ ҳуқуқ бериш муддати ўтганидан сўнг уларда ўзлари қидириб топган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензияни очиқ ким ошди савдоларида олишга бўлган устун ҳуқуқ сақланиб қолади»;
7) 27-модданинг тўртинчи қисмидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
8) 28-модданинг биринчи қисмидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
9) 43-модданинг биринчи қисмидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 191-модданинг тўртинчи қисмидаги «уч йил» деган сўзлар «бир йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 605-модданинг иккинчи қисми «таъминлаши» деган сўздан кейин «шунингдек уй-жойдан фақат ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 615-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
уй-жойдан ғайриҳуқуқий қилмишларни содир этиш учун фойдаланилган бўлса, ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин»;
4) қуйидаги мазмундаги 6261-модда билан тўлдирилсин:
«6261-модда. Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шакли
Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади, бундан уй-жойни яқин қариндошларга (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) текин фойдаланишга бериш ҳоллари мустасно.
Фуқаролар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шарт.
Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасига нисбатан ушбу Кодекс 606-моддасининг иккинчи қисмида, 607-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 609, 610-моддаларида, 612-моддасининг биринчи қисмида, 615-моддасининг биринчи қисмида, учинчи қисми учинчи ва тўртинчи хатбошиларида, тўртинчи ва бешинчи қисмларида, 616-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланилади».
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 12, 470, 471-моддалар; 2010 йил, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 80-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ишга кираётган шахснинг паспорти ҳақиқий бўлмаса, худди шунингдек ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 27-модданинг:
тўртинчи ва бешинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
олтинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) қуйидаги мазмундаги 271-модда билан тўлдирилсин:
«271-модда. Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси устидан шикоят қилиш
Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақли.
Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши судга шикоят қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси устидан судга шикоят қилиниши унинг ижро этилишини суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб туради, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган кўрсатмалар мустасно».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
Қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар жамият уставига ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ҳамда шартлари белгиланган бўлиши керак.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда жамият уставида кўрсатилган, эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига камайтирилиши керак.
Жамиятнинг тегишли бошқарув органи томонидан қабул қилинган қўшимча акцияларни чиқариш ҳақидаги қарор жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги қарордир.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўл қўйилмайди»;
2) 25-модданинг учинчи қисмидаги «акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан» деган сўзлар «агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш ҳамда олиш»;
4) 40-модда:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40-модда. Акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш»;
учинчи қисмидаги «баҳолашни ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган шахс, агар у бунгача мазкур жамият акцияларига эгалик қилмаган ёки акцияларининг 50 фоизидан камроғига эгалик қилган бўлса, қолган акциялар эгаларига акцияларни бозор қиймати бўйича ўзига сотишлари борасидаги таклифини ўттиз кун ичида эълон қилиши шарт. Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни сотиши тўғрисидаги ёзма розилиги эълон қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида олинган тақдирда, жамиятнинг 50 ва ундан ортиқ фоиз акциялари эгаси мазкур акцияларни сотиб олиши шарт»;
5) 51-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади»;
иккинчи — олтинчи қисмлари тегишинча учинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
6) 59-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ» деган сўзлар «жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 60-модда:
тўртинчи қисмидаги «59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — тўртинчи, олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида ҳамда 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи — тўртинчи, олтинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида, 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида ҳамда 88-моддасининг бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади»;
бешинчи — тўққизинчи қисмлари тегишинча олтинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
8) 75-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ» деган сўзлар «жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 81-модданинг учинчи қисми «бундан ушбу Қонуннинг 90-моддасида белгиланган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги 398-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 591-модда; 2010 йил, № 12, 466-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил № 12, 343-модда) 20-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Табиий монополия субъектлари, давлат органлари, истеъмолчилар, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари монополияга қарши давлат органининг қарорлари (кўрсатмалари) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилишга ҳақли.
Монополияга қарши давлат органининг қарорлари (кўрсатмалари) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши судга шикоят қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.
Монополияга қарши давлат органининг қарорлари (кўрсатмалари) устидан судга шикоят қилиниши уларнинг ижро этилишини суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар тўхтатиб туради, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ бўлган қарорлар (кўрсатмалар) мустасно».
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 23-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ички ишлар органлари тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан биргаликда амалга оширади».
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги 763-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 115-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 4, 106-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Нодавлат нотижорат ташкилоти:
қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларига риоя этиши;
ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиши, шу жумладан молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши;
рўйхатдан ўтказувчи орган билан тадбирлар ўтказишни келишиб олиши (сиёсий партиялар бундан мустасно) ва унинг вакилига ўтказилаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши;
нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг чет мамлакатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши;
рўйхатдан ўтказувчи органга, давлат солиқ хизмати органларига ва давлат статистикаси органларига ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирлар ўтказишни, шунингдек чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади»;
2) 9-модданинг тўртинчи қисмидаги «Халқаро» деган сўз «Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 21-модданинг:
иккинчи қисмидаги «халқаро ҳамда» деган сўзлар «бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг» деган сўзлар «нодавлат нотижорат ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 22-модда:
биринчи қисмининг учинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги учинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«нодавлат нотижорат ташкилотининг устави ёхуд юридик шахс бўлган ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги низом давлат тилида икки нусхада;
таъсис шартномаси — нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) учун;
нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг баённомаси ёхуд таъсисчининг қарори (республика ва вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари учун тегишли ваколатхоналар ва филиалларни ташкил этиш, раҳбар органларни ҳамда бошқа органларни шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);
жойлашган ери нодавлат нотижорат ташкилотининг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш ташаббускорлари ёхуд унинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;
ташаббускор фуқароларнинг рўйхати;
бош нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси — ваколатхоналар ва филиаллар учун;
дастлабки маблағлар шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат — жамоат фондлари учун;
васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси — васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
қайта ташкил этилаётган ташкилотларга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлигининг тасдиқномаси;
қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юбориш ва ўзгартиришда) ёки тақсимлаш баланси (бўлиш ва ажратиб чиқаришда);
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилот муҳри ва штампи йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартиришда)»;
иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи қисми «икки ой ичида» деган сўзлардан кейин «жамоат бирлашмаси учун эса бир ой ичида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи қисмидаги:
«Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини» деган сўзлар «Нодавлат нотижорат ташкилотининг юридик шахс бўлган ваколатхоналари ва филиалларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«нотариал тартибда тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмидаги «ҳисобга олиш» деган сўзлар «ҳисобга қўйиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги «Халқаро» деган сўз «Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўзбекча матнидаги «асосий» деган сўз «бош» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 27-модданинг биринчи қисмидаги «нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзини давлат рўйхатидан ўтказиладиган тартибда ва муддатларда» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 30-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда бундай ваколатхоналарнинг (филиалларнинг) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирон бир сиёсий фаолиятда ва ваколатхона ёки филиалнинг уставда белгиланган мақсадлари ва вазифаларига тўғри келмайдиган бошқа фаолиятда иштирок этишга ҳақли эмас»;
7) 33-модданинг матнидаги «рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига» деган сўзлар «рўйхатдан ўтказувчи органга, давлат солиқ хизмати органларига ва давлат статистикаси органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 36-модданинг:
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи қисми тегишинча тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги 167-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 15-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 2-модда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият»;
тўртинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча бешинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«террорчи — террорчилик фаолиятини амалга оширишда иштирок этаётган, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни амалга оширган шахс»;
ўн биринчи хатбошиси «жамоат аҳамиятига молик объектларни» деган сўзлардан кейин «шу жумладан континентал шельфда жойлашган стационар платформаларни» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти»;
3) қуйидаги мазмундаги 141-модда билан тўлдирилсин:
«141-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти:
терроризмни молиялаштириш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларнинг мониторингини амалга оширади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади».
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги 402-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 162-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 19-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қон топшириш даврийлиги бир марталик қон олиш беш юз миллилитрдан, шунингдек лаборатория текширувлари учун қирқ миллилитрдан ортиқ бўлмаган нормада йилига беш маротабадан ошмаслиги керак.
Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади»;
2) 21-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланади ва энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти олади.
«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Жамоат фондлари тўғрисида»ги 527-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 592-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 4, 106-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
1) 2-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ўзига хос хусусиятлари алоҳида қонун ҳужжати билан тартибга солинади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
2) 4-модда:
биринчи қисмидаги «республика» деган сўз «халқаро, республика» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Халқаро фондларга фаолияти ўз уставларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ва бир ёки ундан ортиқ чет давлатларнинг ҳудудига татбиқ этиладиган фондлар киради»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) 5-модда тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
4) 6-модда:
номидаги «Чет эл» деган сўзлар «Халқаро ҳамда чет эл» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Чет эл» деган сўзлар «Халқаро ҳамда чет эл» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Чет эл фондларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган» деган сўзлар «Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро фондларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган чет эл фондларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Чет эл» деган сўзлар «Халқаро ҳамда чет эл» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 13 — 16-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13-модда. Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унинг ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга қўйиш
Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унинг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга қўйиш адлия органлари (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Халқаро, республика фондлари, шунингдек бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро фондларнинг ҳамда чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиаллари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Маҳаллий фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган фондларнинг ваколатхоналари ва филиаллари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.
Фонднинг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиаллари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида ҳисобга қўйилиши лозим.
14-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар
Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги, муассислар (муассис) ёки улар (у) ваколат берган шахслар (шахс) томонидан имзоланган, уларнинг (унинг) фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва яшаш жойи (почта манзили) кўрсатилган ариза;
агар фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
таъсис йиғилишининг (съезди, конференциясининг) ёки муассиснинг (агар фонд бир юридик шахс томонидан ташкил этилаётган бўлса) фонд муассислари (муассиси) тўғрисидаги маълумотлар, фонднинг мақсад ва вазифалари кўрсатилган қарори;
фонд устави ёхуд юридик шахс бўлган ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги низом давлат тилида икки нусхада;
жойлашган ери фонднинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
фондни ташкил этиш ташаббускорлари ёхуд унинг муассислари тўғрисидаги маълумотлар;
бош фонднинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — ваколатхоналар ва филиаллар учун;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати;
фонднинг дастлабки маблағлари шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар фондни ташкил этиш тўғрисида муассислар (муассис) томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади. Агар фонд васиятнома бўйича ташкил этилаётган бўлса, мазкур ҳужжатлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганидан кейин икки ой ичида тақдим этилади.
Қўшиб юбориш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган фондлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
қайта ташкил этилаётган фондга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлигининг тасдиқномаси;
қайта ташкил этилаётган фонднинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборилган тақдирда);
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг фонднинг муҳри ва штампи йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (қўшиб юборилган тақдирда).
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро фондларнинг ҳамда чет эл фондларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:
фонд ваколатли органининг рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаси;
ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсад ва вазифалар кўрсатилган, нотариал тасдиқланган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);
ваколатхона ёки филиал раҳбари номига бош ташкилот томонидан берилган, белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;
бош ташкилотнинг устави ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, уни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар кўрсатилган, белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган гувоҳномаси нусхалари;
бош ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки филиал очиш (ташкил этиш) тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхонани очиш (филиални ташкил этиш) тўғрисидаги, унинг низомини (уставини) тасдиқлаш ҳақидаги, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлаш тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган маълумотлар кўрсатилиши керак;
бош ташкилотнинг фаолияти тўғрисидаги белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ахборот;
ижарага берувчининг ваколатхона ёки филиал учун тегишли биноларни бериш тўғрисидаги розилик хати;
давлат божи тўланганлиги тўғрисида далолат берувчи банк тўлов ҳужжати;
ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ва телефон рақами кўрсатилган маълумотлар;
ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларация.
Фондларнинг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга қўйиш учун қуйидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган шаклдаги ариза;
бош ташкилотнинг ваколатхоналар ҳамда филиалларни тузиш, ташкил этиш ва улар фаолиятини тугатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи уставининг нусхаси ёки бош ташкилотнинг уставига мувофиқ ишлаб чиқилган, ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги, давлат тилидаги низом икки нусхада. Ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги низом тақдим этилганда бош ташкилот уставининг нусхаси илова қилинади;
фонд марказий раҳбар органининг ваколатхонани очиш ёки филиални ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси);
фонд марказий раҳбар органининг ваколатхона ёки филиал раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси;
ваколатхона ёки филиал раҳбарига фонднинг марказий раҳбар органи томонидан берилган ишончноманинг нусхаси;
фонд давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
15-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор
Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки унинг юридик шахс бўлмаган ваколатхонаси ва филиалини ҳисобга қўйиш учун ҳужжатларни қабул қилган рўйхатдан ўтказувчи орган давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ҳисобга қўйиш тўғрисида ёхуд давлат рўйхатидан ўтказишни ёки ҳисобга қўйишни рад қилиш ҳақида бир ой ичида қарор чиқариши шарт.
Рўйхатдан ўтказилган фондга, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро фонднинг ва чет эл фондининг ваколатхонасига ёки филиалига рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда фонднинг рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган, рўйхатга олинганлиги ҳақида белги қўйилган устави (низоми) берилади.
Фонднинг ҳисобга қўйилган, юридик шахс бўлмаган ваколатхонаси ва филиалига рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда рўйхатдан ўтказувчи орган муҳри билан тасдиқланган, ҳисобга қўйилганлиги ҳақида белги қўйилган ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги низом берилади.
16-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни рад қилиш асослари
Фондни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда фонднинг юридик шахс бўлмаган ваколатхонаси ва филиалини ҳисобга қўйиш қонунда назарда тутилган ҳолларда рад қилиниши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказишни ёки ҳисобга қўйишни рад қилиш асослантирилган бўлиши керак. Фондни, унинг ваколатхоналари ва филиалларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ҳисобга қўйишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг фондни давлат рўйхатидан ўтказишни ҳамда унинг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга қўйишни рад қилиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек мазкур органнинг давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш муддатларини бузганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин»;
6) 17-модданинг:
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фонд уставига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимчалар фонднинг васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддатда маълум қилинади. Фонд уставига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимчалар фондни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмидаги «икки ҳафталик» деган сўзлар «бир ойлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 20-модданинг:
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
8) қуйидаги мазмундаги 201-модда билан тўлдирилсин:
«201-модда. Жамоат фондларини ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағларнинг энг кам миқдори
Қуйидагиларни ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағларнинг энг кам миқдори:
халқаро ва республика жамоат фондлари учун — энг кам иш ҳақининг беш юз баравари миқдорида;
маҳаллий жамоат фондлари учун — энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида бўлиши керак.
Жамоат фондларининг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари) учун дастлабки маблағларнинг энг кам миқдори мавжуд бўлиши талаб этилмайди.
Жамоат фондларини ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағларнинг энг кам миқдори давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида фақат пул шаклида шакллантирилган бўлиши лозим»;
9) 22-модда:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фонд тижорат ташкилотларининг устав фондида (устав капиталида) иштирок этишга ҳақли эмас, бундан очиқ савдоларда акциядорлик жамиятларининг акцияларини сотиб олиш мустасно»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фонднинг бир акциядорлик жамиятининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши мазкур акциядорлик жамияти устав фонди (устав капитали) суммасининг йигирма фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бунда акциядорлик жамиятларининг олинган акциялари умумий суммаси фонд активлари баланс қийматининг акциядорлик жамиятлари устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санадаги йигирма фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак»;
10) 23-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талаблар фонднинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган васийлик кенгаши аъзосига нисбатан татбиқ этилмайди».
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда) 8-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар мазкур ташкилотлар фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат қилиш соҳасида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир»;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 160-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 167-модда; 2009 йил, № 4, 139-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 3-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
жиноий фаолиятдан олинган даромадлар — жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, худди шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш — мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш;
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш»;
2) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:
ички назорат тизимларини ташкил қилиши ва жорий этиши;
идентификациялаш тартиб-таомилларини амалга ошириши ва мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан мижоз ва унинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни верификациялаши ҳамда мунтазам янгилаб бориши;
мулкдорлар ва мижозларни назорат қилувчи шахсларни идентификациялаши ҳамда уларнинг шахсини текшириш бўйича имкон қадар чоралар кўриши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ҳамда баҳолаш чораларини кўриши, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлар билан қайд этиши ва уларни камайтириш юзасидан чоралар кўриши;
мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳисобварақ очишни, операцияни амалга оширишни, амалий муносабатларга киришишни рад этиши ва мавжуд амалий муносабатларни тугатиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориши;
шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни, шу жумладан уларни амалга оширишга бўлган уринишлар тўғрисидаги хабарларни улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда юбориши;
операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан солиштириши;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриши, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши шарт.
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади».
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 апрелда қабул қилинган «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-32-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 158-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 16-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«тегишли ҳудудда жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни амалга оширишда ички ишлар органларига ёрдам кўрсатиши»;
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 майда қабул қилинган «Ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-96-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 5, 218-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 6-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи қисм чиқариб ташлансин;
учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар) 84-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар органлари паспортлар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар ойда, шунингдек турар жойни ижарага бериш шартномаси, текин фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслигининг ёки турар жойни ижарага бериш шартномасини, текин фойдаланишга бериш шартномасини мажбурий нотариал тасдиқланишига риоя этилмаганлигининг аниқланган фактлари ҳақида ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига уч иш куни ичида маълум қилиши шарт».
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелда қабул қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ-213-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 140-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 3-модданинг:
учинчи хатбошисидаги «ишлаб чиқариш, ишлатиш (ундан фойдаланиш)» деган сўзлар «лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ишлатиш (ундан фойдаланиш), монтаж қилиш, созлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 8-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, маҳсулотнинг намуналарини олиш, синовлари ва ўлчовлари усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлайди»;
саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3) 14-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
4) 16-модданинг номидаги, биринчи қисми биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
5) 17-модда:
биринчи қисмининг:
иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маҳсулотлар ва хизматларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган қоидалар»;
бешинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маҳсулотлар ва хизматлардан узоқ муддат фойдаланилиши оқибатида ва (ёки) йўл қўйиладиган хавф даражасини аниқлаш имкониятини бермайдиган бошқа омиллар таъсири сабабли инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулкига зарар етказадиган маҳсулотлар ва хизматларга доир талаблар техник регламентларда бўлмаслиги керак»;
олтинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
6) 19-модда иккинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
7) 21-модданинг биринчи қисмидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин;
8) 22-модданинг иккинчи қисмидаги «ишлар» деган сўз чиқариб ташлансин.
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 249-модда) 5-банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади».
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-344-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 335-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 14-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари қуйидагилардан иборат:
сўров — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни билган ёки билиши мумкин бўлган шахс билан бевосита мулоқотда бўлиш жараёнида ахборот олишдан иборат бўлган тадбир;
маълумотлар тўплаш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун ҳужжатларни, материалларни, маълумотлар базаларини ўрганиш, шунингдек сўровномалар юбориш орқали жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар ҳақида аҳамиятга эга бўлган ахборот олишга қаратилган тадбир;
қиёсий текширув учун намуналар йиғиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида моддий объектларни келгусида қиёсий текшириш учун олишдан иборат бўлган тадбир;
текшириш учун харид қилиш — юридик ёки жисмоний шахслардан тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган товарларни ёки хизматларни ҳақ эвазига харид қилишдан иборат бўлган тадбир;
назорат остида олиш — ёлғондан битим тузишдан, яъни қонун ҳужжатлари бузилиши фактини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш учун товарларни, валюта қимматликларини, моддаларни ҳамда бошқа предметларни истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган тадбир;
предметларни ва ҳужжатларни текшириш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида предметларни ва ҳужжатларни ўрганиш учун зарур илмий, техникавий ва бошқа махсус билимларга эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда ўтказиладиган тадбир;
тезкор кузатув — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш мақсадида шахсларнинг ҳаракатларини, ҳодисаларни ва жараёнларни бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) ноошкора кузатиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
шахснинг айнанлигини аниқлаш — текширилаётган ёки қидирувдаги шахснинг шахсини идентификация қилиш ёхуд хусусий белгилари асосида аниқлашдан иборат бўлган тадбир;
турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини текшириш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган шахслар, фактлар ва ҳолатларни аниқлаш мақсадида турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини ва транспорт воситаларини бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечириш ва ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
почта, курьерлик жўнатмаларини, телеграф хабарларини ва бошқа хабарларни назорат қилиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш мақсадида почта, курьерлик жўнатмалари, телеграф, телефакс, телефонограмма хат-хабарлари ва бошқа хабарларни ноошкора танлаб олиш ва ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
телефонлар ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиш — телефон ва бошқа алоқа линиялари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда ноошкора эшитиш, шунингдек қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
алоқанинг техник каналларидан ахборот олиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган алоқа техник каналлари орқали узатилаётган матнли, график ахборотни ва бошқа ахборотни махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда ноошкора тутиб қолиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
тезкор киритиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган ходимини ёки махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсни жиноий-криминоген муҳитга ёки тезкор аҳамиятга эга бўлган объектга киритишдан иборат бўлган тадбир;
назорат остида етказиб бериш — эркин реализация қилиниши тақиқланган ёки муомаласи чекланган ёхуд жиноят объекти, предмети ва қуроли бўлган товарлар, валюта қимматликлари, моддалар ва бошқа предметлар олиб ўтилишини (ташилишини, жўнатилишини, топширилишини) тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида ноошкора назорат қилишдан иборат бўлган тадбир;
ниқобланган операция — жиноий-криминоген муҳитга ёки тезкор аҳамиятга эга бўлган объектга киритилган шахснинг имкониятларидан тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида ноошкора фойдаланишдан иборат бўлган тадбир;
тезкор эксперимент — ғайриҳуқуқий қилмиш содир этган ёки унга тайёргарлик кўраётган шахсларни фош этиш ва аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган томонидан тўлиқ бошқариладиган ва назорат қилинадиган шароитни муайян ҳодисани қайтадан тиклаш йўли билан сунъий равишда вужудга келтиришдан иборат бўлган тадбир»;
2) 15-модда биринчи қисми ўзбекча матнининг:
еттинчи хатбошисидаги «сўровлар» деган сўз «сўровномалар» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «сўровлари» деган сўз «сўровномалари» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 16-модданинг биринчи ва еттинчи қисмлари «почта» деган сўздан кейин «курьерлик» деган сўз билан тўлдирилсин;
4) 21-модданинг биринчи қисми «почта» деган сўздан кейин «курьерлик» деган сўз билан тўлдирилсин.
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
26-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 2-моддаси 2016 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.
Ушбу Қонун 5-моддасининг 7-банди ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 26 апрелдаги 81 (6516)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 апрель,
ЎРҚ-405-сон