LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Экспорт товарлар ҳажми ва номенклатурасини янада кенгайтириш, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида:
1. 2015 йилнинг 1 сентябридан товуқ панжаларини (ТИФ ТН 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0 кодлари бўйича), шунингдек ўзи ишлаб чиқарган сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотларни (ТИФ ТН 1905 40 коди бўйича) экспорт қилишга рухсат берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 4-иловасига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонининг 4-иловасига киритиладиган ўзгартишлар
1. Иккинчи сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин: | ||
2. | Нон-булка маҳсулотлари* (ўзи ишлаб чиқарган, хамирдан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, печеньелар, сухари, қовурилган бурда нон ва шунга ўхшаш қовурилган маҳсулотлардан ташқари) | 1905 |
| ||
5. | Гўшт ва унинг озиқбоп қўшимча маҳсулотлари | 0201 — 0210 (0207 53 000, шунингдек ТИФ ТН |
Уй паррандасининг* озиқбоп қўшимча маҳсулотлари | 0207 53 000 |