LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145 ва 45-сонли «Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3101, 15.12.2018 й.) асосан 2019 йил 18 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 102, 42-сон қарори (рўйхат рақами 2035, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 493-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2015 йил 13 апрелдаги 30, 11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;»;
«оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.».
«бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида аудиторлик ташкилоти фаолияти соҳасидаги таваккалчиликларини, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;»;
«бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш жараёнида аудиторлик ташкилоти фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.».
«Молия вазирлиги томонидан Департамент билан биргаликда мониторинг ва назорат ўтказилиш давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича мониторингни амалга оширади.».
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш;»;
«12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги аудиторлик ташкилотларидаги масъул шахслар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 20 январгача Департаментга тақдим этади.».
«операция амалга ошириш кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда.».
«141. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликларнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда аудиторлик ташкилотлари мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
операцияларни (битимларни) амалга ошириш сабабларини аниқлашнинг бошқа кучайтирилган чораларини амалга ошириш.».
221. Аудиторлик ташкилоти мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операциялар амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (кейинги ўринларда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, пул маблағлари ва мол-мулк билан амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва Департаментга тақдим этилиши лозим.
222. Аудиторлик ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган мижозлар;
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
223. Мижоз томонидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, аудиторлик ташкилоти зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Аудиторлик ташкилоти барча мураккаб, ғайриоддий йирик пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.
Кўрилган чоралар натижалари тўғрисидаги маълумот аудиторлик ташкилоти раҳбариятига тақдим қилиниши лозим.
224. Аудиторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўриши керак. Бу мақсадларда аудиторлик ташкилоти хизматлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши лозим.
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Аудиторлик ташкилоти бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.».
«251. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам Департаментга хабар қилиниши керак.».
«311. Масъул шахснинг фаолиятида ишлатилган барча ҳужжатлар (ички назоратни ўтказишга тааллуқли ёзишмалар, шу жумладан, Департаментга юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, махсус журналлар ва бошқалар)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.
312. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.».