05.11.2014 йилдаги 308-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
а) 1-иловадаги «Биринчи гуруҳ. Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳар туманлари ободонлаштириш бошқармалари» устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
1-банддаги «ихтисослаштирилган бошқармалари» сўзларидан кейин «ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси» сўзлари қўшилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
саккизинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган бошқармалар» сўзларидан кейин «(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган бошқармалар» сўзларидан кейин «(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари)» сўзлари қўшилсин.
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Т/р

Лавозимлар номи

Тариф коэффициенти

Бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлар

1.

Бошқарма бошлиғи

9,160

2.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

8,616

3.

Бош муҳандис

8,616

4.

Бўлим (кадрлар бўлимидан ташқари), хизматлар, участка бошлиғи

7,643

5.

Бош бухгалтер

8,129

6.

Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер

8,129

7.

Кадрлар бўлими бошлиғи

6,702

8.

Етакчи мутахассислар: муҳандис (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, вертикал режалаштириш ва йўл қопламалари бўйича лойиҳаловчи, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳаловчи электрик, сув таъминоти бўйича лойиҳаловчи

6,702

9.

Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), архитектор, агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, диспетчер, безатувчи рассом, юридик маслаҳатчи

5,8

Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

10.

Участка мастери, агроном, механик, катта диспетчер

5,355

11.

Бригадирлар

4,926

12.

5-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), насос қурилмалари машинисти, токарь, юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи.

4,926

13.

4-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), токарь, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмалари машинисти, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон назоратчиси, ирригатор.

4,515

14.

3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, электромоторлар моторчиси, созловчи механик, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, қабристон назоратчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.

4,121

15.

2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, электромоторлар моторчиси, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.

3,747

16.

1-разрядли ишчилар: авточилангар, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, электромоторлар моторчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.

3,406

Техник ходимлар

17.

Кассир

4,515 — 5,355

18.

Раҳбар котибаси

4,121

Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

19.

Омбор мудири

4,515 — 5,355

20.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси

3,747

21.

Қоровул, бинолар фарроши

2,476 — 2,998