04.11.2014 йилдаги ПҚ-2259-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонини бажариш юзасидан республика Ҳукумати томонидан Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва техник инвентаризация бўйича давлат хизматлари қийматини аниқлаш тартиби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.