07.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2572
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 07.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2572
Кучга кириш санаси
14.04.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 118-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 18 майдаги 15, 11-сон «Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2235, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 251-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон «Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг (бундан буён матнда оромгоҳ деб юритилади) мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
3. Оромгоҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ўз уставига амал қилади.