22.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2200-3
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори , 22.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2200-3
Кучга кириш санаси
29.07.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 06.02.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4453-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Календарь йил давомида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда тўловларни ҳисоблаш ва тўлашга ўтилганда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини ҳисоблаш учун асос бўладиган кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12 (1)-сон) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига асосий фаолият турига боғлиқ ҳолда тасдиқланган шаклда илова қилинадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда Маълумотнома-ҳисоб-китоб деб юритилади) бўйича қабул қилинади.».
2. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 2, 3, ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 5-иловадаги «22,8» ва «77,2» рақамлар тегишинча «20,5» ва «79,5» рақамлар билан алмаштирилсин.