LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2017 йил 10 январдаги 01-02/12-66 ва 2017/03-1-сонли «2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2053-2, 17.01.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2009 йил 2 ноябрдаги 01-02/12-22, ЭГ-01/10-7233-сон қарори (рўйхат рақами 2053, 2009 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2012 йил 25 декабрдаги 01-02/19-37 ва ЭГ-01/10-8808-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«18. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ учун маҳсулот келиб чиқувчи давлат сертификатининг берилиши Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 й. 33-сон, 279-модда).»
5. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекнефтегаз» МХК ва «PETRONAS Carigali (Urga) Ltd» компанияси билан келишилган.