«Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида», «Автомобиль транспорти тўғрисида», «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом автомобиль ва электр транспортида (электробус, троллейбус, трамвай ва метрополитенда) шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда мунтазам ва соатлар бўйича йўловчилар ташишни амалга оширадиган ташувчиларга татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий фойдаланиладиган транспорт — йўловчилар ва юк ташиш учун мўлжалланган жамоат ер усти ва ер ости транспорти (автобус, электробус, троллейбус, трамвай, йўналишли ва йўналишсиз таксилар, метрополитен);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
автобус — йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнидан ташқари, 8 тадан кўп ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
электробус — электр приводга эга бўлган, белгиланган йўналиш бўйлаб йўловчилар ташиш учун мўлжалланган умумий фойдаланиладиган рельссиз ҳаракатланувчи механик транспорт воситаси (электр автобус);
трамвай — электр приводга эга бўлган, темир йўл полотноси бўйича ҳаракатланадиган ва мунтазам шаҳар йўналишларида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган вагон (ёки бир-бири билан уланган бир нечта вагонлар);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
троллейбус — электр приводга эга бўлган, кўчалар бўйлаб ҳаракатланадиган ва мунтазам йўналишларда йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган вагон;
йўналишли такси — йўловчилар талабига кўра тўхтаган ҳолда мунтазам йўналишларда йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (автобус ёки енгил автомобиль);
йўналишсиз такси — таксометр (ҳисоблагич) кўрсаткичи бўйича тўлов тўланадиган, йўловчилар буюртманомалари бўйича ташиш хизматлари кўрсатадиган автотранспорт воситаси;
метрополитен — электропоездларда йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ер ости ва ер усти иншоотлари тизими;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тушум — автобус, электробус, троллейбус, трамвай, йўналишли ва йўналишсиз такси, метрополитенда йўловчилар ташишдан олинган даромад;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ойлик транспортда юриш карточкаси — ҳаракатланиш ҳудуди чегараларида ва ушбу ҳужжат амал қиладиган давр мобайнида барча йўналишлар бўйича умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, трамвай ва метрополитенда) юриш имкониятини олишга йўловчининг ҳуқуқини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат. Ойлик юриш карточкаси икки турга — умумий ва имтиёзли карточкага бўлинади;
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий ойлик транспортда юриш карточкаси — йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари, умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида йўловчилар юришини назарда тутадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
имтиёзли ойлик транспортда юриш карточкаси — чегириш ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, йўловчиларнинг ижтимоий гуруҳи (пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва ўрта мактаблар, лицейлар, коллежлар ўқувчилари) учун транспортда юришни назарда тутадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат;
(3-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспорт картаси — йўловчилар томонидан умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишсиз таксидан ташқари) юрганлик учун амалдаги тариф асосида йўл ҳақини тўлиқ тўлаш учун мўлжалланган шахсийлаштирилмаган кўп маротабалик дебет тўлов картаси. Транспорт картасининг депозит ҳисоб рақами пул маблағларини тушириш орқали тўлдирилади. Транспорт картасидаги тариф режаларининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегирма ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади;
имтиёзли транспорт картаси — умумий фойдаланиладиган транспортда (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) автоматлаштирилган тўлов тизими оператори маълумотлар базасида рўйхатга олинган йўловчига транспортда бепул ёки имтиёзли юриш ҳуқуқини кафолатлайдиган, транспортдан фойдаланиш сони ва бир транспортдан бошқасига чиқиш сони чекланмайдиган шахсийлаштирилмаган ва(ёки) шахсийлаштирилган транспорт картаси;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарорига асосан ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳнома — шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органлари томонидан бериладиган, қатъий ҳисобда турадиган, белгиланган намунадаги, эгасининг номи ёзилган ҳужжат. Транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳнома шакли ҳамда уни бериш механизми Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади;
бир марталик чипта — шаҳар ер устида йўловчилар ташиш транспортида (йўналишсиз таксидан ташқари) транспортда бир марта юриш ҳуқуқини берадиган, қатъий ҳисобда турадиган ва QR кодга эга бўлган ҳужжат;
(3-банднинг ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
йўловчилар айланмаси — йўловчи ташилган масофани ҳисобга олган ҳолда, йўловчи ташишлар сонини белгиловчи кўрсаткич;
ўртача масофа— йўловчилар оқимини таҳлил қилиш натижалари бўйича аниқланадиган йўл юриш масофасининг узоқлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар (пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, талабалар ва умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ҳамда техникумлар ўқувчилари) томонидан имтиёзли транспорт карталари орқали тўловлар умумий фойдаланиладиган транспортнинг (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) амалдаги тарифларнинг 50 фоизлик имтиёзини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
32. Имтиёзли транспорт картасидан фойдаланган ҳолда умумий фойдаланиладиган транспортдан (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчилар сифатида «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташиш тўғрисида» 2017 йил 9 мартдаги 128-сон қарорида назарда тутилган шахслар эътироф этилади.
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ташилган йўловчилар сони умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, метрополитенда) бажариладиган шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро ташувларнинг ҳар бир тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Шаҳар йўналишида умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, троллейбус, йўналишли такси, трамвай ва метрополитенда) ташилган йўловчилар сони:
чекланган тарифларни қўллаган ҳолда — сотилган бир марталик чипталар сони бўйича ёки тушумни чекланган тарифга тақсимлаш йўли билан аниқланади. Бунда, электрон тўлов тизими операторларига амалдаги чекланган тарифларга нисбатан 10 фоизгача чегирма тақдим этилиши мумкин;
транспорт картасидан фойдаланган ҳолда — транспорт картасидан фойдаланган йўловчиларнинг, жумладан имтиёзли ва бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг ҳар бир транспорт турида амалга оширилган валидациялар сони бўйича аниқланади. Муайян ташувчи томонидан ташилган йўловчилар ҳажми ҳисобот даврида амалга оширилган валидацияларни умумлаштириш орқали аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
6. Ойлик транспортда юриш карточкаси ва транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича ташилган йўловчилар сони:
сотилган ойлик транспортда юриш карточкалари ва транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномаларнинг берилган сонини ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланган ойлик юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади;
ташувчилар ўртасида улардан ҳар бирининг бир марталик чипталар бўйича ташиган йўловчилари сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
7. Шаҳар атрофидаги йўналишларда ташилган йўловчилар сони йўловчи айланмасини ушбу муайян йўналишда йўловчи босиб ўтадиган ўртача масофага тақсимлаш йўли билан аниқланади.
Шаҳар йўналишидаги шаҳар атрофи йўналишларида ташилган йўловчилар сони ташилган йўловчиларнинг умумий сонини шаҳардаги йўналишнинг умумий йўналиш масофасидаги улушига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташилган йўловчилар сони сотилган бир марталик чипталар сони ҳамда транспортнинг аниқ бир турида амалга оширилган валидациялар сонига тенг ҳолда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
9. Соатлар бўйича ташувларда ташилган йўловчилар сони йўловчи ташувлари сонини ушбу ташувчининг шаҳар атрофидаги йўналишда йўловчининг босиб ўтган ўртача масофасига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Агар ташувчида бундай ташувлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда ҳисоблаш учун 10 километрга тенг бўлган масофа олинади.
10. Йўналишсиз таксиларда ташилган йўловчилар сони тўловли босиб ўтилган масофани йўловчиларнинг ўртача сонига кўпайтириш ва йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига тақсимлаш йўли билан аниқланади.
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўналишсиз таксида йўловчилар ташилганда ташишнинг ўртача масофаси шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автобусларда йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига тенг ҳолда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Йўловчилар айланмаси умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) бажариладиган шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ташувларнинг ҳар қайси тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Йўловчилар айланмаси шаҳар йўналишларида умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, электробус, йўналишли такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) ташишда ташилган йўловчилар сонини йўловчилар оқимини танлаб таҳлил қилиш асосида ҳисоблаб чиқиладиган ушбу йўналиш бўйича йўловчи босиб ўтадиган ўртача масофага кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
13. Ойлик транспортда юриш карточкалари бўйича йўловчилар айланмаси, ташувчилар ўртасида улар томонидан ташилган тўлов тўлаб юрадиган йўловчилар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
14. Транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича йўловчилар айланмаси, шу жумладан метрополитенда, ташувчилар ўртасида улар томонидан ташилган тўлов тўлаб юрадиган йўловчилар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
15. Шаҳар атрофидаги йўналишда йўловчилар айланмаси бир марталик чипталар бўйича йўловчилар ташишдан тушган умумий тушумни ташилган (багаж ташишдан тушумни чегирган ҳолда) бир йўловчи-километр учун чекланган тарифга тақсимлаш йўли билан аниқланади.
16. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчилар айланмаси бир марталик чипталар бўйича йўловчилар ташишдан тушган тушумни (багаж ташиш ва суғурта тўловини чегирган ҳолда) бир йўловчи-километр учун чекланган тарифга бўлиш йўли билан аниқланади.
17. Умумий фойдаланиладиган автобусда соатлар бўйича ташишлар учун йўловчилар айланмаси (туризм-экскурсия автобусларидан ташқари) 0,65 миқдорига тенг ҳолда қабул қилинадиган автобусларнинг босиб ўтган масофаси ва йўловчи сиғимидан фойдаланиш коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда, автобусларнинг умумий босиб ўтган масофаси ва автобусларнинг ўриндиқлари сони бўйича сиғими ҳосиласи сифатида аниқланади.
18. Йўналишсиз такси бўйича йўловчилар айланмаси ташилган йўловчилар сонини тўлов тўлаб юриладиган километрларга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
19. Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчилар айланмаси ва ташилган йўловчилар сони бўйича йиғма ҳисоботни шакллантириш барча юридик шахслар бўйича, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
1. Ушбу Низом «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида», «Автомобиль транспорти тўғрисида», «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши шаҳарда аҳолини ҳаракатланишнинг мунтазам йўналишлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган чекланган тарифлар бўйича аҳолини умумий фойдаланиладиган транспортда ташишларга татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, ўзининг инвестициялари ва хорижий инвестициялар, бюджетдан ажратиладиган маблағлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар шаҳар йўловчилар ташувчилари фаолиятини молиялаштиришнинг манбалари ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини субсидиялар бериш орқали қоплаш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тушумларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирларини ҳисобга олган ҳолда, чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ва багажни ташиш бўйича хизматлар кўрсатилиши муносабати билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти ташувчилари кўрадиган зарарларни қоплаш.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 545-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тошкент метрополитенида кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган кундузги даврда пенсионерларни бепул ташишда олинмай қоладиган даромадларни қоплаш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 мартдаги 128-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 10-сон, 149-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг бешинчи—еттинчи хатбошиларда кўрсатилган харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш, жорий ойнинг 5-санасигача, аванс тўловларини тенг ҳолда тасдиқланган бюджет параметрлари бўйича амалга оширилади. Чорак якунларига кўра, олдиндан қилинган тўловлар ва кўрилган зарар ҳажмлари кейинги давр тўловларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини инобатга олган ҳолда солиштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Навбатдаги молия йили учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мақсадларга маблағларнинг аниқ суммаси асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ аниқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари асосида ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
6. Транспортда ташувчилар томонидан ҳар йили маҳаллий давлат органларига тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:
йўловчилар айланмасининг, шу жумладан ойлик транспортда юриш карточкаларидан фойдаланувчи йўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳарлар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ аниқланадиган прогноз кўрсаткичлари;
уларнинг амалда бажарилиши бўйича ҳисоботни ҳар чоракда тақдим этган ҳолда тушумларнинг тўлиқ йиғилишини, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтиришни таъминлаш тадбирлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Фуқароларнинг айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини субсидиялар бериш орқали қоплаш ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини қоплашга маблағлар ажратиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни ҳар йили хатловдан ўтказиш натижалари — шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларни ташишда, ҳар ойда тенг улушлар билан молиялаштирган ҳолда;
шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органининг ойлик транспортда юриш имтиёзли карточкаларининг амалда сотилиши тўғрисидаги ахбороти — транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларни ташишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автоматлаштирилган тўлов тизими операторининг, транспортдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг аниқ сони тўғрисидаги ахбороти.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Жорий ойнинг 5-санасига қадар тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан маҳаллий бюджет параметрларига киритилган ташувчиларнинг прогнозлаштирилган зарар кўрсаткичларига мувофиқ аванс тўловлари амалга оширилади. Чорак якунларига кўра ҳисобот даври учун юзага келган аванс тўловлари билан ташувчиларнинг амалдаги кўрган зарарлари миқдоридаги фарқига, навбатдаги аванс тўловларини амалга оширишда тузатишлар киритилади (қопланади ёки ушлаб қолинади).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2020 й., 09/20/643/1378-сон)
9. Ташувчилар кўрган зарарларни қоплаш учун зарур бўлган маблағлар суммаси тушумнинг тўлиқ йиғилиши бўйича чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги даромадлар, шунингдек фуқаролар айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда олинмай қоладиган даромадларни қоплаш суммаси билан амалдаги харажатлар ўртасидаги тафовут тарзида аниқланади, бунда кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирлари ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда кўрилган зарарларни қоплаш суммаси қонунчиликка мувофиқ шаҳар йўловчи ташиш транспортида бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифалари учун чегиришлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ушбу миқдорлар ўртасидаги тафовут ноль ёки ижобий (ташкилотларнинг фойдаси) бўлган тақдирда кўрилган зарарлар қопланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташувчилар кўрган зарарларни қоплаш миқдорига ёқилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси, асосий эҳтиёт қисмлар ва материаллар нархлари ўзгарганда ҳамда чекланган тарифларни шакллантиришда назарда тутилмаган базавий ҳисоблаш миқдорида миқдори ўзгарганда, шунингдек линиядаги тушумнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирлари ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)