LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 январдаги ПФ-4774-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ва 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги фармониларига асосан ўз кучини йўқотган.
Бозор механизмларини ташқи иқтисодий алоқалар тизимига жорий этишни жадаллалштириш ва ташқи савдони эркинлаштириш жараёнини янада ривожлантириш мақсадида:
1. «Ўзмарказимпекс», «Ўзсаноатмашимпекс», «Инновация», «Ўзташқитранс» хўжалик ҳисобидаги давлат ташқи савдо бирлашмалари, «Марказсаноатэкспорт» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо фирмаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига қарашли «Ўрта Осиё Транс» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи иқтисодий транспорт-экспедиторлик компанияси айни ўша номлар билан очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари шаклидаги давлат ҳиссадорлик компанияларига айлантирилсин.
Янги ташкил этилаётган ҳиссадорлик компанияларининг акциялари қуйидаги тартибда тақсимланиши кўзда тутилсин:
ўз қиймати бўйича акцияларнинг 51 фоиз — уларни давлат номидан бошқариш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига:
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзмарказимпекс», «Ўзсаноатмашимпекс», «Инновация», «Марказсаноатэкспорт» давлат ҳиссадорлик ташқи савдо компаниялари, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспорт юк ташиш давлат ҳиссадорлик компанияси, «Ўзташқитранс» давлат ҳиссадорлик транспорт-экспедиторлик компанияси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига қарашли айни шу ном билан аталувчи хўжалик ҳисобидаги бўлинмаларининг барча мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади ва белгиланган тартибда қуйидагиларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикасида экспорт маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида экспорт, шу жумладан марказлаштирилган тарзда экспорт қилиш;
Ўзбекистон Республикасидаги буюртмачиларнинг топшириқлари бўйича давлат эҳтиёжлари учун товарлар харид қилиш;
ташқи савдо операцияларини бажаришга оид хизматларни кўрсатиш, экспорт-импорт юкларини жўнатиш ва транспорт хизмати кўрсатиш.
3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, юқорида кўрсатиб ўтилган давлат ҳиссадорлик компаниялари уставларига мувофиқ ўзини ўзи пул билан тўла таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида иш юритадилар.
4. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги «Ўзмарказимпекс», «Ўзсаноатмашимпекс», «Инновация», «Марказсаноатэкспорт» давлат ҳиссадорлик ташқи савдо компанияларининг, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспорт юк ташиш давлат ҳиссадорлик компанияси ҳамда «Ўзташқитранс» давлат ҳиссадорлик транспорт-экспедиторлик компаниясининг уставларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида мазкур Фармонни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.