Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий асосларини ва тартибини белгилаб беради.
Уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш фуқароларга ўз маблағларини кўчмас мулкка самарали сарфлаш, ўз уй-жойига эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш имконини беради.
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш (бундан буён «хусусийлаштириш» деб юритилади) деганда фуқароларга уларнинг ихтиёрига қараб давлат уй-жой фондининг улар эгаллаб турган ёки янги қурилган квартираларини, уйларини (уйларининг бир қисмини) сотиш, шу жумладан имтиёзли асосда сотиш ёки текинга мулк қилиб бериш тушунилади.
Давлат уй-жой фонди маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўлиқ хўжалик тасарруфида ёки оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир.
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришга доир қонунлар ушбу Қонундан ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг барча хусусийлаштириш субъектлари давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришда тенг ҳуқуқларда иштирок этиши;
хусусийлаштиришнинг амалга оширилиши жараёни устидан давлат ва жамоатчилик назоратининг ўрнатилишидан иборатдир.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган фуқароларнинг айрим тоифаларига квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) текинга бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат квартираларини, уйларини (уйларнинг бир қисмини) Ўзбекистон Республикасининг – фуқароларига ва юридик шахсларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга сотиш йўли билан амалга оширилади.
2. Давлат квартираларини, уйларини (уйларнинг бир қисмини) ҳамда хусусийлаштирилган квартираларни, уйларни (уйларнинг бир қисмини) сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сонли «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган «Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш субъектларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш ҳуқуқи фақат бир марта берилади.
Хусусийлаштирилган уйлар жойлашган ер участкаларига ва уларнинг этагидаги ҳудудга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ер тўғрисидаги қонунларда назарда тутилган тартиб ва шартларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларга қарашли бўлган уй, иморат ва иншоот ушбу Қонун амалга киритилганидан кейин бузилгани тақдирда ана шу фуқароларга, улар оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйда доимий яшаб турган ва уй рўйхатидан (пропискадан) ўтган бошқа фуқароларга ўз хоҳишига кўра ҳамда томонларнинг келишувига биноан текинга квартира олиш ёҳуд тегишли корхона, муассаса, ташкилот томонидан янги жойда уй, иморат ва иншоот қурилиб, ўз мулклари қилиб берилиши ёки бузилган уй, иморат, нобуд бўлган экин ва дов-дарахтлар эвазига товон пули олиш ҳуқуқи берилади.
Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга ўз ходимлари ҳамда пенсионерлари уй-жой қурилиши ёки уйни хусусийлаштириш мақсадида олган қарзи ёки кредитини тўлиқ ёҳуд қисман тўлаш ҳуқуқи берилади.
Фуқаролар томонидан белгиланган тартибда хусусийлаштирилган турар жойлар давлат уй-жой фондидан чиқарилиб, якка тартибдаги уй-жой фонди таркибига киритилади.
Меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига, агар уларнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари энг кам иш ҳақидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга биноан фуқароларнинг ижтимоий ҳимояланмаган ва таъминоти оз бошқа тоифаларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган ижара шартномаси талаблари асосида хусусийлаштириш ҳуқуқисиз фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва бир квартирали уйлар (уйларнинг бир қисми);
қайта тиклаш, таъмирланиш ишлари тугалланган-ку, аммо одамлар кўчиб кирмаган ва бўшатилган уйларнинг квартиралари, бир квартирали уйлар (уйларнинг бир қисми);
2. Янги фойдаланишга топширалаётган давлат уй-жой фондининг турар жойлари фуқароларга келгусида хусусийлаштириш ҳуқуқи билан ҳақ тўлаб яшаш учун ёки ижарага берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
икки ва ундан зиёд ижарачи яшаб турган бўлса-ю, улардан айримлари хусусийлаштиришга рози бўлмаган квартиралар хусусийлаштирилиши мумкин эмас.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган (уй рўйхатидан ўтган) Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар хусусийлаштириш субъектлари ҳисобланадилар.
2. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бошқа юридик шахслари, бошқа давлатларнинг юридик шахслари ўз ходимлари ва пенсионерларини уй-жой билан таъминлаш учун уй-жой фонди эгасидан уй-жой сотиб олишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат уй-жой фонди таркибидаги уйларда ижара шартномаси асосида турар жойни эгаллаб турган фуқаролар биргаликда яшаб турган барча балоғат ёшидаги оила аъзолари ва турар жой майдонида ҳақи бўлган бошқа шахсларнинг розилиги билан шу турар жойни ушбу Қонунда кўзда тутилган шартларда ўз мулки қилиб, шу жумладан биргаликда ёки улушбай асосида эгалик қилиш учун сотиб олишга ҳақлидирлар.
4. Хусусийлаштирилган турар жой эгасининг оила аъзолари ҳамда турар жой майдонига ҳақли бўлиб, уни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар шу турар жой майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш уларнинг розилиги билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига путур етказмаган ҳолда ана шу турар жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
коммунал хизматлар ҳақини ва суғурта бадалларини тўлаш бўйича, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш.
(14-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
эгаллаб турган майдоннинг сатҳидан қатъи назар, бошқа квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) сотиб олиш;
квартирага, уйга (уйнинг бир қисмига) турар жой майдонининг сатҳидан қатъи назар, ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи бандида уқтирилган оила аъзоларини, бошқа шахсларни уй рўйхатидан ўтказиш;
ўз квартирасини, уйини исталган бошқа квартирага ёки уйга, шу жумладан кооператив квартира ёки уйга уй рўйхатидан ўтказиш ва турар жойи борасида ҳеч қандай чекловларсиз айирбошлаш;
ширкатлар ташкил этиш ҳамда турар жой ва биргаликда тасарруф этиладиган жойлардан фойдаланиш бўйича бундай ишларни амалга оширувчи ташкилотни, шу жумладан давлат уй-жойлардан фойдаланиш ва таъмирлаш-қурилиш ташкилотларини, кооперативлар, хусусий ҳамда бошқа хўжалик субъектларини мустақил белгилаш, уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун шартномалар тузиш;
уйлар ва уйлар олдидаги ҳудудларни ораста сақлаш борасида бажарилаётган ишлар сифатини баҳолашда бевосита ёхуд ширкатлар таркибида қатнашиш, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки белгиланган тартибда бажармаганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан, шунингдек айрим шахсларга нисбатан жарима чоралари қўллаш юзасидан материаллар тақдим этиш;
хусусийлаштирилган уй-жойдан фуқароларни кўчирмасдан амалга оширилиши мумкин бўлмаган капитал таъмирлашни ўтказиш пайти учун мулк эгаларидан ёки турар жой фондини идора этишга ваколати бўлган органлардан турар жойни ижарага олиш ҳуқуқига эгадир.
ушбу Қонун талабларига ҳамда турар жой хоналари ва уйлар олдидаги ҳудудларни ораста сақлаш қоидаларига риоя этиши;
белгиланган солиқларни ва коммунал хизматлар ҳақини ҳамда уйдан фойдаланишга кетадиган харажат пулларини ўз вақтида тўлаши;
ўзига қарашли турар жойни ораста сақлаш ҳамда таъмирлаш юзасидан корхоналар ва хусусий шахслар билан тузилган шартнома мажбуриятларига риоя этиши шарт.
Фуқаро давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирани (уйнинг бир қисмини) ўз мулки қилиб ҳақини тўлаб сотиб олиш (ёки бепул олиш) учун ўзи истиқомат қилаётган давлат уй-жой фонди тасарруфида бўлган туман, шаҳар ҳокимига, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятига ариза беради. Ариза узоғи билан икки ой муддат ичида қараб чиқилади.
Ҳарбий хизматчиларга берилган давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низомга қаранг.
Давлат хўжаликлари ва бошқа давлатга қарашли қишлоқ хўжалик корхоналарининг уй-жой фондини хусусийлаштириш тартиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан уқтириб ўтилган уй-жой фонди эгалари томонидан биргаликда белгиланади.
Турар жойларни хусусийлаштириш давлат уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағи ҳисобига пайчилик шарти билан янги қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштириш тартиби корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг ўзлари томонидан, давлат маблағлари ҳисобига қурилган квартиралар ва уйларни хусусийлаштириш тартиби эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 114-сон «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида»ги қарорга қаранг.
Фуқароларнинг алоҳида уй, квартира ва хонага бўлган эгалик ҳуқуқи турар жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва ордер олинган пайтдан бошланади.
Турар жойнинг ҳақини тўлаб ва текинга хусусийлаштирилаётган фуқароларга уй-жой эгасининг қарори асосида эгалик ҳуқуқини берувчи ягона шаклда белгиланган давлат ордери берилади. Ордер хусусийлаштирилган уй-жой учун қонуний ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳисобланиб, техника инвентаризацияси органларида рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусийлаштирилаётган турар жойни баҳолаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан қолдиқ баланс қиймати бўйича амалга оширилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Турар жойларни хусусийлаштириш фуқароларнинг шахсий жамғармалари, корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари, шунингдек имтиёзли шартларда бериладиган кредитлар, ссудалар эвазига ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг махсус ташкил этилган бюджетдан ташқари хусусийлаштириш уй-жой счётига ўтказилади ҳамда турар жой хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш учун фойдаланилади.
Хусусийлаштирилган турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш уй-жой фондидан фойдаланиш ҳамда уни таъмирлашнинг ягона қоида ва меъёрларига албатта риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда амалга оширилади.
Хусусийлаштирилган квартираларга, уйларга (уйларнинг бир қисмига) хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш борасида имтиёзларга эга бўлган шахслар тоифасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сонли «2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ 2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари жорий этилди. «Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2175, 30.12.2010 й.) қаранг.
Хусусийлаштирилган турар жойлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш шартнома асосида амалга оширилади. Тўлиқ хусусийлаштирилган уйдаги турар жой эгалари уйдан фойдаланиш ширкати тузишлари мумкин. Бу ширкат уйга хизмат кўрсатувчи ва уни таъмирловчи ташкилотни мустақил танлайди.
Қисман хусусийлаштирилган уйлардаги фуқароларнинг мулкига айланган турар жой хоналарига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш шу уйларга хусусийлаштиришга қадар хизмат кўрсатган уй-жойлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Хусусийлаштирилган турар жойларнинг эгалари унинг инженерлик ускуналарига, умумий фойдаланиладиган жойларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда унинг теварак-атрофига қараш билан боғлиқ харажатлар ҳақини ўзлари эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб равишда тўлайдилар.
Хусусийлаштирилган квартиралар эгаларининг тузилган шартномалар бўйича уйга қараш ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш билан боғлиқ қарзлари белгиланган тартибда ундириб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат уй-жой фонди квартираларини, уйларини (уйнинг бир қисмини) хусусийлаштиришда юзага келадиган низолар суд томонидан ҳал қилинади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш қандай бораётганлигини назорат қилиш мазкур уй-жой фондининг эгаси ёки у ваколат берган давлат бошқарув органи томонидан амалга оширилади.
Ушбу Қонун талаблари бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар ва фуқаролар қонунларга биноан жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.