29.04.1997 йилдаги 219-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2016
Ҳужжат 29.04.1997 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
9.4. Мазкур Йўриқноманинг 9.3-бандида кўрсатилган соқчилар (ҳарбий наряд) шахсий таркибининг, ўқчи спорт делегациялари (командалари) аъзоларининг қурол-яроғи текширилмайди ва багаж бўлинмаларида ўралган ва тамғаланган ҳолда ташилади, ажратиб қўйилган багаж бўлинмаларига эга бўлмаган ҳаво кемаларида эса ҳаво кемаси командири томонидан белгиланган жойларда ташилади.
9.5. Мазкур Йўриқноманинг 9.3-бандида кўрсатилган алоҳида шахслардан спортчи-мерганлар ва қуролларни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар (геологлар, овчилар ва бошқалар)дан қуроллар, ўқ-дорилар, ов пичоқлари ва ракетниклар ташиш учун текшириб чиқиш гуруҳларининг тезкор назоратчилари томонидан қабул қилинади ҳамда учиш даврида экипажга топширилади. Ўқотар қуроллар ўқсизлантирилган бўлиши, ўқланган магазинлар эса алоҳида сақланиши лозим.