12.04.2006 йилдаги 64-сон
Ҳужжат 24.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Т/рТадбирлар номиБажариш муддатиҲужжат туриБажариш учун масъуллар

I. Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини уй-жой мулкдорларининг ҳақиқий ўзини ўзи бошқариш институтлари сифатида ривожлантириш

1.Янги таҳрирдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ:
хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари намунавий уставини;
хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари (ХУЖМШ) ва кўп квартирали уйдаги яшаш учун мўлжалланмаган хоналар мулкдорлари ўртасидаги намунавий шартномани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Янги таҳрирдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун кучга киргандан кейин 1 ой муддатдаВазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Адлия вазирлиги
2.Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ХУЖМШ уюшмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари учун янги таҳрирдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунни аҳоли билан бевосита иш олиб бориш методидан фойдаланган ҳолда тушунтиришга ўқитиш бўйича ўқув семинарлари туркумини ўтказиш.Янги таҳрирдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун кучга киргандан кейин 1 ой муддатдаЯнги таҳрирдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун бўйича аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб боришга доир тавсияномалар«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, ХУЖМШ уюшмалари
3.Янги таҳрирдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунни ҳамда квартираларнинг умумий сони 250 тадан ошмайдиган 1 тадан 5 тагача уйга эга бўлган кичик ширкатларнинг афзалликларини тушунтириш мақсадида кўп квартирали уйларда яшовчилар йиғилишлари жадвалини ишлаб чиқиш ва ўтказиш.Янги таҳрирдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун кучга киргандан кейин 2 ой муддатдаЙиғилишлар жадвали, йиғилишлар ўтказилгани тўғрисидаги ҳисоботларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ХУЖМШ уюшмалари, «Маҳалла» жамғармаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
4.Аҳоли учун ХУЖМШ уюшмалари ҳузурида доимий ишлайдиган консультация пунктлари ташкил этиш, уларни ХУЖМШ фаолияти бўйича зарур қонунлар ва норматив адабиётлар, ахборот ва методик материаллар билан таъминлаш.2006 йил 1 сентябргача Консультация пунктлариҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ХУЖМШ уюшмалари
5.«Ўзкоммунхизмат» агентлигига аҳоли билан тушунтириш ишларини таъминлаш учун ахборот-методик материаллар, норматив адабиётлар нашр этиш учун маблағлар ажратиш.Ҳар йилиТушунтириш ҳужжатлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларМолия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари
6.Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларида йиллик умумий йиғилишлар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш.2006 йил майТавсияномалар«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
7.Уй-жой фондини сақлаш ва аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ижро этувчи органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ва уларнинг уюшмалари билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.2006 йил июньНизом«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси
8.Кичик ва бир уйга эга хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини ташкил этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш.2006 йил июльТавсияномалар«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Адлия вазирлиги
9.Телекўрсатувлар туркумини тайёрлаш ва уй-жой мулкдорларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва уларнинг кўп квартирали уйлардаги умумий мулкни сақлаш учун жавобгарлиги, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари, шунингдек Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятининг ижобий тажрибасини тарғиб қилиш масалаларини республика газеталари ва маҳаллий газеталарнинг доимий рукнлари орқали тушунтириш.Мунтазам, тасдиқланган ҳар чораклик жадваллар асосидаТелекўрсатувлар, рекламалар тўплами, мақолаларЎзбекистон МТРК, ЎзА, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари

II. Кўп квартирали уйларни бошқариш ва уларга хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш, ХУЖМШ ишлари самарадорлигини ошириш

10.Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига, ихтисослаштирилган бошқарувчиларга, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш учун кўп квартирали уйларни сақлаш, умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини таъмирлашга йўналтирилган имтиёзли кредит бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.2006 йил 15 майгачаТаклифлар билан бирга таҳлилий хатМарказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
11.ХУЖМШни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 1991 йилгача қурилган кўп квартирали уй-жойларнинг (шу жумладан 2002—2006 йиллар даврида маҳаллий ҳокимият органлари балансига берилган идорага қарашли уйларнинг) умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш жадвалини молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда ишлаб чиқиш.2006 йил 1 июнгачаВазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
12.Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилган ширкатларни, малакасиз ва ноҳалол раҳбарларни аниқлаш учун ХУЖМШ аъзолари умумий йиғилишига раисларни қайта сайлаш бўйича тавсиялар бериш мақсадида ХУЖМШлар томонидан уй-жойларни бошқариш сифатини таҳлил қилиш.2006 йил 1 июнгачаТавсиялар билан бирга таҳлилий хатҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ХУЖМШ уюшмалари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
13.ХУЖМШларни ихчамлаштириш мақсадида уйлардаги яшовчилар билан йиғилишлар ўтказиш: биринчи босқичда уйларга хизмат кўрсатиш ва иситиш мавсумига тайёргарлик қониқарсиз йўлга қўйилган ХУЖМШларда; иккинчи босқичда хизмат кўрсатиладиган уйларнинг сони 5 тадан ортиқ бўлган (250 квартирадан ортиқ) қолган ХУЖМШларда. 2006 йил май 2006 йил август Йиғилишлар жадвали, ўтказилган йиғилишлар тўғрисидаги ҳисоботлар, ХУЖМШлар сони ва таркибидаги ўзгариш тўғрисида ахборотҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ХУЖМШ уюшмалари
14.ХУЖМШ статистика ҳисоботлари шаклларини қайта кўриб чиқиш ва улар фаолиятининг мониторинги натижаларини самарали амалга ошириш имконини берадиган янги шаклларини ишлаб чиқиш.2006 йил майҲисобот шакллариДавлат статистика қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ХУЖМШ уюшмалари
15.ХУЖМШ ходимларини (бошқарув ва тафтиш комиссиялари раислари, бухгалтерларини) ХУЖМШ фаолиятининг қонунчилик базаси, турли уйлар мулкдорлари маблағларининг тушиши ва сарфланишини алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш, ХУЖМШ фаолиятининг ошкоралиги бўйича ўқитиш.2006 йил май-сентябрь Ўқитиш жадваллари«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ХУЖМШ уюшмалари
16.«Энг яхши хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати» минтақавий (шаҳар, туман) танлови тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш.2006 йил II чоракНамунавий низом«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Маҳалла» жамғармаси
17.ХУЖМларнинг минтақавий (шаҳар, туман) танловларини ўтказиш.Ҳар йилиТанловларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, ХУЖМШ уюшмалари
18.Эгасиз турар жойларни хатловдан ўтказиш ва кейинчалик давлат мулкига ўтказиш мақсадида уларни ҳисобга қўйиш тадбирларини амалга ошириш.2006 йил 1 октябргача ва кейинчалик ҳар йили Хатловдан ўтказишҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Давлат мулки қўмитаси ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари
19.ХУЖМШ ва коммунал хизматлар кўрсатувчилар ўртасида мулкнинг бўлиниш чегаралари ҳамда муҳандислик коммуникацияларини сақлаш учун жавобгарлик тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.2006 йил II чоракНизом«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси
20.Мулкдорларнинг уйдаги умумий мулкини сақлаш учун уларнинг маблағлари тушиши ва сарфланишини алоҳида-алоҳида ҳисобга олишни ташкил этиш учун ХУЖМШдаги ҳар бир уй учун шахсий ҳисоб рақамлари очиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.2006 йил июльНизом«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Марказий банк, «Ипотека-банк», Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги
21.ХУЖМШнинг даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш ҳамда уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари миқдорини белгилаш.2006 йил сентябрьТавсияномалар«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Молия вазирлиги

III. Уй-жойларга хизматлар кўрсатишда рақобат муҳитини шакллантириш

22.Уй-жойларга хизматлар кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш учун ХУЖМШга, шу жумладан, ихтисослаштирилган бошқарувчиларга, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга имтиёзли солиқ солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.2006 йил 1 июнгачаТаклифларМолия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
23.Вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимлари ўринбосарлари учун хусусийлаштирилган уй-жойларни бошқариш ва уларга хизмат кўрсатиш усуллари, бошқарувчи ташкилотларни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти бўйича Республика семинари ўтказиш.2006 йил июньЎқув курсиВазирлар Маҳкамаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
24.Бошқарувчи ташкилотларни ташкил этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш.2006 йил июньТавсияномалар«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
25.Биринчи хусусий бошқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, авария-диспетчерлик хизматлари ташкил этишда, уларнинг моддий-техника базасини (танлов ва қайтариш асосида маблағлар ажратиш) мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатиш.2006 йил мобайнида ҳар чоракдаТаҳлилий ахборотларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари
26.Бошқарувчи ташкилотлар раҳбарларини ўқитиш2006 йил июльЎқитиш«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
27.Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари учун бошқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш ташкилотини танлов бўйича танлашга доир тавсияномалар ишлаб чиқиш.2006 йил августТавсияномалар«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
28.Биринчи хусусий бошқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти тажрибасини таҳлил қилиш, энг яхши тажрибани оммалаштириш.2006 йил мобайнидаТавсияномалар билан бирга таҳлилий хатҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ХУЖМШ уюшмалари, Ўзбекистон МТРК, ЎзА, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.