Ушбу Қонун журналистнинг журналистлик фаолияти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, унга ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Журналист — Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таҳлил этиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланувчи шахсдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Журналистдан хабарлар ва материалларни олдиндан келишиб олишини, шунингдек материал ёхуд хабарнинг матнини ўзгартиришни ёхуд уларни бутунлай нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;
давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни истисно этган ҳолда ҳужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орқали имзосини ёки тахаллусини қўйиб тарқатиш, уларда ўз фикр-мулоҳазасини ифодалаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш;
судларнинг очиқ мажлисларида, ҳарбий ҳаракатлар майдонларида, табиий офат юз берган ҳудудларда, оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;
башарти қонунни бузишга олиб келадиган бўлса, оммавий ахборот воситаси томонидан берилган топшириқни бажаришни рад этиш;
ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таҳрир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо қўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш;
тақдим этган хабарининг мазмунини оммавий ахборот воситаси бузиб эълон қилиши оқибатида ўзига етказилган маънавий зарар ва моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар ёки бошқа ахборот манбалари томонидан ихтиёрий равишда маълум қилинган махфий хабар, шунингдек факт ёки воқеалар журналистика соҳасининг сири ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Журналистнинг журналистика соҳасининг сири ҳисобланадиган маълумотларни бу маълумотлар манбаининг розилигисиз ошкор этиши, шунингдек улардан ўзининг ғаразли манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб фойдаланиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин. Журналист текшируви даврида у қўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.
Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Журналистлар аккредитация қилинган давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида журналистга олдиндан маълум қилишлари ва зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни тақдим этишлари шарт.
Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг журналисти чет элда журналистлик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ва ўзи аккредитация қилинган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилинган чет эл журналисти аxборот тўплаш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси журналисти билан тенг ҳуқуқларга эга.
Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл журналисти ушбу Қонунни, бошқа қонун ҳужжатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидаларини бузган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини бекор қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Чет эл журналисти ўзининг Ўзбекистон Республикасидаги аккредитациясини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари:
журналист ўз касбига доир қонуний фаолиятни амалга оширишига аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш йўли билан тўсқинлик қилганлик;
ахборот манбаини ёки муаллиф номини унинг розилигисиз ошкор этганлик учун жавобгарликка тортиладилар.
Журналистнинг ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.