Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустақил телерадио каналларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ–3678-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (бундан буён матнда — Ўзбекистон МТРК)ни қайта ташкил этиш ва замон талабларига жавоб берадиган телерадиоэшиттириш (кўрсатув)ларни яратишга қаратилган самарали тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон МТРК, телерадиоканаллар ижодий-ишлаб чиқариш жамоалари, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси (ДУП) ва компания корхоналарининг уларнинг ташкилий таркиби ва ходимлар сони ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон МТРК ходимлар сонини оптималлаштириш натижасида тежаб қолинадиган 791,3 миллион сўм миқдордаги бюджет маблағлари Ўзбекистон МТРК ижодий ва ишлаб чиқариш ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш учун йўналтирилади;
ходимлар сонини оптималлаштириш телерадиоканалларга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмининг камайишига олиб келмайди.
2. «O’zbekiston» телерадиоканали, «Sport» телерадиоканали, «Toshkent» телерадиоканали, «Respublika teleradiomarkazi», «O’zbektelefilm» давлат унитар корхоналарининг хамда Ўзбекистон МТРКнинг ташкилий таркиби 1—6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 1-6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон МТРК Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги тартиб бўйича Ўзбекистон МТРК ҳудудий бўлинмаларининг ходимлар сонини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг раисига, зарур ҳолларда, таркибий бўлинмаларнинг ташкилий тузилмасига Ўзбекистон МТРК тизимининг умумий штат бирлиги доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 апрелдаги ПФ-4532-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 15-сон, 198-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон МТРК ва бошқа давлат, жамоат ташкилотларининг «Yoshlar» телерадиоканали ёпиқ акционерлик жамияти (ЁАЖ)нинг устав жамғармасини қуйидаги тартибда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон МТРКнинг телерадиодастурлар тайёрлаш учун зарур техника воситалари, идора жиҳозлари, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа мулклари амалдаги тартиб бўйича қайта баҳолаш амалга оширилгандан сўнг «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг устав жамғармасидаги давлат улуши сифатида тақдим этилади.
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий тадбирлар Дастури, шунингдек, Ўзбекистон МТРКни ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 8-9-иловаларга* биноан тасдиқлансин.
* 8–9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ишчи гуруҳ 2006 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон МТРКни қайта ташкил этиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни якунлаш ва мустақил телерадиоканаллар ҳамда бошқа таркибий бўлинмаларнинг фаолият кўрсата бошлашини таъминласин.
5. Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари ва ҳудудий бўлинмаларининг бир кеча-кундузлик ўртача эшиттиришлар (кўрсатувлар) ҳажми, давлат бюджети маблағлари ҳисобига телефильмлар ишлаб чиқариш йиллик ҳажми 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 10-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон МТРК Раисига телерадиоканалларнинг бир кеча-кундузлик ўртача эшиттиришлари (кўрсатувлари) ҳажмига мазкур қарорда тасдиқланган параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
6. Ўзбекистон МТРК республика Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари ва «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖ фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва кўрсатадиган хизматлари учун тариф — баҳоларни шакллантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи давлат унитар корхоналари фаолиятини, шунингдек «Yoshlar» телерадиоканали» ЁАЖ ҳузуридаги «Bolajon» телеканали фаолиятини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаш тасдиқланадиган телерадиоэшиттириш (кўрсатувлар) ҳажмлари асосида амалга оширилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 январдаги ПҚ-2112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 3-сон, 33-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
телерадиоканаллар ва «O’zbektelefilm» меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси конкрет (муайян) телекўрсатув, радиоэшиттириш ва фильмларни тайёрлаш учун ижодий ходимларни муддатли шартномалар бўйича жалб этишга йўналтириладиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар учун давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган хорижий кредитлар ҳисобига олинган асосий воситаларнинг амортизация тўловлари (харажатлари) давлат унитар корхоналари кўрсатган хизмат учун тарифлар таркибига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон МТРК ва «O’zbekiston» телерадиоканали, «Sport» телерадиоканали, «Toshkent» телерадиоканали давлат унитар корхоналари ва «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг телерадиокўрсатув ва эшиттиришларнинг юқори сифатини таъминлаган, янги, юксак бадиий-ғоявий телерадиодастурлар ва фильмлар тайёрлаш, телерадио кўрсатув ва эшиттиришларда замонавий ахборот, компьютер ва медиожараёнларни жорий қилишни таъминлаган ижодий жамоалар, студиялар ва алоҳида ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида улар ҳузурида рағбатлантириш жамғармаларини ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тежаб қолинган бюджет маблағлари, шу жумладан, ходимлар сонини оптималлаштириш эвазига эришилган маблағ;
реклама фаолияти, пуллик хизмат кўрсатиш, шартномалар бўйича бажарилган ишлардан тушган даромаднинг 25% гача бўлган қисми;
Телерадиоканалларнинг рағбатлантириш жамғармаси ҳақидаги умумий низом 11-иловага* биноан тасдиқлансин.
* 11-илова рус тилидаги матнда берилган.
бир ой муддат ичида Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон МТРКнинг ишлаб турган таркибларида мавжуд техника ва ишлаб чиқариш қувватларини инвентаризация қилишни якунласин. Шаклланаётган телерадиотаркибларнинг эшиттириш ва кўрсатувлари ҳажми ҳамда уларнинг олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда «Respublika teleradiomarkazi» билан телерадиоканаллар ўртасидаги топшириш далолатномалари (ҳужжатлари) ва ажратиш балансларини тайёрласин;
уч ой муддат ичида мамлакат бадиий телерадиомаҳсулотлари (телевизион, ҳужжатли, мультипликацион фильмлар ва бошқалар) ҳажми босқичма-босқич ошиб бориши назарда тутилган ҳолда, аҳолининг билим ва маданий савиясини кўтариш, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни сақлаб қолиш, фуқаролар онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ёшларни ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадларига йўналтирилган «Миллий сериал» ижодий-ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
янги ташкил этилаётган телерадиоканаллар ва таркибларни юқори малакали ижодий-ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминласин.
икки ой муддат ичида «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш, таъсис мажлисини ўтказиш, унинг низомини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин;
уч ой муддат ичида «Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖнинг активларни баҳолаш ва таъсис ҳужжатларини, шунингдек, кейин чиқариладиган акциялар асосида устав жамғармасини шакллантиришни таъминласин;
«Yoshlar» телерадиоканали ЁАЖ акцияларни чиқариш лойиҳасини рўйхатдан ўтказганлиги учун давлат бюджетига тўловлардан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги икки ой муддат ичида вазирлик таркибида Ўзбекистон МТРКдан ўтказиладиган бадиий жамоалар Ижодий бирлашмасини ташкил этсин;
Маданият ва спорт ишлари вазирлигида ташкил этилаётган Ижодий бирлашма билан Ўзбекистон МТРК ўртасидаги ҳамкорликнинг узоқ муддатга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқишни таъминласин, унинг асосида Ижодий бирлашма бадиий жамоаларининг Ўзбекистон МТРК телерадиоканаллари кўрсатувлари ва эшиттиришларида қатнашуви ҳақида шартномалар тузсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ой муддат ичида амалдаги тартиб бўйича Ўзбекистон МТРКдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўтказиладиган бадиий жамоаларни жойлаштириш учун бинолар ажратиб, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароит яратиш бўйича тадбирларни амалга оширсинлар.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.