LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сонли Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир.
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобни юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади.
Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари жамлама ҳисобварақларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби cтандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юкланади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан, шу жумладан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун соддалаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритиш стандарти билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тарзда юритиш тартиби Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га мувофиқ амалга оширилади (рўйхат рақами 2501, 14.08.2013 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобини ва молиявий ҳисоботини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган бюджет ҳисоби стандартлари асосида амалга оширилади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Банкларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тартибга солиш Марказий банк томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади.
бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
бухгалтерия ҳисоби юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш;
Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.
Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларини иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга — раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига — бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақи корпоратив пластик карталардан фойдаланган ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб ҳужжатлари деб тан олинади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда топширилишига жавобгардирлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1297, 14.01.2004 й.).
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларига хўжалик операцияси қатнашчилари томонидан тасдиқланмаган тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди. Банк ва кассалар ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув қоидаларига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар, тасдиқланган бланкалар (шакллар)дир.
Регистрлар техника воситаларидан фойдаланишда олинган машинограмма кўринишидаги ёзувлар йўли билан, шунингдек магнит тасмалари, дисклар, дискетлар ва бошқа машиналарда бажарилиши мумкин. Регистрларни шакллантириш тартиби бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларининг тўғрилиги ҳамда аниқлиги активлар ва мажбуриятларни мажбурий суратда инвентаризация қилиш орқали тасдиқланади. Инвентаризация объектлари, уни ўтказиш тартиби ва муддатлари инвентаризация бўйича бухгалтерия ҳисоби стандартига мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон БҲМС) (рўйхат № 833, 02.11.1999 й.).
Оборот активларни баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг пасти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннархи бўйича — (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) ёки бозор баҳоси бўйича (соф сотиш қиймати) амалга оширилади.
Асосий маблағлар ва номоддий активлар қийматини ҳисобдан чиқариш уларнинг қиймати тўлиқ тўлангунга ёки объект сафдан чиқиб кетгунга қадар бўлган эскиришини (амортизацияни) ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади. Амортизация ажратмалари объект фойдаланишга топширилганидан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади. Ернинг қиймати амортизация қилинмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сон БҲМС) (рўйхат № 596, 16.01.1999 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг активлари ва мажбуриятларини баҳолаш бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Даромадлар ва харажатлар, тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги (1-сон БҲМС) (рўйхат № 474, 14.08.1998 й.) ва Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар тўғрисидаги (2-сон БҲМС) (рўйхат № 483, 26.08.1998 й.). Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси бўйича даромадлар ва харажатлар улар келиб тушган ёки тўланган даврда бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Хусусий капитал — устав капитали, қўшилган, захира капиталидан, ҳамда тақсимланмаган фойдадан таркиб топади.
Устав капитали — таъсис ҳужжатларида белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддий активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра белгиланади ва ҳисобга олинади.
Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини акс эттиради.
Захира капитали мол-мулкни қайта баҳолаш чоғида ҳосил бўладиган инфляция захираларини, шунингдек текинга олинган мол-мулк қийматини акс эттиради.
Тақсимланмаган фойда фойданинг жамғарилаётганини ифодалайди ва мулкдорларнинг қарорига биноан устав капиталига қўшилиши мумкин.
Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулк қиймати, шу жумладан пул маблағлари корхона томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади.
Гаровга олинган мол-мулк қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари қиймати алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобларни соддалаштириб юритиш ва ҳисоботларни тузиш тартиби ҳақидаги Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (20-сон БҲМС) (рўйхат № 879, 24.01.2000 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади.
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.).
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан тўртинчи ва бешинчи қисмларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари бўлган корхоналар умумлаштирилган молиявий ҳисобот тузади.
Шуъба корхоналарга қўшилган ҳиссалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади.
Юридик шахслар ўз филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмаларини мустақил балансга ажратишлари мумкин бўлиб, уларнинг баланслари ва бошқа ҳисобот шаклларини ўзларининг умумлаштирилган ҳисоботига киритишлари шарт.
Умумлаштирилган ҳисоботга бош корхона, унинг шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналарининг молиявий ҳисоботлари илова қилинади.
LexUZ шарҳи
Хўжалик юритувчи бош жамият назорати остидаги хўжалик юритувчи жамиятлар гуруҳининг жамланган молиявий ҳисоботини тузиш ва тақдим этиш тартиби ҳамда шуъба хўжалик жамиятларига инвестицияларни бош жамиятнинг алоҳида молиявий ҳисоботида ҳисобга олиш тартиби Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шуъба хўжалик жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида белгиланган (8-сон БҲМС) (рўйхат № 580, 28.12.1998 й.).
Ушбу модданинг талаблари вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотларининг жамлама молиявий ҳисоботига нисбатан татбиқ этилмайди.
Янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун юридик шахс ҳуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб ўша йилнинг 31 декабрига қадар бўлган даври юридик шахс ҳисобланмайдиганлар учун эса, унинг давлат органларида рўйхатга олинган санадан бошлаб биринчи ҳисобот йили деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар юридик (бюджет ташкилотларидан ташқари) шахс 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
Рўйхатдан ўтишга ёки юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритишга қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар биринчи ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади.
Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб борувчи жамлама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш муддатлари тўғрисидаги Низом (рўйхат № 942, 03.07.2000 й.).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бухгалтерия ҳисобининг айрим субъектлари учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг бошқа муддатларини белгилаши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 июндаги 227-сонли қарори билан тасдиқланган Тақдим этиш даврийлиги қисқартириладиган молия ва давлат статистика ҳисоботи шаклларининг рўйхати.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқалар учун ошкора ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия муассасалари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг биринчи майгача эълон қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тугатиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш, тугатиш баланси ва ҳисоботни тузиш, активлар қийматини аниқлаш юзасидан жавобгарлик тугатиш комиссияси зиммасига юкланади.
Бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг мазмуни билан танишишга маъмурият рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат этилган шахслар уларнинг махфийлигини сақлашлари шарт. Махфийликни бузганлик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.
Бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, микрофильмлар ёки компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот эса қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланади.
LexUZ шарҳи
Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қўйиш асоси ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексининг 157—168-моддаларида белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерлик ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги Низомнинг 28-бандига қаранг (рўйхат. № 1297, 14.01.2004 й.).
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи